Ислом Инқилоби олий раҳнамоси: Эрон халқи АҚШнинг таъқиб ва зўравонликларига бўйинсунмайди
-
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси: Эрон халқи АҚШнинг таъқиб ва зўравонликларига бўйинсунмайди
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий АҚШ президенти Доналд Трампнинг келишувга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларига ишора қилиб, зўравонлик билан бирга бўлган ва натижаси аввалдан маълум бўлган келишув, мажбурлаш ва зўравонликдир ва Эрон халқи мажбурлашга бўйинсунмайди, деб айтдилар.
Ислом Инқилобининг олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун тонгда турли спорт турлари бўйича юзлаб Эрон чемпионлари ва халқаро фан олимпиадалари совиндорари билан учрашувларида бу фахрийларни миллий кучнинг юксалиши ва намоён бўлиши рамзи сифатиди мақтаб, сиз жаҳонни Эронимизнинг умидли ёшлари" миллий тимсоли" сифатида чўққиларда туриб, дунё онгини ва ниқобини Эроннинг ёруқ муҳитига йўналтириш қудратига эга эканлигингизни исботландингиз, таъкидладилар.
Уларни спорт ва фан соҳаларида фидоийликлари, саъй -ҳаракатлари,медлалларни қўлга киритишлари билан эл-юртни хурсанд қилган, ёшларни тўлқинлантирган қудратли ёшлар қаторида эканлигидан мамнулигини билдирган Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек, сизнинг медалларингиз бошқа даврлариги медалларга қараганда икки баравар кўп имтиёзга эга, чунки сиз душман, юмшоқ урушда халқни тушкунликка солиб уни ўз имкониятларидан бехабар ёки кўнгил қолдиришга уринаётган бир вазиятда эришдингиз, лекин ҳаракат майдонида миллатнинг имкониятлари ва кучини кўрсатиб, унга энг кучли жавобни бердингиз, деб изоҳладилар.
Ислом Инқилоби етакчиси нутқининг бошқа қисмида АҚШ президентининг минтақа ва Эрон ҳақидаги сўнгги бемаъни гапларига ҳам тўхталиб, АҚШ президенти босиб олинган Фаластинга борганида, бир қанча бемаъни гаплар ва беъмани нутқлар қилди, ноумид сионистларга умид ва руҳий қувват беришга уринди, деб қайд этдилар.
Оятулоҳ Хоманаий Эрон Ислом Республкасининг 12 кунлик урушда сионистик режимга ақл бовар қилмайдиган шапалоқ уришини уларнинг умидсизликларига сабаб эканлигигини ҳам билдириб, сионистлар Эрон ракетаси ўзининг алангаси ва олови билан уларнинг нозик ва муҳим марказларига чуқур кириб боришини, бу марказларни вайрон қилиб, кулга айлантиришини кутмаган эдилар, деб эълон қилдилар.
Инқилоб Раҳбари Эрон ракеталарни ҳеч қаердан сотиб олмаган ёки ижарага олмаган, аксинча улар қўлда ишланган ва ёш эронликларнинг туғилганлик гувоҳномаси эканлигини эслатиб, эронлик ёшлар бу соҳага кириб, илмий инфратузилмани таъминлаш йўлида астойидил меҳнат қилишса, улар шундай буюк ишларни амалга оширишга қодир, деб буюрдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси қуйидагича таъкидладилар: Қуролли кучларимиз ва ҳарбий саноатимиз бу ракеталарни тайёрлаб қўйган эди, улардан фойдаланди ва ҳозир ҳам, керак бўлса, бошқа вақтда ҳам ишлатади.
Доналд Трампнинг сионистларни рағбатланириш мақсадида бўлган беъмани гаплари ва ҳатти-ҳаракатлари сабабини умумлаштиргандан сўнг, унинг даъволари билан боғлиқ бир қанча фикрларни баён қилишда ҳам Оятуллоҳ Хоманаий дедилар: Ғазо урушида шубҳасиз, АҚШ сионистик режим жиноятларида асосий шерикдир. АҚШ президентининг тан оланидек, "биз Ғазода бу режим билан ишлаган эдик. Албатта , агар у уни айтмаганида ҳам, у очиқ-ойдин бўлар эди, чунки бу урушда Ғазо бўлгасининг ҳимоясиз халқига тўкилаётган объектлар ва қуроллар АҚШники эди.
