Тарихий саналар
2016 йил август ойининг 13-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 23- чиси
Ҳижрий қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 10-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 13-чи кунидир.
Бундан 1048 йил олдин ҳижрий-қамарий 389 йил зилқаъда ойининг 10-чисида:
Сомонийлар сулоласи Хуросон, Мовароуннаҳр ва Марказий Эронга 128 йил давомида ҳукумат қилишидан сўнг Элакхон томонидан ағдарилди. Сомонийлар саройида турк қулларининг нуфузи ошганлиги сабабли бу сулола таназзулга учраган эди ва Элакхон шу турк қулларидан бири эди. Сомоний шоҳлари ўзларининг қудратлари ошган даврда шаҳарларнинг ободлигига катта аҳамият бердилар. Улар айниқса илм ва адабиётнинг ривожланиши олимлар, адиблар ва шоирларнинг қўллаб-қувватланишига катта аҳамият қаратдилар ва Марказий Осиё ҳамда Хуросоннинг кўплаб шаҳарларида илмий марказлар ташкил этилди. Сомонийлар давлатининг илм ва фанга қаратган катта аҳамияти натижасида Абу Али ибн Сино, Ал-Фаробий ва Абу Райҳон Беруний каби кўплаб етук олимлар тарбияланди. Илм ва фанга қаратилган бу аҳамият ҳатто Сомонийлар сулоласининг ағдарилишидан сўнг турк ва ваҳший муғул қабилаларининг босқинидан сўнг ҳам самара беришини давом эттирди. Чунки бу сулола замонида илм ва фаннинг заминаси мустаҳкамланган эди.
Бундан 117 йил олдин шу куни, милодий 1899 йил 13 августда машҳур инглиз режиссёри Алфред Хичкок дунёга келди. У ўзининг илк ишини дизайн заминасида тайёрлади, аммо кейинчалик режиссёрликка ўтди. Унинг филмларининг аксарияти тамошабинда ноаниқ хатар ҳиссини уйғотганлиги ва фильмнинг ҳар бир лаҳзасини хавотирланиш билан кутишга ундаганлиги учун кино танқидчилари Хичкокни триллер жанрининг устаси деб аташди. "Шимолий-ғарб томондан шимолга", "Йиртилган парда", "Руҳ", "Ҳаддан ортиқ билган киши" ва "Бош айланиши" каби филмлар Ҳичкокнинг энг машҳур филмлари жумласидандир.
Бундан 45 йил олдин ҳижрий шамсий 1350-чи йил мурдод ойнинг 23-чисида:
Баҳрайн Эрондан ўз мустақиллигини эълон қилди. Форс курфазининг жанубида жойлашган Баҳрайн ороли Қочор сулоласи ҳокимиятининг бошларида Эрон назорати остида эди. Аммо бир неча йилдан сўнг Англия Эрон денгиз кучларига эга бўлмаслигини баҳона қилиб, Қочор сулоласи билан шартнома имзолаб, Баҳрайн ва Форс курфазининг хафсизлигини муҳофазат этишни ўз зиммасига олди. Бу ҳукумат 150 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилди. Кейинчалик қайта-қайта Эроннинг уша вақтдаги давлати мухолифатига юзмаюз бўларди. Аммо турли сабаблар билан мағлубиятга дуч келарди. Охири Эрон томонидан ҳижрий шамсий 1336-чи йилда Баҳрайнни Эроннинг 14-чи вилояти деб эълон қилганида Араб мамлакатларида мухолифат тўлқини шиддат олди. Бу ўртада шужоатга эга бўлмаган ва Араб мамлакатларини ҳимоятларини қулдан бой беришни хоҳламайдиган ва шунингдек "Тунби Кучак", "Тунби Бузург" ва "Абу Мусо" каби форс курфазининг бошқа оролларига нисбатан Эроннинг ҳокимиятини мустаҳкамлашни истаган Муҳаммад Ризошоҳ бирданидан Баҳрайнга бўлган Эроннинг қадимий иддаосидан қул тортиш ҳақидаги қарорини эълон қилди. Ва бундан кейин ушбу масалани ҳал этишда БМТ ташкилотининг бош котиби воситачилик қилишини сўради. Бинобарин ҳ.ш 1349-чи йил урдибиҳишт ойнинг 21-чисида хавфсизлик кенгаши Баҳрайнга юборилган ҳайат ҳисоботларига асосан Баҳрайн аҳолисининг истиқлолга бўлган истак-хоҳишларини назарга олиб бир резолюцияни содир этдики Баҳрайн истиқлолини зарурлигини таъкидлайдиган шартноманинг бандлари уша йилнинг урдибиҳишт ойнинг 24-чисида Эрон парламенти томонидан тасдиқлади.