Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил обон ойининг 8-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 10-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил октябрь ойининг 30-чи кунидир.
Бундан 1110 йил олдин ҳижрий-қамарий 329 йил сафар ойининг 10-чисида:
Эрон халқининг машҳур донишманди Абулфазл Балъамий вафот этди. У бугунги Ўзбекистонда жойлашган Бухоро шаҳри аҳлидан эди. Унинг аждодларидан бири кичик Осиёдаги Балъам шаҳрида ҳаёт кечириши сабабли Балъамий номи билан машҳур бўлди. Абулфазл Балъамий Сомонийлар сулоласининг донишманд ва доно вазирларидан эди. У ўзидан кўп асарлар ёзиб мерос қолдирган. Ҳижрий-қамарий тўртинчи асрнинг тарихий китобларидан бўлмиш “Табарий тарихининг таржумаси” китоби ушбу вазирга тааллуқлидир. Унинг бошқа асарларидан равон ва оддий насрда ёзилган “Таърихи Балъами”, яъни “Балъамий тарихи” китобига ишора этиш мумкин. Бу асар ҳижрий-қамарий тўртинчи арсдаги ёзувчилик усулларининг яққол ва тарихий намуналаридан саналади. Мазкур китоб ҳижрий-қамарий тўртинчи асрда форс тилида ёзилган ва боқий қолган энг қадимий китоб саналади.
Бундан 107 йил муқаддам милодий 1910 йил октябрь ойнинг 30-чисида:
Халқаро қизил Ҳоч ташкилотининг асосчиси Генри Дунант вафот этди. Халқаро қизил Ҳоч жамиятининг асосчиси Жон Генри Дунант милодий 1828 йил май ойининг 8-чисида Швецариянинг Женева шаҳрида таваллуд топди. Европада турли урушларнинг вужудга келиши сабаб бўлдиким, Генри Дунант милодий 1862 йилда бир китобчани нашр этиши билан уруш ёки бошқа мусибатларда гирифтор бўлган касаллар, ярадорлар ва тан жароҳати олган шахсларга кўмак бериш учун довталабона-ихтиёрий жамиятларни ташкил этишлари учун халқни ташвиқ ва тарғиб этди. Бу таклифга асосан, милодий 1863 йил май ойининг ярмида хайрия ишларини амалга ошириш ва кўмак бериш халқаро ташкилотни ижод этиш учун Женеванинг биринчи халқаро конфренцияси барпо этилди. Бу конфренцияда Европанинг 16 мамлакатларидан намояндалар қатнашишди. Бу конфренция милодий 1824 йил август ойининг 22-чи кунида Дунантнинг сайъ-ҳаракатлари ва диққат-эътибори билан Женева шартномаси имзоланди. У милодий 1901 йилда тинчлик йўналишида Нобель мукофотини олишга мушарраф бўлди. Генри Дунант охири милодий 1910 йил октябрь ойининг 30-чисида 82 ёшида оламдан ўтди.
Бундан 37 йил олдин ҳижрий-шамсий 1359 йил обон ойининг 8-чисида:
Ўз ихтиёри билан урушга борган ўқувчи Муҳаммад Ҳусейн Фаҳмида шаҳид бўлди.
Муҳаммад Ҳусейн Фаҳмида Эрон халқининг хотирасида мангу қолган номдир. У эсдан чиқмайдиган бир мифга айланиб қолган. Муҳаммад Ҳусейн Фаҳмида Саддом баъс режимининг Эронга қарши тажовузлари бошлаганида 13 ёшда бўлганига қарамай шужоат ва қаҳрамонлик кўрсатиб тажовузкорлар баробарида устуворликнинг рамзига айланди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ бу 12 яшар болани ибрат-намуна унвонида эслатган эдилар. Бугунги кунда эса шаҳид Фаҳмида ёшлар, ўспиринлар ва талабалар учун шойиста бир ибрат-намунага айланган. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий бу заминада шундай буюрадилар: “ Ўз ихтиёри билан урушда қатнашган ўқувчи шаҳид Фаҳмиданинг шаҳодат топганининг хотирасини тирик сақлаш муқаддас мудофаанинг қадриятларидандир.” Шунинг учун обон ойининг саккизинчиси ўз тенгдошларига муносиб ибрат-намуна бўлиши, унинг йўлини давом эттириш ва ушбу кичик қаҳрамоннинг жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатишини эъзозлаш учун Инқилоб фарзандининг шаҳодат топган куни кўнгилли ўқувчилар, ёшлар ва ўспиринлар куни унвонида нишонланади.