октябр 26, 2017 14:02 Asia/Tashkent

Охирги икки ун йилликларда дунёнинг сиёсий ва илмий доираларини ўзига жалб этган атроф-муҳит соҳасининг асосий мушкулотларидан бири бу инсониятнинг олиб борган фаолиятлари сабабли дунёнинг бутун минтақаларини бўҳронларга гирифтор этган глобал иссиш ва иқлимнинг ўзгариши мавзўси ҳисобланади.

Охирги икки ун йилликларда дунёнинг сиёсий ва илмий доираларини ўзига жалб этган атроф-муҳит соҳасининг асосий мушкулотларидан бири бу инсониятнинг олиб борган фаолиятлари сабабли дунёнинг бутун минтақаларини бўҳронларга гирифтор этган глобал иссиш ва иқлимнинг ўзгариши мавзўси ҳисобланади. Милодий 2016 йил январ ойида халқаро иқтисод марказининг берган охирги маълумотларга кўра, об-ҳавонинг ўзгаришлари билан қарши кўраш олиб бормаслик сув бўҳрони ва оммавий қирғин қилиш қуроллларига қараганда оғир оқибатларни олиб келиши мумкин. Агар ҳозирги жараён давом этаверса, милодий 2080 йилгача ер юзидаги ўсимликларнинг ярими ва жонварларнинг учдан бир қисми нобуд бўлиши мумкин. Бу ҳақиқат башариятнинг келажагига хавф-хатар соладиган хавотирланишларни вужудга келтирган. Мавзўнинг аҳамиятли эканлигини эътиборга олган ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу муаммо билан қарши кўраш олиб бориш учун дунё аҳлининг диққат-эътиборини жалб этиш ва об-ҳаво ўзгаришининг оғир оқибатларини эслатиш зимнида, ҳар йили 24 октябрь кунини иқлим ўзгариши билан қарши кўраш олиб бориш халқаро куни деб ном қуйиди.

Донишмандларнинг нуқтаи назарига кўра, об-ҳавонинг ўзгариши инсонлар фаолиятидан келиб чиқади. Охирги икки аср давомида инсон жамияти томонидан ҳаддан ташқари турли зарарли ёқилғилардан фойдаланиши ва саноат соҳасида олиб борган фаолиятлари сабабли табиатга жиддий босим етказиб иссиқхона газларининг карбон диоксиди бўлмиш муҳим газни атмосферага тарқалиш мизонини кенгайтириб юборди. Глобал иқлим исиши асоратлари аллақачон ўзини намоён қилишга улгурди. Тўфонлар, бўронлар ҳамда қурғоқчилик офатларининг тез-тез учраётгани айни иқлим исиши оқибатида юзага келаётир. Ўтган асрнинг иккинчи ярмида саноати ривожланган мамлакатларда иссиқхона газларининг катта миқдорда ва бетартиб тарзда атмосферага чиқарилиши озон қаватининг тешилишига олиб келди. Натижада Қуёшнинг инсон учун зарарли бўлган нурлари мазкур тешикдан ўтиб, инсоният учун хавфни юзага келтирди.

Бу газлар қуёш нури порлагинида иссиқхоналардаги шифтга ўхшаб амал қилади ва ер ҳарорати ёки ер сатҳидаги атмосфера ҳароратининг ортишига сабаб бўлади. Бундай ҳодисаларнинг натижасида охирги 100 йил давомида ер сатҳининг яқинидаги ҳаво ҳароратининг ўртанча мизони 18 градусдан 74 градусгача иссиши ва бу жараённинг давом этиши билан келаси 30 йил давомида ҳаво ҳарорати 1,1 селция даражасигача ортиши мумкин. Бу мизонни эътиборга олмайдиган одамлар келаси йилларда бундай ҳодисалар атроф-муҳит бўҳрони бир неча баробарга ортиб кетишига ишонишмайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ бош котиби Пан Ги Мун милодий 2015 йилда ўтказилган “Иқлим ўзгаришлари” халқаро конфренциясида бу мавзўни таҳлил этди ва шундай айтди: “Жаҳон аҳли иқлим ўзгаришларининг оқибатлари билан қарши кўраш олиб бориш учун бирон бир йўлни топишга шошилишлари лозим. Чунки қиш фасли йилдан йилга самарасиз бўлмоқда ва қурғоқчилик эса кенг кўламда кенгаймоқда. Ер ҳарорати кўтарилишига ҳам сабр-тоқат қилиб бўлмайди. Иқлим ўзгаришининг барчаси ер томонидан бир огоҳлантириш ҳисобланади.”

Пан Ги Мун шунингдек катта 20-лик гуруҳига аъзо мамлакатлар жаҳонда иссиқхона газларнинг тўртдан уч қисмини тарқатадиган масъули ҳисобланишади,-деб таъкидлади. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадиким, зарар етказувчи газларнинг умумий мизонидан Хитой мамлакати 21,9 фоизи ва Америка 18,1 фоизи билан атмосферани ифлос қилишнинг биринчи поғоналарини ўзига ихтисос беришади.

Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Барак Абама милодий 2015 йил Парижда ўтказилган об-ҳаво ўзгаришлари халқаро йиғилишида иқлимнинг  ўзгариши учун Америка айбдор эканлигини тан олиб дунё раҳбарларидан бу таҳдид билан қарши кўраш олиб бориш учун тарихий келишувга келишишларини сўради. Барак Абама бу йиғилишнинг очилиши маросимида шундай деди: “Мен шахсан дунёнинг энг буюк иқтисодининг раҳбари ва иссиқхона газларини ишлаб чиқарувчи иккинчи мамлакат раҳбари унвонида бу йиғилишга келганман. Ва шуни айтмоқчиманки, Америка нафақат иқлим ўзгаришига муҳим рол уйнашини тан олади, балки ушбу заминада кўриладиган барча чора-тадбирларни қуллаб-қувватлайди.” Барак Абама Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу йиғилишини иқлим ўзгариши масаласига эътибор қаратиш учун охирги фурсатдир деб билди. У ҳатто ваъда бердиким, қашшоқ мамлакатлар ихтиёрига молиявий кўмаклар ҳам етказади. Милодий 2015 йил 30 ноябрь ойида Париж атрофида ўтказилган “Коп-21” номли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг об-ҳаво ўзгаришлари бўйича халқаро конфренцияси ҳақиқатан ҳам “Киото шартномаси”-нинг давоми эди. Бу йиғилишда 196 мамлакатларнинг намояндалари карбоннинг тарқалиш мизонини камайтириш ва глобал исиш оқибатлари билан қарши кўраш олиб бориш учун қашшоқ мамлакатларга кўмак бериш ҳамда ер иссишининг икки даражагача камайтириш учун келишувга келишди. Бу шартномага асосан ер курраси ҳароратининг ўртанча камайиши милодий 2050 йилгача икки градусдан камроқ бўлиши кўзга олинган. Бу шартномага кўра, шунингдек ривожланган мамлакатлар милодий 2020 йилгача ҳар йили 100 миллиард доллар об-ҳаво ўзгариши билан қарши кўраш олиб бориш учун ихтиссос беришни ўз зиммаларига олишди. Милодий 2020 йилдан бошлаб ижрога кирадиган Париж тарихий шартномаси дунё сатҳида иқлим масаласи бўйича келишилган биринчи шартнома жумласига киради.