август 14, 2016 09:26 Asia/Tashkent

Рисолат, Хуросон ва Хабар газеталари

Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида Ҳалабда Сурия армиясининг олдинга ҳаракат қилиши билан ҳамзамон америкалик ва европалик расмийларнинг комилан ҳамжиҳатлик билан ёндошиш орқали Ҳалабда оташкесимни жорий этиш ва стратегик ушбу минтақада тинчликни ўрнатишни сўрашмоқда. Бу сайъ-ҳаракат шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, Сурия армияси ва муқовиматнинг ҳарбийлари минтақада ўз амалиётларини мукаммаллаштириш ҳолатида қарор олишган.

Бирлашган Миллатлар Ташқилотининг хавфсизлик кенгаши яна бир маротаба Сурия бўҳрони ҳақидаги саҳнага айланди ва бу ўртада "Ҳалаб" ва ушбу шаҳарда Сурия армиясининг амалиётлари хавфсизлик кенгашининг аъзолари музокара этган энг муҳим мавзўлардан эди. Ҳалаб муҳим стратегик минтақалардан саналадиким, унинг айрим қисмлари террористик гуруҳларнинг назорати остида ва бошқа бир қисми эса Сурия армиясининг назоратида қарор олган. Ва ҳар бир томоннинг ушбу шаҳарни комилан ўз тасарруфига киритиши Сурия ўзгаришларида энг муҳим мувафаққият саналади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади, Сурияда Ан-Нусра ва ИШИД террористик гуруҳининг мағлубиятга дуч келишидан шиддат билан хавотирланаётган америкалик расмийлар Ҳалаб халқини ҳимоят этиш баҳонаси билан такфирий ва террористик гуруҳлардан ҳимоят этиш заминасини яратишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.

Мисол тариқасида келтириш мумкинким, БМТ ташкилотида Американинг элчиси Саманто Повар Ҳалаб шарқининг аҳолисига таҳдид соладиган хатарлар ҳақида огоҳлантириб, Ҳалаб ғарбининг вазъияти ҳам ваҳшатлидир деб айтди.         

                                                                        *****

Хуросон газетаси "Клинтон ёки Трамп ғалаба қозониши фарқ қилмайди" унвонида нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Америкада халқаро алоқалар масаласи бўйича назариячи халқаро арсаларда Америка мавқеининг тушиб кетишига ишора этиб, шундай ёзади Америка жаҳонни  бошқарадиган замони таърихнинг саҳифаларида қолди. Американинг президенти Клинтон бўладими ёки Трам бўладими фарқ қилмайди. Чунки Америка олдинги ўз мавқеини қулдан бой берган. Стефан Волт ўз фикрининг давомида шундай қўшимча қилади "Айтган бу сўзларим муҳим сўз эмаски ким сайловларда ғалаба қозонади балки сўзларимнинг маъноси шундан иборатким, федералнинг  бюджети чекланган ҳамда Хитой янада кучли ва шўҳратпараст бўлмоқда. Ва келажак республика президенти Европа, Осиё ва Ўрта Шарқ ҳамда дунёнинг бошқа мавзўлари ўртасидан жиддий танлаш билан муҳим ўз вазифаларини белгилаб олиши лозим. Ҳатто агар Трамп жиддий мувафаққиятсизликка юзмаюз бўлса, ва руспублика президенти хиллари Клинтон дахолат этувчи либераллар ва тавба қилмаган янги консерваторчиларга боғлиқ бўлган ўз ҳамроҳлари билан Оқ Уйга кирсалар урушқоқлик собиқаси ҳақида бизга айтаётган сўзлари билан қиёслаганда ўзини тўта билиш билан хатти ҳаракат қилса ҳам бу мавзў мени ажаблантирмайди". Америка бошқа олдинги Америка эмас.

                                                                           *****

Хабар газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Известия газетасининг нақлига таяниб шундай ёзади, Арманлар қузғалон кўтариш ва давлат тунтарувини амалга ошириш ўрнига бошқа йўлни танлашлари лозим.

Дарҳақиқат ушбу мамлакат президентининг фикрий маркази ҳисобланмиш Россиянинг стратегик тадқиқотлар институтининг етакчи илмий мутахассиси Константин Тоситс ўзининг таҳлилида шундай ёзади, агарчи Ереван полициясининг марказини тасарруф этиш можароси қузғалоннинг иштирокчиларини  тақиқлаш билан якунланган бўлса ва ушбу ишни мамлакат президенти Серж Саркисяннинг ғалаба қозониши деб талқин этиш мумкин бўлсада, аммо ушбу ғалаба стратегик моҳиятга эгадир.

Бу мутахассис шундай ёзади, масъулларнинг амал қилиш усуллари билан халқ полиция марказини тасарруф  этиш учун мувофиқ бўлмасликлари мумкин, аммо қузғалончиларнинг асосий талаблари, яъни ўзгаришлар ҳимоят этилади.

Тоситс Арманистоннинг охирги ўзгаришларига таъсир етказувчи хорижий омилларга ишора этиб шундай ёзади, албатта хорижий омилларнинг таъсирини эътиборга олмаслик мумкин эмас. Мисол учун Америка конгресси томонидан харажотларини таъминлайдиган Озодлик радиоси кечаю кундуз юз берган ҳодисалар маҳаллидан дастурни эфирга ўзатишади ва унинг меъёрларини ҳақиқатдан ҳам кенгроқ жилвалантиришга сайъ-ҳаракат қиларди. Аммо хорижий омиллар бу мавзў ҳақида муҳим рол уйнаган эдилар деб айтиш мумкин эмас.