Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар! “Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг
Хожа Насириддин Тўсий номи билан машҳур бўлган Муҳаммад бин Ҳасан Жаҳрўдий Тўсий ҳижрий -қамарий 597 чи йил жамодиюссоний ойининг 11- чи куни милодий ҳисоб билан 1201 чи йилнинг февраль ойида Эрон шимоли шарқида жойлашган Тўс шаҳрида дунёга келди.
Унинг исми, лақаби, куняти (тахаллуси) отасининг номи ва таваллуд санаси ва қаерда таваллуд топгани бораида турли ва бир- бирига зид маълумотлар мавжуд.
Аммо аксарият тарихчи ва ва муҳаққиқлар унинг таваллуд топган шаҳрини Тўс шаҳри деб ёзганлар. Хожа Насриддин Тўсийнинг ўзи ҳам таълиф этган кўп асарларида ўзини тўслик ва ё Тўсий деб атаган. У " Зичи Элхоний " китобининг муқаддамасида қуйидагича ёзади:
"Тўслик бўлган энг камтарин одам мен Насирни...".
Шундай сўзлар билан айрим тарихчилар жумладан Ҳамдуллоҳ Муставфий ҳам унинг борасида деди: Хожа Насириддиннинг асли Қум шаҳридаги Жаҳрўд минтақасининг Варшоҳ номли қишлоғидан бўлган. Уша замонда бу қишлоқ Сова шаҳрининг бир қисми эди. Унинг аждодлари Тўсга кўчиб келган ва Хожа Насириддин ҳам бу шаҳарда тўғилиб ўсган. Шу боисдан у Тўсий номи билан машҳурдир.
Хожа Насириддин Тўсийнинг отаси Муҳаммад бин Ҳасан Тўс шаҳрининг муҳаддислари ва имомларидан бири бўлган. Хожа Насириддин Тўсий ҳам шундай бир билағон ва донишманд падари бузургворлари олдида таълим олиб вояга етган.
У Қуръон, табиатшунослик, фиқҳ ва усулни ў отаси олдида таълим олди.
Ундан кейин тоғаси Нуриддин Муҳаммад бин Али олдида ҳадис илмини ўрганиб олди. Сўнгра мантиқ ва ҳикмат муқаддамаси билан ошно бўлиб бу илмда ҳам забардаст бўлди. У табиий ва илоҳий илмлардан воқиф бўлганидан сўнг, диққат билан геометрия, ҳисоб ( арифметика) ва мусиқий илмларини ҳам ўрганди. Насириддин Тўсий ёшлик пайтларида илмини ривожлантириш мақсадида ўз ватани Тўс шаҳридан Нишопур томон йўл олди. Илм -билимга бўлган Тўсийнинг ҳаддан зиёд ҳаваси ва иштиёқи туфайли у ёшлик даврасида математика, нужум ва ҳикмат каби илмларида ўз замонасининг етук оламларидан бирига айланди. Шу сабабдан у қадимий Эроннинг энг машҳур ва таъсири катта бўлган буюк олимларидан бири ҳисобланади.
Хожа Насириддин яшаган замонда Нишопур шаҳри Эрон шимоли шарқидаги Хуроссоннинг энг буюк 4 та шаҳарларидан бири эди. Шунингдек ушбу шаҳар бир неча аср давомида исломий мамлакатларнинг муҳим марказларидан бири ҳисобланарди. Хожа Насириддин Тўсий бир муддат бу шаҳарда қолди ва буюк олимлар олдида сабақ олишни давом эттирди ва турли илмларда буюк ва қомусий бир устозга айланди.
Исломий донишманд ва олимлар орасида Хожа Насирддин Тўсийнинг фарқли жиҳати шундадирки, у турли имлардани нафақат ўрганиб олди, балки бу илмларда китоблар ёзиб энг буюк олимлардан бири эди.
У риёзиёт, илоҳий илмлар, нужум, фиқҳ, ирфон, тасаввуф, мантиқ ва фалсафадан бошлаб, шеър, тиббиёт каби илмларини ёшлик пайтларида ўрганиб олганди.
У ушбу илмларни ўз замонасининг буюк устозлари олдида ўрганиб бу илмларнинг барчасида устоз бўланди.
У ўз замонасининг буюкҳаким ва олимлари олдида шогирдлик қилганди.
Унинг устозлари жумласидан Фаридаддин Домод Ншопурий, Хожа Қутбиддин Мисрий номларига ишора қилиш мумкин.
Бир гуруҳ олимлар ва тадқиқотчилар Хожа Насириддин Тўсийни файласуфлар силсиласининг охирги қомусий шахсияти ва бошқа айримлари эса уни ҳидоят этуқчи оқиларнинг 11 чи олими деб баҳолашган.
Хожа Насириддин Тўсийнинг машҳур шогирдларидан бўлган аллома Ҳалий ўз устози бораида қуйидагича ёзади: Хожа Насириддин Тўсий бизнинг замонамиз ва асримизнинг энг афзали эди, у шунингдек гуманитар ва аниқ фанларда кўп асарлар ижод қилган. У биз таниган ва билган энг буюк шахсиятдва афзал инсон эли. Ибни Синонинг Шифо китоби борасидаги шарҳи ва Ҳайъат ( нужум) фанидаги китобларини кўп қиганман. Унга ажал омон бермади ва вафот қилди Худо уни раҳмат этсин"
Тарихчиларнинг ёзишича, Хожа Насириддин ташқи кўриниш ва зоҳирда ҳам чиройли, ҳамда эзгу ахлоқ ва одобга эша ва мақташга сазовор шахсият бўлган.
