октябр 12, 2017 13:02 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 19-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 11-чи кунидир.

Бундан 171 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1268-чи  йил муҳаррам ойининг 20-чисида:

Қожор сулоласининг даврида самарали фаолият олиб борган бош вазир ва сиёсатчи Мирзо Тақихон Амир Кабир Носириддиншоҳ дастури билан ўз вазифасидан четлантирилди. У ўзининг фаровон қобилияти ва истеъдодига эга бўлиши туфайли Носириддиншоҳ Қожор салтанати замонида садри аъзамлик мансабига эришди. Амир Кабир мустақил, иймонли, ватанпарвар, билим ва маданиятни яхши кўрувчи шахс эди. Ҳамда Эронда таълим-тарбия ва маданият заминасида ривожланган замонавий андешалар ва ислоҳотлар киритиш тарафдори эди. У Эрон халқига хизмат кўрсатишда ҳеч қайси тўсиқликдан қурқмас эди ва қисқа муддат давомида ўзининг бош вазирлик қилиши вақтида кўп хизмат ва ислоҳотларни амалга оширди. Амир Кабир зўравонлар ва ашрофлар томонидан мамлакатни ғорат қилишлари  ва Эрон ички ишларига бегоналарнинг аралашувидан сақлаш учун кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширди. Амир Кабир томонидан амалга оширган ислоҳотлардан энг муҳими бу Дорул-Фунун мадрасасини таъсис этиши, фойдали китобларни таржима этиш ҳамда маданий ва илмий газеталарни нашр этишига ишора этиш мумкин. Амир Кабирнинг истиқлолталаблик позицияси, унинг дарбордаги фасодликка қарши кўраш олиб бориши ҳамда Эронни ривожлантириш йўлида унинг сайъ-ҳаракат қилиши хорижий қудратлар ва ички омилларнинг кина-кудуратлари ва ғазабларини келтирди. Охири унинг хорижий ва ички омилларининг амалга оширилган босимлари ва фитна-найранглари Қожор шоҳини уни ўз вазифасидан озод этиш, Кошонга сўргун қилиш ва охири ушбу кунда Фин ҳаммомида уни қатл этишга ундади.

Бундан 27 йил бурун ҳижрий-шамсий 1369 йил меҳр ойининг 19-чи кунида:

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманайи ҳазратларининг кӯрсатмалари билан Эронда "Исломий мазҳабларни яқинлаштириш уюшмаси" таъсис этилди. Исломий мазҳабларни ӯзаро яқинлаштириш уюшмаси бундан олдин Оятуллоҳ Буружердий замонида ҳам мавжуд бӯлиб, бу уюшма аҳли суннатнинг машҳур олимлари билан музокара қилиш мақсадида Мисрнинг Қоҳира шаҳрига ҳайъатлар юборарди.

Бугунги кунда бу халқаро уюшма мазҳаблар орасида ӯзаро яқинлашишнинг эътиқодий, фикрий, каломий, фиқҳий ва илмий жабҳалардаги заминаларини вужудга келтиришга ҳаракат қилмоқда. Уюшманинг асосий мақсади исломий ҳокимиятни ӯрнатиш ва ихтилофлардан узоқлашишга қаратилган.

Бундан 26 йил олдин милодий 1991 йил октябр ойининг 11-чисида:

КГБ номли Совет Иттифоқи хавфсизлик ташкилотининг фаолияти ушбу мамлакатнинг парчаланишидан бир неча вақт олдин охирга етди. КГБ милодий 1954 йилда Совет Иттифоқининг коммунистик тизимини ағдариш фаолиятлари билан қарши кўраш олиб бориш мақсади билан ташкил этилди. Ва коммунистик партиянинг мухолифларини бостириш, жосуслик қилиш ва Совет Иттифоқининг ичкариси ва ташқарисидаги жосусликларга қарши  амалиётлар ўтказиш каби вазифаларни ўз зиммасига олган эди. КГБ аста-секинлик билан шу  даражада куч-қудратга эга бўлдиким, Совет Иттифоқи тизимининг энг муҳим ташкилотига айланди. Дар ҳақиқат Совет Иттифоқи сиёсатчилари томонидан мухолифларни бостириш ушбу ўлкадаги коммунистик партиянинг қудратини муҳофазат этиш учун асосий ва тасирчан восита эди. КГБ Совет Иттифоқининг ичкарисида коммунистик тизимнинг кўп мухолифларини бартараф этди ҳамда партия, ҳунармандлар ва қуролли кучлар ичида қонли тозалашни амалга оширди. КГБ ташкилотининг фаолияти тўхтатилганидан сўнг унинг вазифаси Россиянинг иккита хавфсизлик ташкилоти бири федерал хавфсизлик идораси ва иккинчиси эса хорижий хавфсизлик ташкилоти ўртасида тақсимланди.

Бундан 12 йил олдин милодий 2005 йил октябрь ойининг 11-чисида:

Асли урду бўлган ёзувчи, тилшунос ва шоир Шаънулҳаққ Ҳаққий вафот этди. У милодий 1917 йилда Ҳиндустоннинг Деҳли шаҳрида таваллуд топди. У ўзининг бошланғич маълумотини Деҳли ва Муслим Алигарх университетида олди. Шаънулҳаққ Ҳаққий Ҳиндустоннинг Покистон ва Ҳиндустонга бўлинишидан сўнг Карачига борди ва ушбу ўлкада урду тилини ривож-равнақ бериш йўлида катта сайъ-ҳаракат қилди. Шаънулҳаққ урду, форс, араб, энглиз, турк, ҳинд ва санскрит тилларини яхши биларди. Унинг шеърий тўплами “Тори пироҳан” номи остида ва мақолалар тўплами эса “Нуктаи роз” номи остида нашр этилган. Шаънулҳаққ Ҳаққий милодий 2005 йил октябр ойининг 11 чисида 88 ёшида Канаданинг Торонто шаҳрида вафот этди. 

Ёрлиқ