Соғлом оила
Мутахассислар фикрига кӯра гиёҳвандлик бир касаллик бӯлиб, аста-секнлик билан хавфли одатга айланади. Шунинг учун ҳам нашавандликни энди бошлаган кишилар тез орада ашаддий гиёҳванд бӯлишлари мумкин эканлигини билишмайди ҳам. Одатда киши аввалида бу касалликка чалинганини сезмайди. Наркотик моддаларга одатланиб қолгани анча вақт ӯтганидан кейин унга аён бӯлади.
Мутахассислар фикрига кӯра гиёҳвандлик бир касаллик бӯлиб, аста-секнлик билан хавфли одатга айланади. Шунинг учун ҳам нашавандликни энди бошлаган кишилар тез орада ашаддий гиёҳванд бӯлишлари мумкин эканлигини билишмайди ҳам. Одатда киши аввалида бу касалликка чалинганини сезмайди. Наркотик моддаларга одатланиб қолгани анча вақт ӯтганидан кейин унга аён бӯлади.
Наркотик моддаларга одатланган киши аввалида бу масалани жиддий олмай вақт ӯтиб бу одатни ташлашим мумкин деб ӯйлайди. Аммо касаллик шиддат топиб мубтало бӯлган киши нима бӯлганида ҳам мавод топиши энг муҳим масала бӯлган пайтда у аста-секин оила аъзолари робитасини узади. Албатта оила аъзолари оиланинг гиёҳванд аъзосида баъзи бир ӯзгаришларни сезиб қолган бӯлса, аммо масалани комилан англамайди. Оила аъзолари мубтало бӯлган кишида ахлоқий ӯзгаришларни сезади.
Шунингдек мубтало бӯлган киши изтироб чекиб, ҳаяжонланиши ва руҳан ва жисмонан аифланишини сезишлари мумкин. Гиёҳвандликка ружу қӯйган киши оила аъзолари билан ӯтириб суҳбатлашиш ва мудом алоқада бӯлишни истамайди.
Баъзилар гиёҳванд моддани истеъмол қилиш одатини кейинчалик ташлаш осон деб ўйлайди. Бу хато фикрдир, мутахассисларнинг таъкидлашича, одам бу моддага жуда тез ўрганиб қолади. Тананинг бунга эҳтиёжи кескин ортиб боради. Тананинг фаоллиги сусайиб, қарамлик-мутелик ҳолати юзага келади. Бундай касалликка дучор бўлмаслик учун аввало, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш лозим.
Гиёҳвандликка мубтало бӯлган кишининг касаллиги аён бӯлганидан сӯнг оиланинг қолган аъзолари ҳар бири ӯзича бу падидага қарши курашмоқчи бӯлиб, бу йӯналишда турли аксиламаллар кӯрсатишади. Шунингдек оила аъзолари уруш-жанжал авж олмаслиги учун гиёҳвандликка мубтало бӯлган киши ӯзидан кӯрсатадиган номаъқулликларини таҳаммул қилишга мажбур бӯлишади.
Бундай оилаларда янги қонун-қоидалар ва янги муносабатлар вужудга келади. Аслида оила аъзоларининг нашаванд кишидаги ӯзгаришларга одатланишлари ва жорий этилган янги қоидалар асосида яшаш оила бюджетига ва оилавий муносабатларга катта зарарлар етказиб, мубтало бӯлган киши касаллиги янада авж олишига сабаб бӯлади.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Гиёҳвандликнинг оила учун яна бир хатарли жиҳати шундаки, гиёҳвандликка ружу қўйган кимсалар бу матоҳни мунтазам харид қилиб туриш учун пул ва маблағга муҳтож бўладилар.
Шунингдек гиёҳвандлик бир ижтимоий мушкулот сифатида кишининг ижтимоий ӯрнини камситилишига олиб боради.
Гиёҳвандлик оилавий муносабатларни ҳам ӯз таъсири остида қолдириб, оила ва жамият бюджетига катта зарар-зиёнлар етказади. Гиёҳвандликка ружу қўйган одам оиласини, шунингдек жамиятни ҳам издан чиқариши мумкин.
Аммо соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра кишининг нашавандликка рӯй беришининг асосий сабаблари унинг оиласи ва оилавий муносабатларда ётади. Оила киши шахсияти ташаккулланишида биринчи ӯринда туради. Ота-оналарнинг болалари мушкулотидан ғофил қолишлари, улар билан самимий муносабатда бӯлмасликлари, шунингдек оиладаги мудом уруш-жанжаллар ҳам болаларнинг нотӯғри йӯлга кетишларига асосий сабаб бӯла олади.
Маълумки, ер юзи бўйлаб гиёҳвандлик балоси асримиз вабоси сифатида тез суръатлар билан кенг миқёсда тарқалиб бормоқда.