август 27, 2017 11:39 Asia/Tashkent

Мутахассислар фикрига кӯра муваффақиятли оила қуришда эркак ва аёл биргалашиб такомиллашиш йӯлида қадам қӯйишади. Эркаклар руҳий ва маънавий жиҳатдан мудом ривожланиш ва такомиллашишга эҳтиёж сезади. Аёл ҳам турмуш ӯртоғи ёнида ӯз истеъдодларини ривожлантиришга интилади. Бир-бирининг майл-истакларига таважжуҳ қилган эр-хотин отифий бир мустаҳкам робитага эга бӯлишади.

Мутахассислар фикрига кӯра муваффақиятли оила қуришда эркак ва аёл биргалашиб такомиллашиш йӯлида қадам қӯйишади. Эркаклар руҳий ва маънавий жиҳатдан мудом ривожланиш ва такомиллашишга эҳтиёж сезади. Аёл ҳам турмуш ӯртоғи ёнида ӯз  истеъдодларини ривожлантиришга интилади. Бир-бирининг майл-истакларига таважжуҳ қилган эр-хотин отифий бир мустаҳкам робитага эга бӯлишади.

Аммо буларнинг барчаси фақат ва фақат муносиб жуфт танлаш натижасида амалга ошади. Шу йӯналишда  жуфт танлашда бир қатор меъёрларга диққат қилишга тӯғри келади.  Аммо агар бу меъёрлар инобатга олинмаса, турли оилавий мушкулотларни келиб чиқаради. 

Аёл ва эркак ўртасида муқаддас оила қуриш самарасида аллоҳ таоланинг марҳамати билан инсон насли давом этади.  

Маълумки, барча пайғамбар алайҳисаломлар Аллоҳ таолонинг энг суюкли, танлаб олган, бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатган бандаларидир. Улар инсоният тарихи давомида илоҳий қонун-қоидалар асосида яшашни кишиларга ўргатиб келган шахслардир. Ана ўшандоқ олий мақом зотларнинг ҳаммалари ҳам оилали ва зуррриётли бўлишлари бежиз эмас.

Уйланиш сабабидан  инсон ўз иффатини сақлайди ва зино каби ҳаром ишлардан ўзини асрайди. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон зоти билан бирга унинг насли-насаби поклиги ҳам сақланиб қолади.

Эркаклар Аёли ва оиласига нисбатан бӯлган меъёрларига таважжӯҳ қилиб, оилага муносиб муносабат қилинса, оиланинг улуғ жойгоҳи сақланади.Оилани сақлаш, уни янада мустаҳкамлаш унинг аъзолари ӯз вазифаларини англаган ҳолда амалга ошади. Оила аъзолари ӯз ҳақ-ҳуқуқларини билган ҳолда бир-бирларидан интизор бӯлган нарсага эришиш мумкун.  Оила қўрғонининг пойдевори, эр-хотинни мустаҳкам боғловчи ришта бу бир-бирларига нисбатан содиқ ва ишончли бӯлишларидир.Оила – ижтимоий унсур. Ҳар бир ижтимоий тизим ҳамкорлик асосида фаолият этади.

Агар оила аъзоларининг бири ҳамкорлик қилмаса, бу тизим мушкул ва парешонликга дуч келади. Ислом дини нуқтаи назаридан инсон саломатлигига бӯлган оиладаги турмуш таъсири, модерн ҳаёт тарзининг оилага бӯлган  таъсири, ислом дини доирасида оилаларни мустаҳкамлаш йӯлларини билиш, дастуримиз мавзӯларидан ҳисобланади. Шунингдек иқтисодий, маданий ва сиёсий масалаларда оиланинг бӯлган жойгоҳи мавзӯлари дастуримизда ӯрин олган.Оилавий  муносабатлар  турли  негиз асосига  қурилади:  иқтисодий, мафкуравий, ҳис-туйғу,  ахлоқий-ақлий, қариндош-уруғчилик, яқинлик, дўстлик  ва биродарлик  кабилар.Оила яшашнинг ва таълим-тарбиятнинг асосий қароргоҳидир. Иш жойида ҳам ишчиларнинг юриш-туришлари оиладаги муносабатларга қаттиқ боғлиқ.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини  тинглаяпсиз.  Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили   [email protected]    

Соғлом насл соғлом жамият асосини ташкил этади. Соғлом жамият ва соғлом наслни эса соғлом турмуш асосларини илмий тадқиқ этмай туриб шакллантириб бўлмайди.Соғлом турмуш тарзи замирида, биринчидан инсон жисмоний саломатлиги ва камолоти, иккинчидан, инсон маънавий ва мафкуравий саломатлиги, унинг шахс сифатида тўла камол топиши мужассамдир. Аллоҳ таоло инсон ҳаёти маълум низом асосида, иффат ва поклик асосида, муҳаббат ва севги асосида, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида бўлиши учун никоҳга амр этган. Аллоҳ таоло инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, ҳаром харишдан, ифлосликлардан ва уларнинг оқибатидан келиб чиқадиган бало-офатлардан сақлаш учун уйланишга амр этган. Аллоҳ таоло уйланиш никоҳли оила қуришни инсон наслининг боқий қолиши учун, наслининг кўпайиши учун энг яхши васийла қилиб қўйган. Оила жамиятнинг ажралмас бир бўлагидир. Чунки   жамият оилалардан ташкил топади, оила эса инсонлардан. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият, қолаверса бутун мамлакат тинчлиги ва осойишталигига мустаҳкам пойдевор бўлади.

Оила — муқаддас даргоҳ. Биргина шу муқаддас сўзининг оилага нисбатан ишлатилишида чуқур маъно ва моҳият мужассам. Зотан, миллатнинг эртанги кунига дастлаб оилада пойдевор қўйилади, унда ҳаётнинг давомийлигини таъминловчи авлод шаклланади, миллий маданият, урф-одатлар, ахлоқий-маънавий қадриятлар асраб-авайланади, жамият тараққиётининг иқтисодий фаровонлик ва маданий юксалишларига асос солинади, мустаҳкамланади. Инсонга хос бўлган чинакам ҳаётни, фаровон ва бахтли турмуш шароитини мана шу амалларсиз тасаввур этиб бўлмайди, албатта.