октябр 15, 2017 13:09 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 23-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 15-чи кунидир.

 

Бундан 173 йил муқаддам  милодий 1844-чи йил октябрь ойининг 15-чисида:

Германиялик файласуф Фридрих Вилгелм Нитше таваллуд топди. У ўз таҳсилотларини олганидан кейин Бол университетида таълим бериш билан шуғулланди. У дин ва ахлоқ усулларига мухолиф эди ва ўзининг фалсафасида "супермен", яъни фавқулодда эркакка эътиқод қиларди. Нитшенинг қарашларига кўра, фавқулодда эркак инсон иродасининг маҳсулидир ва барча яхшилик ва ёмонликлардан ҳам афзалроқдир. Унинг асарлари  "Зардушт бундай деб айтди", "Трагидеянинг пайдо бўлиши" ҳамда "Яхшилик ва ёмонликнинг бошқа томонида"- деб номланади. Нитше ўз умрининг охирида ўзининг фикрий мувозанатини йўқотди ва милодий 1900 йил оламдан ўтди.        

Бундан 85 йил олдин ҳижрий-қамарий 1354 йил муҳаррам ойнинг 24-чисида:

Урду тилида ижод этувчи шоир ва драматург Ҳашр Кашмирий номи билан танилган Оғо Муҳаммадшоҳ вафот этди. Ҳашр Кашмирийдан 35-та драмма асарлари мерос қолган ва унинг энг яхши асари урду тилида ёзилган “Табъиди Сино ба жангал”, яъни “Синони ўрмонга сургун қилиш” деб номланади. У ўз асарларини жуда оддий ва равон тилда ёзади. Кашмирийнинг ёзган асарлари киноядан холи эмас ва уларда ҳаётнинг ҳақиқатлари ва мушкулотлари тасирчан шаклда баён этилади. У шеър ижод этишда ҳам катта истеъдод соҳиби эди.     

Бундан 35 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1361 йил меҳр ойининг 23-чисида:

 Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг вакили ва Эрон ғарбидаги Кирмоншоҳ шаҳрининг имом жамоати Оятуллоҳ Атоуллоҳ Ашрафий Исфаҳоний ибодат меҳробида Мунофиқин террористик гуруҳи аъзолари томонидан шаҳодатга етказилди. Оятуллоҳ Ашрафий Исфаҳоний Исломий Инқилоб шаклланиши ва ривожланиши жараёнида шоҳ режимига қарши кўрашда Кирмоншоҳ халқини тўғри йўлга бошлаш ва унга раҳбарлик қилиш вазифасини бажарди ва шу сабабли кўплаб маротаба шоҳ режими кучлари томонидан зиндонга олинган эди. Бу олий мақомли олим Исломий Инқилоб ғалабасидан сўнг Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг дастури билан Кирмоншоҳ шаҳрининг имом жамоати этиб тайинланди ва ҳижрий-шамсий 1361 йил меҳр ойининг йигирма учинчисида жума намозини адо этиш чоғи ибодат меҳробида Ислом душманлари томонидан шаҳодатга етказилди. Оятуллоҳ Атоуллоҳ Ашрафий Исфаҳоний шаҳодат топганидан сўнг ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ шундай буюрган эдилар: “Марҳум шаҳид Ҳож Оятуллоҳ Атоуллоҳ Ашрафий Исфаҳонийни бу узоқ муддат давомида ниҳоятда ҳаяжонл,осойишта руҳга эга бўлган, ишончли қалб эгаси, дунёнинг ҳою-ҳавасларидан холи, фойдали илм ва солеҳ амални ўзида тажассум этган шухс унвонида танийман.”

15 октябрь куни кўзи ожизлар, яъни Оқ ҳасса халқаро куни билан туғри келади.

Кўзи ожизларнинг хавфсизликларига аҳамият қаратиш ва уларнинг ижтимоий ҳақ-ҳуқуқларига риоят этиш доим халқаро жамоатчиликнинг диққат-эътиборига қарор олган ва олиниб келинмоқда.  

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Юнеско ташкилоти ва кўзи ожизлар халқаро кенгаши милодий 1950 йилда муштарак йиғилиш ўтказиб “Оқ ҳасса” қонуни таҳлил этиб уни тасдиқлашди ва октябр ойининг 15 куни ва шамсий йилномаси билан 23-чи меҳр ойини “Оқ ҳасса ” халқаро куни ёки “Кўзи ожизларнинг хавфсизлиги” халқаро куни деб эълон қилишди.

Оқ ҳасса қонуни жамиятда кўзи ожизлар ҳақида янги тасаввуротни ижод этади ва бу шахслардан ўз манфаатларини муҳофазат этиш жиҳатида ушбу қонуннинг барча моддаларидан хавардор бўлишларини хоҳлайди. Кўзи ожиз шахслар томонидан жамиятда бўлган барча фаровонлик имкониятларидан фойдаланиш ҳақ-ҳуқуқи, давлат ишларида иштирок этиш учун кўзи ожизларни тарғиб ва ташвиқ этиш, давлат томонидан улар учун иш ўринларини ташкил этиш, транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан хиёбонлардан ўтиш пайтида кўзи ожизларнинг бор ҳақ-ҳуқуқларини риоят этиш каби масалалар ушбу қонунда кўрсатилган моддалар жумласидандир.