август 15, 2016 09:38 Asia/Tashkent

Хуросон ва Рисолат газеталари

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади агар дипломатия мағлубиятга юзмаюз бўлса, қурол-яроқ белгилайдиган восита бўлади. Бу уша далил ҳисобанадиким, саъудиялик коалицияни "Яманнинг тинчлиги" хусусида Қувайтнинг самарасиз музокараларидан кейин мактабларни бомбардимон қилиш ва болаларни қатл этиш учун мажбур этди. Аммо Риёз ўзининг халқаро алоқалар дарсини яхши ўргангани йўқ. Арабистон билмайдиким, агар музокаралар мағлубиятга юзмаюз бўлса ва шароитнинг ҳарбийланиши ўз фаолиятларининг самараси бўлса, сизга қарши бўлган фронт ҳам яқинроқ бўлишади. Арабистон қанчаки сайъ-ҳаракат қилмасин Мансур Ҳодийни қудрат бошига қайтара олмади ва "тинчликнинг самарасиз музокараларининг маратонидан " кейин Яманда қатл этиш унинг натижаси бўлди. Яман парламентининг йиғилишини ўтказиш ва ушбу мамлакатда "сиёсий кенгаш"-нинг қасамёд ичиши бугун Ансоруллоҳ ва Али Абдуллоҳ ўртасидаги коалициянинг сулҳи янада чуқурроқ мустаҳкамланган ва Риёзнинг қудрат бошида бўлган ушбу икки коалиция ўртасида иккига бўлиниш ва бушликни ижод этиш мақсадида амалга оширган сайъ-ҳаракатлари чипакка чиқди. Натижада бу парламентни амалда татбиқ этиш ягона бир фронтни ташкил этиш билан ўз якунига етдиким, келаси тинчлик музокараларида кучлироқ ва изчилроқ босқични ижод этади ва эҳтимол тинчлик учун ҳақиқий бир дипломатияни вужудга келтириш билан якунланиши мумкин.   

                                   *****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Масква ва Киев алоқаларида кенскинликларнинг мавжудлигига ишора этиб шундай ёзади, Россия ва Украина ўртасидаги кескинликлар охирги йиллар давомида ўзининг юқори чиққисига етган. Аммо охирги ҳафталар давомида эса ушбу кескинликларнинг шиддат билан кучайишининг шоҳидига айланмоқдамиз.

Россиянинг бош вазири Димитрий Медведев охирги кунларда агар Қрим ярим оролида охирги ҳодисаларга тегишли бўлган бўҳронлар кучайса, Масква Киев билан дипломатик алоқаларини тўхтатишга мажбур бўлиши мумкин деб таъкидлади.

Медведевнинг изҳоротлари шундай бир шароитда изҳор этиляптиким, Россия президенти Владимир Путин Украинани Қрим ярим оролида террористик тактик амалиётларни ижро этишга айблаган ва Украина эса ушбу айбловни биткул инкор этган.

Табиийким, Масква ва Киев ўртасидаги низоъ ва тортишувларнинг кўлами Нато ташкилотини ҳам ўзига қамраб олади. Нато ташкилоти ва ушбу мажмўанинг бошида Америка Қўшма Штатлари Украинада кескинликларни вужудга келтирадиган энг асосий сабабчилардан ҳисобланади.

Ғарб мамлакатларининг Украинадаги сиёсатлари ушбу мамлакатнинг оғир бир бўҳронга кириб қолишининг сабабига айланди. Бу бўҳронни ҳал этиш амалан бир мураккаб муаммога ўхшайди.  Эндиликда икки йил муддат ўтиши билан Украина ҳалигача сиёсий ва хавфсизлик бўҳронлар билан кўраш олиб бормоқда.