У бутун умрини илм ўрганиб олиш, асарлар ёзиш ва бечора - мўҳтожларга ёрдам беришга сарфлаган. Шунингдек у ислом дини ва шиа мазҳабини ривожлантиришда жуда кўп саъй ҳаракат қилган.
Хожа Насириддин Нишопур шаҳрида илм ўрганиш ва ўз илмини ошириш билан машғул бўлган пайтларда муғуллар буюк Хуросон сарзаминига ҳужум қила бошладилар. Шунингдек буюк Эрон шаҳарлари бирин кетин муғуллар томонидан ишғол этилиб халқ оммавий қирғин этиларди. Шундай бир вазиятда фақат исмоийлийлар қўрғонлари муғуллар ҳужумлари қаршисида туриб муқовимат кўрсатарди. Исмоилийларнинг муғулларга қарши фидокорлиги ва қарши кураши ҳамда улар қурган қўрғонларнинг мустаҳкамлиги туфайли улар бир неча йил давомида муғулар қаршисида тура олишга муваффақ бўлишди.
Уша замонда Алоуддин Муҳаммад исмоилийларнинг подшоси ва раҳбари эди. Носириддин Мўҳташам ҳам Хуросондаги Қаҳистон қўрғонларининг қўмондони ва раиси ҳисобланарди.
Носириддин Мўҳташам шунингдек ўз замонасининг буюк олим ва фозилларидан эди. Насириддин Тўсий борасида кўп эшитган Носириддин Мўҳташам, у билан мулоқот қилишга қизиқди ва Хожа Насириддинни Қаҳистон қўрғонига даъват этди.
Хожа Насиридин ҳам уша оғир вазият ва нотинч шароитда ушбу даъватни қабул қилишдан чораси қолмаганди.
Қаҳистонга борганидан сўнг Хожа Насириддин Тўсий шунингдек Носириддин Мўҳташам таклифига биноан Абуали Мисквейҳ Розийнинг " Аттаҳора" китобини мухтасар тарзда форс тилига таржима қилди.
Хожа Насириддин Тўсий узоқ муддат давомида Мўҳташам олдида қолди ва вақтини кўпроқ мутолаа ва асар ёзиш билан ўтказарди. У " Ахлоқи Носирий" китобидан ташқари, нужум илмидаги " " Муайяния" китобини ҳам таълиф этди. Бу китобни форс тилидаги шарҳига эса Муиниддин яъни Носиридин Мўҳташам фарзанди номини берди. Шунингдек " Ахлоқи Мўҳташамий " таржимасини тайёрлади.
Унинг Ибни Синонинг " Ишорот" китобига ёзган шарҳидан маълум бўладики, исмоилийлар қўрғонларда ҳам ранж ва азоблар чеккан ва ўз ихтиёри билан уша жойда истиқомат қилмагани балки ҳардоим изтироб ва хавотирлар бидан яшаган. Дарвоқи бу жойда ҳам худди қамоқда бўлгани деб яшагани маълум.
У исмоилийлар қўрғонларида Носириддин Мўҳташам олдида бўлганида исмоилийлар подшоси уни бу маконда экнлигидан огоҳ бўлди. У Хожа Насириддинни ўз олдига чақирди ва Хожа ҳам Мўҳташа билан биргалидка Эрон шимолидаги Маймундиз қўрғони яъни Алоуддин Муҳаммад хизматига борди. Айни шу даврда Хожа Насириддин рёзиёт соҳасидаги Ишорот ва Алиқтибсос асослари китобини таълиф этди.
Уша замонда Эроннинг аксар шаҳаларида уруш давом этарди ғалаба қозонган муғуллар халқни азоб беришарди. Муғуллар Бағдод шаҳри ва Аббосийлар сулоласини нобуд этиш ва исмоилийлар қўрғонарини ҳам торумор этишни режалаштирганди. Шу сабабан муғуллар яна 120 минг аскарлари билан Ғарб давлатларини ишғол этиш учун ҳужумларни ҳам бошлагандилар. Ҳалокухон ҳижрий- қамприй 653 чи йилда Амударёдан ўтди. Аввал Носириддин Мўҳташам унга таслим бўлди ва ундан кейин Ҳалокухон имоилийлар қўрғонларини бирин кетин ишғол этди ва Маймундизга етди. У ўз вакилини Алоуддин Муҳаммад жойида раҳбар бўлган Рукниддин Хуршоҳ олдига юборди ва уни итоат қилишга даъват этди. Шу ҳолда Насириддин Тўсий Хуршоҳни Ҳалокухонга пайравлик қилишига тарғиб этди ва у муғул хонига таслим бўлди. Ҳалоку шунингдек Насириддин Тўсий ва фарзандаларини ўз мулозими қилиб тайинлади чунки улар Хуршоҳни таслим бўлиши ва оммавий қирғинларни олдини олишнинг асли сабабчиси эдилар.
Ҳалокуни ўта бераҳм ва қонхўр бўлгани билан илмм ва олимларга алоҳида эҳтиром билан қараайдигани ҳамда кимиё , толеънома ва нужум ҳукмларига кўп қизиқувчи шахс эканлиги ҳам айтаолиди.
Ҳалоку исмоилийларни таслим этганидан кейин Хожа Насириддин Тўсийни ўз хизматида қолишини буюрди.
АҚШлик тарихчи Жорж Сартонга кўра, Насириддин Тўсий нужум илмида устоз бўлгани ва толеъномани яхши билгани, туфайли Ҳалоку дарборига кўп нуфузга эга бўлди ва ҳатто Ҳалокухон ҳеч бир ишни Тўсийдан маслиҳат олмасдан қилмасди.