сентябр 24, 2017 15:16 Asia/Tashkent

Форс кӯрфази қирғоқларида нефт ва газ манбаларининг кӯплиги сабабли халқаро даражада стратегик муҳим минтақа саналади. Табарий, Масъудий ва Яъқубий каби исломий таърихшунослар ва география илмининг билимдонлари ӯз китобларида унинг номини "Форс кӯрфази" деб атаб,исломдан олдинги даврларда ҳам бу жойлар Эронга таалуқли эканлигини таъкидлашган.

Форс кӯрфази 230 минг квадрат километр масоҳатида жойлашган бӯлиб, Ҳурмуз бӯғози орқали Ҳинд океанига йӯл топган. Форс кӯрфази иссиқ ва қуруқ иқлимли минтақада жойлашган. Форс кӯрфази жанубидаги ҳароратнинг иссиқлиги ёз фаслида баъзан 37 даражага етади. Иссиқ ҳаво кӯтарилиши билан сувнинг бухор бӯлиши бир йилда 140 миллион литрга етади. Аммо бу минтақа атроф-муҳитининг мушкулотларига қарамай, ӯзига хос биохилмахиллиги бор. Форс кӯрфази 600 тур сузувчилар, 500 хил балиқ, 15 тур қисқичбақа, 5 тур сув тошвақалар, маржонлар ва шу каби жониворлар ва ӯсимликларга бойдир.

Бошқа томондан Форс кӯрфази нефт ва газ захираларига бой минтақадир. Шунинг учун ҳам бу минтақада ҳар йили 25 минг нефт ташувчи кемаларнинг борди-келиши атроф-муҳитга жиддий зарар етказади.

Бу минтақада омма таважжӯҳини ӯзига жалб этган масала, бу Форс кӯрфази қирғоқларидаги табий ороллар деб тарифланган.

Форс кӯрфази қирғоқларида нефт ва газ манбаларининг кӯплиги   сабабли    халқаро даражада стратегик  муҳим минтақа саналади. Табарий, Масъудий ва Яъқубий каби исломий таърихшунослар ва география илмининг билимдонлари ӯз китобларида унинг номини "Форс кӯрфази" деб атаб,исломдан олдинги даврларда ҳам бу жойлар Эронга таалуқли эканлигини таъкидлашган.

Форс кӯрфазиининг таърихий ўтмиши ана шу ном билан қадим замонларга бориб тақалади. Айрим олимларнинг фикрича, Форс кӯрфази аҳли башар маданиятининг бешиги ҳисобланади. Форс кӯрфази ӯнлаб катта ва кичик ороллардан иборат бӯлиб, Ҳурмузгон, Лорак, Қишм, Кеш, Лован, Ҳангом, Хорак, Абумусо, Тунби Бузург, Тунби Кӯчак шу жумладандир. Бу оролларнинг баъзи бирлари яшашга ярайди ва баъзиларида фақат ӯсимликлар ва жониворлар мавжуд.

Ҳурмузгон вилоятининг масоҳати 68 минг квадрат километрдан  кўпроқ майдонни ташкил этади. Ушбу вилоят шимол ва шимол-шарқий томондан Кирмон вилояти, шимоли-ғарбий ва ғарбдан Форс ва Бушеҳр вилоятлари ҳамда шарқдан Сиистон ва Балучистон вилояти билан қўшнидир.

Ҳурмузгон вилоятининг жануби Форс кўрфазининг илиқ сувлари ва Уммон денгизи билан чекланган. Ушбу сув ҳудудлари сектор шаклида 900 километрлик узунликка эгадир. Ҳурмуз ороли тухумшакл бӯлиб, Форс кӯрфази киришида жойлашган. Бу оролни географик тузилиши ва Ҳурмуз бӯғозига яқинлиги сабабли Форс кӯрфази калити ҳам дейишади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Соҳилга  энг яқин бўлган ороллардан бири Ҳурмуз бўлса, масоҳат жиҳатидан энг каттаси Қашм оролидир.

Шидавр ороли Форс кӯрфази оролларидан бӯлиб, унинг қирғоқгача 9 километр фосиласи бор. Бу орол қтор маржонлар ва катта қирғоқ тошларидан иборат. Шидавр орлининг энг баланд чӯққиси 8 метрни ташкил этади.

Шидавр ороли ӯсимликлари турлари оз бӯлсада, уйғунлиги жиҳатидан катта аҳамиятга эга. Ӯсимликлар шӯр сув ва қум ерга одатланган бӯлиб, атриплекс ва суеда ӯсимликларини бу минтақада кӯпроқ учратиш мумкин.

Кичик кӯлларни Аллоҳ таолони арзигули неъматларидан бири деса ҳам бӯлади. Аммо инсон кичик кӯллардан биртомонлама фойдаланиши ва унга ифлосликлар солиши билан унинг вужудини хатарга солган. Инсоннинг кичик кӯллар ҳақидаги нодуруст тушунча ва уларни ишлатилиши муҳим бӯлмаган жойлардай фойдаланиш катта зарар етказади.