сентябр 28, 2017 13:55 Asia/Tashkent

Ислом динида кексалар махсус ҳурмат-эҳтиром ва мавқега эгалар ва уларни муҳофазат этмоқ жамиятдаги ҳар бир шахснинг вазифасидир. Шунинг учун ислом дини кексаларга нисбатан инсонларнинг ҳурмат-эҳтиром билан муносибат қилишлари учун қонун жорий этган.

Кексалик даври болалик ва ёшлик давридек ҳаётнинг босқичларидан бири саналади. Фақат фарқ шундаки, болалик ва ёшлик даври куч-қудрат ва энергиядан тўла бўлса, аммо кексалик даври эса жисмоний фаолият мизонининг камайиши ва куч-қудратнинг заифланиши билан юзмаюз бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти милодий 1982 йилда кексаларнинг бутунжаҳон кенгашини ташкил этди ва уша йилда кексалар учун халқаро бир  кунни белгилаш учун бир лойиҳани тақдим этди ва милодий 1990 йилда бу кенгаш октябрь ойининг биринчи кунини (9 меҳр куни) кексаларни ҳурмат-эҳтиром қилиш ва уларнинг мушкулотларини ҳал этиш йўлида ҳаракат қилиш учун кексалар халқаро куни деб эълон қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу йил кексалар халқаро куни учун ёшига қараб камситиш баробарида муқовимат қилиш мавзўсини назарга олганким, ёшга қараб камситиш, салбий қарашлар ва унинг кексаларга етказадиган зарари хусусида баҳс-мунозара қилиш билан шуғулланади. Ёшига қараб камситиш, яъни  ёшига қараб бир шахс ёки бир гуруҳга қарши камситиш ёки уларни дискриминация қилиш маъносидадир. Иш бозорида ёшига қараб камситишни манъ этадиган қонун Англия, Америка, Дания, Ирландия ва Австралия каби айрим мамлакатларда ижрога қуйилган. Бу қонун ирқий ва жинсий камситишни манъ этиш қонунларига асосланиб жорий этилган. Бу қонун ҳақиқатан ҳам давлатларни кекса ёшда бўлган шахслар учун иш ўринларни таъминлаш ва уларни камситишларига монеа яратиш учун вазифадор этади. Иш бозорида иш берувчи ёшига қараб бир ишчини камситиш ҳолатига қарор берса ёшига қараб дискриминация этиш деб айтилади.                

Ижтимоий нуқтаи назаридан ҳам кекса ёшда бўлган шахслар ҳаётда кўп ўзгаришлар билан юзмаюз бўлишади. Бу ҳодисаларнинг айримлари нафақага чиқиш, ижтимоий фаолият олиб бормаслик, фарзандлар томонидан кексалар хонасига топшириш, турмуш уртоғининг ҳалок бўлиши каби ҳодисалардан иборатдир. Ҳар ҳолда атрофдаги одамларга ҳам мушкулот ижод этадиган кексаларнинг энг муҳим мушкулотлари бу уларнинг истиқлоли ва саломатлигининг хатар остига қарор олиши, ёлғизликни ҳис этишлари ва гоҳида эса бошқалар билан алоқада бўлишда қадр-қийматга эга бўлмасликларини ҳис этишларидир. Инсон ҳаётнинг бошланишида кучсиз бир мавжудотдирким, ҳайратланарли тарзда ривож-равнақ топиш босқичини бирин кетин босиб ўтади. Инсон ёшликда жисмоний қудрат камолотига ва ўрта ёшда бўлганида эса руҳий пухталикка етади. Ундан сўнг яна лаёқатсизлик сайрини бошидан ўтказади ва иккинчи маротаба заифлик ҳолатига қайтади. Қуръони карим бу ҳақда Рум муборак сурасининг 54 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир. (Асли уруғларингиз нутфа деб аталмиш бир томчи жирканч сувдир. У жуда ҳам заиф нарса. Аллоҳ Ўз инояти ила ўша заиф сувдан ҳомила пайдо қилади. Ҳомила ҳам жуда заиф бўлади.Туғилган чоғида ҳам инсон боласи энг заиф бола бўлади. Узоқ йиллар ўзи мустақил равишда бирор иш қила олмайди. Шундай заиф одамни Аллоҳ «сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган»дир. Аллоҳдан ўзга ҳеч ким унга бу қувватни бермайди. Вақти-соати етиб инсон қариб куч-қувватдан кетади. Дунё ана шундай. Ундаги ҳамма нарса ўзгариб туради. Бу ўзгаришларнинг ҳаммасини Аллоҳ таоло бажаради.)”   

Ислом дини кекса ёшда бўлган шахсларни ҳурмат-эҳтиром қилиш ва уларни муҳофазат этишни жамиятнинг ҳар бир шахси учун вожиб этиб кўрсатмалар берган.  Кексаларни ҳурмат қилишнинг сабаби бу улар ҳаётнинг паст ва баландликларида ўзларининг инсоний рисолатларини шойисталик билан бажаришган ва эга бўлган катта тажрибалари билан  жамиятнинг бошқа шахслари қаторида қарор олишади. Ислом муқаддас динида кекса ёшда бўлган шахслар билан муносибат қилишда уларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром қилиш таъкидланади. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Мусалмон кексаларни ҳурмат-эҳтиром қилиш Аллоҳ таолога таъзим қилишдир.” Ёки бошқа бир жойда шундай буюрадилар: “Ҳар бир киши кекса ёшда бўлган шахснинг мақоми ва фазилатини ёшига қараб билса ва уни ҳурмат-эҳтиром қилса, Аллоҳ таоло уни охиратдан қурқиш ва хавотирланишдан амонда сақлайди.”

Ёши улуғ инсонларни қадрлаш ва кичикларга меҳр муҳаббат кўрсатиш ислом динининг ахлоқий дастуруламалларидан саналади ва оила пойдеворини мусаффо айлаб, мустаҳкамлайди. Имом Содиқ алайҳиссалом бу ҳақда шундай марҳамат этадилар: «Кичикларга раҳим-шафқат қилмаган ва кексаларимизнинг қадрларини билмаганлар биздан эмас».

                                   

Ёрлиқ