Ҳаётий муаммолар калиди
Ислом ҳаётнинг асосий мояси ҳисобланади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Вафо Назарий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Ислом ҳаётнинг асосий мояси ҳисобланади ва уни тирик мавжудотларга етказиш эса уларнинг мангу ва боқий қолишларининг сабабига айланади. Инсон ҳафталар давомида овқатланмасдан тирик қолиши мумкин. Аммо сувсиз эса бир неча кун ҳам ҳаёт кечиришга қодир эмас. Шунингдек сув инсонларнинг ижтимоий ва шахсий ҳаётларининг саломатлиги ва соғломлигини муҳофазат этишда тасирчан рол уйнайди. Шунинг учун ривоят ва оятларда турли ишлар жумладан инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликларни сероб айлаш каби турли ишларга сув етказиб бериш таъкидланади ва бу иш учун ухровий ва дунёвий баракот ва ажр мукофот назарга олинган. Ислом дини суюкли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат этадилар: “Кимки сув қудуқини ковласа ёки чўл биёбонда халқнинг фойдаланиши учун сардобани тайёрласа осмоннинг фаришталари унга салом юборишади ва ташналигини қондирган ҳар бир инсон, паранда ва ҳайвонот учун Аллоҳ даргоҳига қабул бўлган мингта савоб, ҳамда ҳазрат Исмоил авлодидан минг нафар бандини озод қилиш, шунингдек мингта туяни қурбонлик қилиш савоби ёзилади.” Худо эса уни жаннатга жойлаштиради.”
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Дастуримиз давом этади.
Ислом дини мол-мулк ва ҳар қандай моддий неъмат ва бойликни жамият устувор қолишининг мояси ва инсоний жамиятнинг мустаҳкам пойдевори деб билади. Ислом дини таълимотларига кўра, мол-мулксиз қолган гуруҳ ёки бир шахснинг иқтисодий пойдивори заифланиб муқовимат қилиш қудратига эга эмас. Бундай шахс ёки жамиятлар ўз истиқлолларини қўлдан бой беришади. Шу сабабдан Қуръони карим мол ва бойликни инсонлар ва қавмларнинг пойдевори деб билади. Мол-мулкни йиғишнинг аҳамияти ва уни муҳофазат этиш шу даражада муҳимки иқтисоднинг нобуд бўлиши билан жамият инқироз топиш хатарига юзмаюз бўлади деб айтиш мумкин. Бошқа таъбир билан айтганда, мол-мулк жамият томирларида жорий бўладиган қонга ўхшайди ва уни ҳар қандай ноқонуний эгаллаш ёки уни тасарруф этишни раво кўрмаслик лозим. Қуръони карим шодоблик ва ривож-равнақ топиш омили бўладиган ҳар қандай мол-мулкни қийматли ва арзигули деб билади, ҳамда уни яхшилик ва эзгўлик билан эслатиб ўтиб Бақара муборак сурасининг 180 ояти каримасида шундай деб марҳамат этади: “Сизлардан бирортангизга ўлим келганда, агар у бойлик қолдираётган бўлса, ота-онаси ва яқинларига тўғрилик билан васият қилиш тақводорларнинг бурчи сифатида фарз қилинди. (Бу ояти карима мерос ҳақидаги оятдан аввал тушган, кейинчалик мерос ояти тушиб, васият қилмаса ҳам, ўлгандан қолган мол мерос сифатида яқин кишиларга бўлиб берилиши баён қилинди. Ўша оятда кимга қанча тегиши ҳам айтилди. Ота-она меросхўрлар қаторига кирдилар.)”
Ҳазрат Али алайҳиссалом шундай буюради: “Энг яхши мол ва бойлик бу у билан обрў эътиборни сақлаш ва ойлик тўлаш мумкин бўлган мол-мулкдир.”
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.