ноябр 01, 2017 14:48 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил меҳр ойининг 29-си, ҳижрий қамарий 1438 йили сафар ойининг 1-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили октябр ойининг 21- кунидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман. Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил меҳр ойининг 29-си, ҳижрий қамарий 1438 йили сафар ойининг 1-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили октябр ойининг 21- кунидир. 

Бундан 1378 йил илгари ҳижрий-қамарий 61 йил сафар ойининг 1-чисида:  Карбалонинг қайғули фожеасидан кейин асоратга олинган Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам хонадонларининг корвони Язид Бин муовия ҳукуматининг маркази ҳисобланмиш Шомга киришди. Шомда Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг аҳли байтлари, айниқса Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо ва Имом Сажжод алайҳиссалом турли вақтда жумладан Язиднинг дарборида ва Шом масжидларида Уммавийларнинг золим ҳокими Язидга қарши ифшогарлик билан шуғулланишди ва Карбалода шаҳид бўлганлар қонининг паёмини энг яхши шаклда халққа етказдилар. Бу ишни шу даражада ижро этдиларким, Шом халқи Карбалода Язид қушунлари содир этган жиноятларининг ҳақиқатидан огоҳ бўлишди ва унинг қилган ишларидан ғазабга келишди. Бу мавзў Язид Имом Ҳусейн алайҳиссалом  ва ул ҳазрат ёронларини қатл этишга берган фармонини ёлғонга чиқаришга сабаб бўлди ва гуноҳни эса Куфанинг ҳокими Убайдуллоҳ Бин Зиёднинг буйнига қуйди. Шунингдек умумий афкорнинг босими остида Язид бир неча муддатдан кейин Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байтларининг корвонини Мадинага қайтаришга мажбур бўлди.

Бундан 184 йил аввал милодий 1833 йили октябр ойининг 21-сида:

   Бундан 181 йил олдин милодий 1833 йил 21 октябр куни Швециялик химия соҳасидаги олим ва динамит ихтирочиси Алфред Нобел таваллуд топди. Алфред Нобел химия фанига улкан қизиқиши боис бу соҳада кенг қамровли тадқиқотлар ва изланишлар олиб боради. Ушбу тадқиқотлари натижасида охир-оқибат динамитни ихтиро қилади. Нобелнинг орзу умидларига қарши равишда давлатлар ва ҳарбийлар бу динамитни жангларда қўллашди ва кўплаб инсонларнинг ёстиғини қуритишди. Нобел бой-бадавлат инсон эди. У динамитни бу мақсадда яъни ундан одамларни ўлдириш учун ихтиро қилгани йўқ эди. Нобел ўзининг барча молу-мулки ва бойликларини Нобел мукофоти учун ажратади. Нобелнинг бундай йул тутишидан мақсади, кимда ким адабиёт, илмий соҳаларда ҳамда дунёда тинчликни ўрнатиш учун хизмат қилса бундай инсонларга ўзининг бойлигидан бу инсонга ҳадя этилишини мўлжаллаган эди. Аммо бугунга келиб Нобелнинг хоҳишига қарши равишда, унинг тинчлик мукофотини сиёсий жабҳада қўллаш ғарб мамлкатларининг сиёсий тарғиботлари учун бир воситага айланди.

Бундан 138 йил аввал милодий 1879 йили октябр ойининг 21 кунида:

1879 йилнинг 21 октябрь санасида машҳур америкалик олим Томас Эдисон чўғланма лампаларнинг муваффақиятли синовини амалга оширди. Гарчи карбон толали мазкур лампа кутилган даражада мукаммал бўлмаса-да, у газда ишлайдиган ташқи ёритиш тизимининг ўрнини эгаллади. Биринчи лампочканинг хизмат қилиш муддати кўпи билан 40 соатгача бўлган, холос. Бироқ лампа нархи ва эҳтиёт қисмлари арзон бўлганлиги туфайли Эдисоннинг кашфиёти тез орада оммалашиб кетди.

Бундан 114 йил илгари ҳижрий-шамсий 1282 йили меҳр ойининг 29-сида:

Фақиҳ ва ҳадис илми олими Сайил Исмоил Нурий Табарсий оламдан кӯз юмди. Бу буюк олим дарс беришдан ташқари китоб таълиф этишда ҳам кӯп заҳмат чеккан. Сайид Исмоил Нурий Табарсий Козимайнда оламдан кӯз юмди.

Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.