Ислом Инқилоби раҳбари ўз нутқида АҚШ президентининг АҚШ терроризмга қарши урушда экани ҳақидаги бошқа даъвосини унинг ёлғонларининг яна бир намунаси сифатида атаб, қуйидагича қўшимча қилдилар: Ғазо урушида 20 мингдан ортиқ бола ва гўдак шаҳид бўлди. Улар террорчиларми? Террорчи ИШИДни яратган ва уни минтақага олиб келган АҚШдир, бугун эса бир қанча одамлар уни бир минтақада назорат қилиб, ўзи фойдаланишлари учун сақлаб қолишган,.

У киши Ғазо урушида қарйиб 70минг одамларнинг шаҳид бўлгани шунингдек 12 кунлик урушда мингдан ортиқ эронлик шаҳид бўлганини АҚШ ва сионистик режимнинг террорчилик характерининг ёрқин далили сифатида баҳолаб, улар одамларни кўр-кўрона ўлдиришдан ташқари,Теҳрончи, Аббосий каби олимларимизга суиқасд қилдилар ва бу жиноятдан фахрланишди, лакин илмга суиқасд қилоомаслигини билишлари керак, деб аниқлик киритдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий , Трампни Эроннинг атом саноатини бомбардимон этиш билан мақтанар экан, уни йўқ қилишни даъво қилганига ҳам тўхталиб, айтдилар: бунинг ҳеч қандай муаммоси йўқ, бу хом хиёл билан қолинг, лекин ядро саноатига эга бўлган давлатга нисбатан нима қилиш керак ва нима қилиш керак эмаслигини ҳал қилиш учун нима қиляпсиз: Эроннинг ядровий иншоотлари ва саноати борми ёки йўқми, АҚШ учун қандай алоқаси бор? Бу аралашувлар ноўрин, нотўғри ва мажбурлашдир.
АҚШнинг турли штат ва шаҳарларида етти миллион кишининг Трампга қарши умуммиллий намойишлари ҳақида гапирар экан Оятуллоҳ Хоманаий дедилар: агар сиз жуда қобилиятли бўлсангиз, ёлғон тарқатиш, бошқа давлатларнинг ишларига аралашиш уларда ҳарбий база қуриш каби ҳаракатларни амалга ошириш ўрнига бу миллионлаб одамларни тинчлантириб, уйларига қайтаринг.
Террорчи ва терроризмнинг асл тимсоли АҚШ эканлигини таъкидлаган Оятуллоҳ Хоманаий шунигдек, Трампнинг Эрон халқи тарафида бўлиш ҳақидаги даъвосини ёлғон эканлигига тўхталиб қўшимча қилиб дедилар: кўпгина давлатар ҳам қўрқувдан қўллаб-қувватлаётган АҚШнинг иккинчи даражали санкциялари Эрон миллатига қаршидир шунинг учун сиз Эрон миллатининг душманисиз, унинг дўсти эмас.
Доналд Трампнинг келишувга тайёрлиги ҳақидаги баёнотига ҳам ишора қилган Инқилоб раҳбари таъкидладилар: Трамп " мен савдогарман" дейди, ҳолбуки агар савдо мажбурлаш билан бирга бўлса ва натижаси олдиндан маълум бўлса, бу савдолаш эмас, балки мажбурлашдир. Эрон халқи эса мажбурлаш юкига бўйинсунмайди.
Инқилоб раҳбари сўзларининг бошқа қисмида АҚШ президенти Трампнинг Ғарбий Осиё минтақасида ёки улар буни Яқин Шарқда ўлим ва уруш борлиги ҳақидаги бошқа баёнотига ишора қилиб, дедилар: сиз урушларни бошлайсиз, АҚШ уруш қўзғатуви ва террордан ташқари урушга ундайди. Акс ҳолда, АҚШнинг минтақадаги барча ҳарбий базаларидан мақсад нима? Бу ерда нима қиляпмиз? Бу ҳудуднинг сизга нима алоқаси бор? Минтақа халқига тегишли бўлиб, бу минтақадаги уруш ва ўлимга АҚШнинг борлиги сабаб бўлмоқда, деб эълон қилдилар.
Хулоса қилиб,айтганда, Оятуллоҳ Хоманаий АҚШ президенининг позициясини нотўғри, кўп ҳолларда ёлғон ва безориликдкан дарак берувчи сифатида таърифлаб, безлорилик баъзи давлатларга таъсири бўлса-да, Худо хохласа, Эрон миллатига ҳеч қачон таъсири бўлмайди, деб айтдилар.