Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Кэмп Дэвид шартномаси
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Таъкидлаб ўтганимиздек, Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу ташкилотга раҳбарлик қилган даврида Исроилнинг инсониятга қарши ҳаракатларини дунё аҳлига ҳаммадн кўпроқ таништиради ва сионистик режимни шиддатли тарзда босим остига қолдиради. Ушбу йўллар билан Ислом оламида ваҳдатни яратиш ҳамда Ислом Конференцияси Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг бирдамлиги учун қулай шароитларни яратади.
Олдин ҳам ишора қилиб ўтганимиздек, ҳозиргача фаластинликларнинг жиддий муаммо ва муҳим масалаларига доир исломий мамлакатларнинг ҳамкорлик қилишганликлари бобида кўплаб намуналарни келтириш мумкин.
Бироқ айрим ҳолларда Қуддуси шарифнинг озодлигига эътибор берилмаганлиги ва Исроил билан мураса қилишлар эса кўплаб ихтилофларни юзага келтирган ҳамда мусулмонларнинг заифланишларига ҳам баъзида сабаб бўлган.
Ислом оламида Фаластин масаласи доимо долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Зеро Исроилнинг Ислом, Фаластин ва бошқа исломий мамлакатларга бўлган душманлиги ҳаммага маълум ва ушбу душманликни ҳеж вақт инкор қилиб бўлмайди. Ишғол этилган Фаластин ерларини озод этиш, фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қайтариш ва Исроилнинг экспансионистик сиёсатларига қарши курашиш исломий мамлакатларда яшовчи халқларнинг асосий талабларидан биридир. Ислом Конференцияси Ташкилотининг таъсис этилишида ҳам Фаластин масаласи асосий рол ўйнаганига урғу берган эдик. Суҳбатимиз давомида Кэмп Дэвид келишуви ва ушбу хиёнат натижасида Ислом оламида низо ва жудоликлар юзага келгани борасида маълумот бермоқчимиз.
Милодий 1973 йилнинг 6-октябрида Мисрнинг собиқ президенти Анвар Садат 1967 йилда Исроил билан бўлган урушда араблар мағлубиятининг аламини олиш учун Сувайш каналидаги Исроил мавзеларига қарши кутилмаган ҳужумларни амалга оширади. Мазкур ҳужумлардан озгина вақт ўтганидан кейин Сурия ҳам 1967 йилда сионистик режим ишғол этган Жавлон тепалигига ҳужум қилади ва Исроил ҳарбийларини ушбу ишғол этилган минтақалардан чиқаришга муваффақ бўлади. Исроилда фавқулодда вазият эълон қилиниб, янги кучлар тайёрлангани ва АҚШнинг ёрдами сабабли сионистик режим ушбу ҳужумлардан уч кун ўтганидан сўнг Миср ва Сурия кучларининг ҳаракатларини тўхтатишга эришади. Бир ҳафта ўтганидан кейин Исроил жавобий ҳужумларга ўтади. Ушбу урушдан уч ҳафта ўтганидан кейин АҚШнинг катта ёрдамлари туфайли Исроил яна ғалабани қўлга киритади ва араблар мағлубияти билан уруш 1973 йилнинг 24 октябрида якун топади.
Мазкур мағлубиятдан кейин Миср Анвар Садат раҳбарлигида ташқи сиёсатларида кескин ўзгаришлар ўтказади ва Исроил учун музокара йўлларини очади.
Дарвоқе, 1973 йилдаги урушнинг мағлубиятидан кейин араб малакатлари Миср раҳбарлигида Исроил билан курашиш ўрнига, музокара этишни бошлашади. Мисрнинг собиқ президенти Анвар Садат 1977 йили ишғол этилган Фаластинга боради ва Исроил бош вазири Менохим Бегин билан қучоқлашиб кўришади. 1978 йили Кэмп Дэвид деган маконда Мисрнинг собиқ президенти Анвар Садат ва Исроилнинг собиқ бош вазири Менохим Бегин АҚШнинг собиқ президенти Жими Картер иштирокида Кэмп Дэвид келишуви номи билан танилган тинчлик шартномасини имзо этишади. Анвар Садат ушбу хоинларча бўлган тинчлик шартномаси орқали Исроилни расман тан олган биринчи араб раҳбарларидан ҳисобланади.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Айтиш лозимки, яқин тарихда Ўрта Шарқ харитаси устидаги ўзгаришларда рол ўйнаган бош стратегик омиллар; ўтиш йўллари, каналлар ва портлар бўлди. Бунинг энг яққол мисоли яна олти кун урушида кўрилди.
Зеро ишғол остидан Ғазо ва бутун Синай Яримороли Исроил қўлига ўтгани учун, Исроилнинг чегаралари Сувайш Каналига таянди. Бу уруш ортидан Яқин Шарқда мувозанат давомий тарзда Исроил фойдасига ўзгарди. 1979 йилда Миср билан имзоланган тинчлик сулҳидан сўнг Синай Яримороли Мисрга қайтарилди. Бу ҳодисада минтақадаги манфаатларини химоя қилишни хоҳлаган давлатларнинг ҳиссаси катта бўлди.
Синай, шимолда Ўртаерденгизи билан жанубда Қизилденгиз орасида жойлашган учбурчак шаклидаги яриморол. Олтмиш минг километр квадрат ҳудудни қоплаган Синай Яримороли аслида Африка ўлкаси бўлган Мисрнинг Осиёдаги ёйилмаси.
Яъни, яриморол Африка ва Осиё ўртасидаги кўприк. Бу хусусияти билан тарих бўйича муҳим ўтиш нуқтаси бўлган Синай Яриморолини бугун ҳам аҳамиятли қилган бир нечта фактор бор. Бу факторларнинг бошида минтақанинг Сувайш Каналининг назорати учун эга бўлган аҳамият келади. Ўртаерденгизи билан Қизилденгизни бир-бирига боғлаган канал, дунё денгиз тижоратининг энг муҳим ўтиш нуқталаридан бири. Узоқ Шарқни Европа ва Америка билан боғлаган энг қисқа сув йўлининг маркази.
Яъни Синай Яриморолини назорат қилиш замонамизнинг энг муҳим тижорат йўлини назорат қилиш маъносини англатади. Яқин Шарқ нефтининг ҳам Ғарбий Европага Сувайш Канали орқали ташилишини ҳисобга олсак, Синай Яримороли ва Сувайш Каналининг хавфсизлиги ғарб дунёси учун ҳаётий аҳамият касб этади. Аммо минтақанинг аҳамияти фақат тижорий стратегиялар билан чекланиб қолмаган…
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.