октябр 14, 2017 14:37 Asia/Tashkent

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Юнеско ташкилоти ва кўзи ожизлар халқаро кенгаши милодий 1950 йилда муштарак йиғилиш ўтказиб “Оқ ҳасса” қонунни таҳлил этиб уни тасдиқлашди ва октябр ойининг 15 куни ва шамсий йилномаси билан 23-чи меҳр ойини “Оқ ҳасса ” халқаро куни ёки “Кўзи ожизларнинг хавфсизлиги” халқаро куни деб эълон қилишди.

Бу кун кўзи ожизларга аҳамият қаратиш йўлида оқ ҳассадан фойдаланадиган шахслар учун муносиб муҳитни ижод этиш ва уларнинг мушкулотларини бартараф этиш йўлида янада диққат-эътибор қаратиш учун эълон қилинган. Оқ ҳасса қонуни жамиятда кўзи ожизлар ҳақида янги тасаввуротни ижод этади ва бу шахслардан ўз манфаатларини муҳофазат этиш жиҳатида ушбу қонуннинг барча моддаларидан хавардор бўлишларини хоҳлайди. Кўзи ожиз шахслар томонидан жамиятда бўлган барча фаровонлик имкониятларидан фойдаланиш ҳақ-ҳуқуқи, давлат ишларида иштирок этиш учун кўзи ожизларни тарғиб ва ташвиқ этиш, давлат томонидан улар учун иш ўринларини ташкил этиш, транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан хиёбонлардан ўтиш пайтида кўзи ожизларнинг бор ҳақ-ҳуқуқларини риоят этиш каби масалалар ушбу қонунда кўрсатилган моддалар жумласидандир. Кўзи ожиз шахсларга эътибор қаратиш ва уларни ўрганишнинг бир намунаси унвонида  бугунги шаклда оқ ҳассадан фойдаланиш биринчи жаҳон урушидан кейинги даврга бориб тарқалади. Милодий 1921 йилда бир фожеали ҳодисада кўзидан ажралган Жемс Бигз номли Аглия мамлакатининг Бристол шаҳри аҳолисидан бўлган бир фотограф у яшайдиган хиёбонлар атрофида ҳаракат қиладиган транспорт воситаларидан амонда қолиш мақсадида барчалар учун кўриш қобилиятини ижод этадиган оқ рангли ҳассадан фойдаланиш ташаббусини ишга солди. Бундан кейин математик доктор Новел Пари ва ҳуқуқшунос доктор Якупис Тон Брук номли икки нафар америкалик машҳур тадқиқотчилар бир қонунни 15 октябр куни оқ ҳасса қонуни унвонида тасдиқлаб олишга ва бу кунни кўзи ожизлар куни деб аташга муяссар бўлишди. Бу қонунда маданий бир жамиятнинг аъзоси унвонида кўзи ожиз шахсларнинг ижтимоий ҳуқуқлари инъикос этилган.  

Кўзи ожиз шахсларнинг ҳаракат қилишлари учун кўмак берувчи воситалар ўртасида оқ ҳассани уларнинг истиқлолларининг байроғи унвонида тан олиш мумкин.  Албатта ҳаракат қилишнинг фойдали бу воситаси уша вақти ишга ярайдиким, агар кўзи ожиз шахсларнинг яшаш муҳитининг жисмоний камчиликлари камайтирилса ёки бутунлайин ўртадан бартараф этилса. Бинобарин ҳис-туйғу ва эмоционал масалаларига аҳамият қаратишга қўшимча уларнинг осон ҳаракат қилишлари учун замина яратишимиз ва кўзи ожизларга ҳаракат қилиш истиқлолига шойиста кўмак беришларимиз лозим. Соғлиқни сақлаш халқаро ташкилотининг берган расмий маълумотига кўра, кўзда мавжуд бўлган камчиликлар саломатликка тегишли бўлган муҳим мушкулотларнинг жумласидандир. Тиббиёт соҳасининг кўзга ташланадиган даражада ривож-равнақ топишига қарамасдан ҳалигача бу масала дунё бўйлаб муҳим масала бўлиб қолмоқда ва ҳозирги кунда 275 миллион нафар одамлар бу нарсадан ранж-азоб чекишади. 39 миллион нафар жамият  бутунлай кўриш қобилиятига эга эмаслар ва қолганлари эса кам кўриш қобилиятига эгалар. Афсўски, 275 миллион шахсдан 19 миллион шахсни кам кўрадиган ёки кўрмайдиган болалар ташкил этишади. Албатта мазкур камчиликнинг 80 фоизини назорат қилиш ёки даволаш мумкин. Аммо қолган мавридлар, айниқса кўз ретинасидаги нур ретсепторлар ҳужайраларининг инқирозга юзмаюз бўлишдан келиб чиқадиган кўзи ожизлик ёки кам кўриш ҳодисаси шифокорларнинг ишини қийинлаштиради.         

Мутахассисларнинг олиб борган тадқиқотлари шуни кўрсатадиким, 2050 йилгача кўзи ожизларнинг сони дунёда 115 миллион нафарга ошади. Шунингдек кўришнинг ўртанча ёки юқори заифлигига дуч келган ва уларнинг  мушкулотлари айнак, линза ёки жарроҳлик билан бартараф бўлмайдиган инсонларнинг сони 588 миллион нафарга етади. Бунга қўшимча милодий 2050 йилда ҳам 55 ёшидан ёқори ёшда бўлган шахсларнинг кўриш қувватини заифлашуви бир миллиард одамни гирифтор этади. Ҳозирги кунда ва келажакда кўзи ожиз ёки кўзи заиф инсонларнинг аксариятлари жанубий Осиё мамлакатларидан бўлишган ёки бўлишади. Ва аёллар 54 фоиз статистик маълумот билан эркакларга қараганда бу масалага мубтало бўлишади. Жанубий Осиёдан кейин Осиёнинг шарқи, Осиёнинг жануб-шарқи ва кейин бу қитъа ёки Африка қитъасининг бошқа минтақалари дунёнинг бошқа минтақаларига қиёслаганда бу мушкулотга дуч келишади. Жамиятнинг кўпайиши бутун жамият билан қиёслаганда кекса ёшда бўлган шахслар сонининг кўпайиши ўзгаришларнинг асосий омилларидан ҳисобланади. Кўзнинг заифлашуви ёки кўриш қобилиятини қулдан бой беришга мубтало бўлган шахслар учун қийинчалик туғдиришига қўшимча, бутун жамият учун ижтимоий ва иқтисодий оқибатларни ҳам олиб келади. Бу хасталикларга мубтало бўлган шахслар айрим фаолиятларни қулдан бой беришади ва жамият ҳам уларнинг куч-қудрати ва қобилиятидан маҳрум бўлади. Кўриш қобилиятининг заифланиши ҳаёт кайфиятига тасир етказиш, кунлик фаолиятларни чегаралантириш, яккаланишни ижод этиш, ҳодиса-воқеаларнинг вужудга келиши, тушкунликка тушиш ҳамда шахс ва соғлиқни сақлаш системасига катта харажотлар сарфланишини ўзига қамраб олади. Беморликлар, турли ҳодисалар, қарийлик кўз ожизлиги ва кўзнинг кўриш қобиялиятининг заифланиши дунёда миллионлаб одамларнинг ҳаётига таъсир етказадиган муҳим омиллардан саналади. Агарчи кўз хасталигининг айрим сабабларини даволаш мумкин бўлсада, аммо олдини олиш энг ишончли йўл саналади.