Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 7-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 9-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 29-чи кунидир.
Бундан 1402 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 37 йил сафар ойининг 9-чисида:
Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг саҳобаси ва Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг яқин ёронларидан бири Аммор инб Ёсир Муовия кучлари ва Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг қушунлари ўртасида бўлиб ўтган Сафин уруши жараёнида шаҳодатга етди. Аммор Ёсир Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳижрат қилишларидан 57 йил олдин дунёга келди ва унинг отаси Ёсир ва онаси Сумайя исломнинг биринчи шаҳид бўлганларидан эдилар. Аммор кофирларнинг озор-азият беришларига қарши устуворлик билан қаршилик кўрсатарди ва Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг урушларида бир неча маротаба ул ҳазратнинг ёнларида тўриб урушда қатнашди. Ва Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг диққат-эътиборларига сазовор бўлди. Сафин урушида Амморнинг шаҳодатга етиши агарчи жуда қайғули ҳодиса бўлсада, аммо унинг шаҳодатини муҳтарам айлайдиган муҳим нарса бу Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг унга қилган башоратлари эди. Ул ҳазрат шундай марҳамат этган эдилар: “Эй Аммор, мендан кейин фитна-найранглар келиб чиқади. Ҳар қачонки, шундай бўлса, Али ва унинг гуруҳига пайравлик қил. Чунки ҳаққ Али билан ва Али эса ҳаққ билан биргадир. Эй Аммор, сен Али билан бирга икки гуруҳ билан уруш олиб борасан: Байатни бузганлар, золимлар ва кейин буй сунмайдиган гуруҳ сени ўлдиришади.” Бу ҳадис урушда Али алайҳиссалом душманларининг ноҳақ ва ботил эканликларини яққол намойиш этади.
Бундан 844 йил олдин ҳижрий-қамарий 595 йил сафар ойининг 9-чисида:
Мусалмон халқининг донишманди ва файласуфи Ибн Рушд Андалусий вафот этди. Ибн Рушд номи билан танилган Абулвалид Муҳаммад Бин Аҳмад Бин Рушд ҳижрий олтинчи асрнинг буюк исломий ҳаким ва файласуфларидан бўлиб, фалсафа ва ҳикматда ўз замонининг машҳур шахсиятларидан эди ва фиқҳ, ҳадис, адабиёт, мантиқ ва бошқа илмларда катта маҳоратга эга эди. У Андалусияда яшарди ва у маликларга яқинлашди ва минтақалардан бирида қозий бўлди. Унинг асарлари 100-та китобдан ортиқ деб зикр этишади. “Ат-Таҳсил”, “Бидоят-ул-Мужтаҳид”, “Фалсафаи Ибн Рушд” ва “Ал-Куллиёт” номли китоблар Ибни Рушд ёзган асарлар жумласидандир.
Бундан 120 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1319 йил сафар ойининг 9-чисида:
Эрон нефтини ишлаб чиқариш имтиёзи 60 йил муддат давомида англиялик сармоячи Вильям Нокс Де Арсига топширилди. Де Арси аввалида Эрон нефт маъданлари ҳақида кенг тадқиқот олиб борди ва Эронда нефт маъдани кўп бўлганига тушуниб етганидан кейин Музафариддиншоҳ Қожорга ўзининг мастамлакачилик таклифини киритди. Масъулиятсиз бу шоҳ Эрон мамлакати ва халқнинг манфаатлари ҳамда бундай имтиёзни беришнинг оқибатини назарга олмасдан Де Арсига нефтни ишлаб чиқариш имтиёзини берди. Аммо Эронда бўлиб ўтган машрутахоҳлик инқилобидан 30 йил ўтгач адолатли бўлмаган Де Арсининг шартномаси ҳижрий-қамарий 1351 йилда бекор қилинди.
Бундан 91 йил олдин ҳижрий-шамсий 1305 йил обон ойининг 7-чисида:
Эроннинг курашувчи ва фаъол бўлган руҳонийларидан бири Оятуллоҳ Сайид Ҳасан Мударрис жонига қасд қилинди. Ушбу суиқасд олимларга нисбатан зулм, истибдод, қуполлик ва қаршилик кўрсатишда машҳур бўлган Ризохон омиллари томонидан амалга оширилди. Паҳлавий режимининг Оятуллоҳ Мударрисга қарши душманлиги унинг халқнинг уйғониши ва паҳлавий режими ва унинг ҳомийси бўлмиш Англиянинг фитна-найрангларини фош этишда фаол қатнашиши сабабли эди. У бир неча муддат давомида парламентда халқнинг намояндаси сифатида фаолият олиб борди. Оятуллоҳ Сайид Ҳасан Муддаррис бу кунда унга қарши амалга оширилган сўқасддан тирик қолди. Аммо кейинчалик Эроннинг мустабид шоҳи Ризошоҳ дастури билан сургўн қилинди ва бир неча вақтдан кейин унинг омиллари томонидан шаҳодатга етказилди.