Ҳаётий муаммолар калиди
Равшанфикр уламолар исломий бирлик ва ҳамжиҳатликни амалга ошириш ва уни мустаҳкамлаш учун кўп саъй-ҳаракат қилишган. Мусулмонлар ваҳдати ва бирдамлигининг зарурияти мавридида кўплаб баҳс-мунозаралар ва бир қатор конференсиялар ташкил этилган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Барчамизга аёнки, исломий бирдамлик ислом ташкил этилганидан буён юксак ва олий даражадаги орзу-ормонлардан ҳисобланиб келмоқда.
Равшанфикр уламолар исломий бирлик ва ҳамжиҳатликни амалга ошириш ва уни мустаҳкамлаш учун кўп саъй-ҳаракат қилишган. Мусулмонлар ваҳдати ва бирдамлигининг зарурияти мавридида кўплаб баҳс-мунозаралар ва бир қатор конференсиялар ташкил этилган. Исломий бирдамликнинг зарурияти ақлий ва диний сабаблар ила таъкидлаш мавридида қарор топган. Аммо Ислом оламида бирдамликни амалга ошириш босқичининг ижрога киритилиши жараёнида унга нисбатан кўпгина тўсқинликлар юзага келганки, ушбу тўсқинликларни бартараф этиш мусулмонлар томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва уларнинг ҳиммати ва ҳушёрликларига эҳтиёж сезарди ва шу билан бирга шу нарсага ҳам боғлиқ эди.
Исломий бирликка бўлган тўсқинликлардан баъзиси исломий умматларнинг ички келишмовчиликларига боғлиқдир. Аммо мустамлакачилар ва зўравон қудратларни доимий равишда мусулмонлар орасига низо ва тафриқа солиш пайида эканликларига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Бирлик ва бирдамлик мусулмон умматларига улкан қудрат ва мағлубиятга учратиб бўлмайдиган кучни берадики, улар бу куч орқали зўравон ҳокимиятлар баробарида тура олишади.
Албатта бир нарсани эътиборга олиш лозимки, империалистларнинг асосий мақсади ислом динини сиқиб чиқариш бўлган. Аммо ислом доимий равишда бу ҳукмрон қудратлар баробарида бир тўғон каби амал қилган.
Ислом душманлари мусулмонлар ваҳдати ва бирдамлигини олдини олиш учун турли найрангларни ишга солишди. Улар мусулмонлар орасидаги ҳар қандайин келишмовчиликни катталаштиришга ҳаракат қилишиб, ундан ислом умматлари ўртасида низо келтириб чиқариш учун фойдаланишди. Бу ҳукмрон зиёдахоҳлар мазҳабий, қавмий, тил ва ирқий зиддиятлардан мусулмонлар ўртасида фитна-иғво келтириб чиқариш ва уларни бир-бировидан узоқлаштириш учун бир дастак ўлароқ фойдаланишган.
Шубҳасиз, ислом дунёсининг жуғрофияси турли ирқлар, қавмлару миллатлардан ва мазҳабий гуруҳлардан ташкил топган. Аммо бу табиий фарқлар ва жузъий зиддиятлар исломий жамият учун ўзига хос муаммоларни келтириб чиқармаслиги лозим.
Ислом дини азиз ва севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад т(с) бу борада буюрмишлар: Бир-бирларингизга душман бӯлманглар ва ҳасад ва гина-кудурат сақламанг ва бир-бирингиздан юз ӯгирманг! Эй Худонинг бандалари, бир-бирларингизга биродар бӯлинглар!
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Кимки бирор шахсга душманлик, хиёнат ва ёки одобсизлик қилса, унга ҳам худди шундай ёмон муносабат билдирилади, натижада уруш – жанжални келтириб чиқаради. Инсон бундай ҳолатда шунга ўхшаган тўқнашувлардан ўзини сақлаб қолиши учун феъл – атворини яхшилаши, ўтган ишлардан кўз юмиши, муросасоз бўлиши ва қарши томонга тез ҳаракат қилмаслиги лозим. Ҳатто баъзи ўринларда инсон бошқаларнинг ёмонликларини кўрмасликка олиши, унга қарши душманлик қилсалар-да, қарши тарафга душманлик билан жавоб бермаслиги, балки уларга очиқ юз билан қараши лозим бўлади. Агар инсон ўз ҳаётида шундай хулқ – атворга эга бўлса, яъни бошқаларнинг озор-азиятлари баробарида муроса қила олса, шундагина мақсадига етади. Шу боис, бундай шахсларга юзма-юз бўлганда, энг яхши йўл муросачиликдир. Чунки, бошқаларга мулойим ва муросасоз бўлмоқлик олим ва оқилларнинг йўлидир ҳамда яхшилик ва тўғриликнинг калитидир.
Бошқаларга хушмуомала, кечиримли ва муросасоз бўлиш билан ўртада бўлган гина-кудуратлар меҳр – мухаббатга айланади. Ислом дини нуқтаи назаридан жамиятдаги инсонлар орасида муҳаббат, бирдамлик ва иттифоқ бўлиши улкан аҳамиятга эга, шу сабабли икки иймонли одамнинг ўратаси бузилишига ижозат бермайди.
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.