Арбаиннинг ижтимоий ва шахсий сабоқлари
Бугунги дастур давомида Арбаин маросимидаги намойишларнинг ижтимоий ва шахсий таъсири ва сабоқлари ҳақида сўҳбалашамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз.!
Охирги йилларда Арбаин маросими Ҳусейн алайҳиссалом ошиқлари ва жаҳоннинг турли эркинсевар шахсларнинг ибодатгоҳига айланганким, унда турли халқ ва эллатлар мислсиз бир тажрибада Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг йўлини босиб ўтишади ва Карбало шаҳидларининг корвони билан бирга ғурур, жасорат ва шужоат мактабини тажриба этишади.
Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг Арбаин маросимида Аллоҳ таоло шундай бир саҳнани одамлар олдида қуйдиким, унинг сояси остида сиёсий, ижтимоий ва маданий муносибатлар йўлида энг яхши намуна ва ҳаёт усулларини қулга киритишлари мумкин. Ҳақиқтан ҳам Арбаин маросимида пиёда юриш барча иштирокчилар учун аҳамиятга молик бўлган ва ажойиб натижаларни берадиган бир сабоқдир.
Ҳозирги нотинч дунёда, мазҳаб доим барча жиҳатларга маъно бағишловчи ва ўзликни белгиловчи муҳим бир манба ҳисобланади. Мазҳаб модернизация ёки замонавийлашиш жараёнининг давом этиши натижасида ўртадан йўқ бўлади деган айримларнинг тасаввурларига хилоф тарзда масеҳийлар, мусалмонлар, будистлар ва ҳиндилар каби дунё халқининг кўпи учун ўзлик ва маъно бағишловчи биринчи манбага айланди. Бугунги кунда донишманд ва мутафаккирларнинг аксариятлари шундай фикр билдиришмоқдаларким, диний таълимотлар халқни сиёсий сафарбарлик қилиш қобилиятига эга бўлиб, жамиятдаги халқнинг ваҳдати учун муҳим омил бўлади. Бу масала Арбаин маросимида яққол мушоҳада этилади. Арбаин маросимининг азим намойиши ўзининг ўзига хос хусусиятлари билан ошиқларнинг ҳиммати ила исломнинг пок чеҳрасини дунё аҳлига намойиш этади ва жаҳон аҳлини ислом ҳақиқати ва ҳақиқий издошларининг чиройли ибрат-намунаси баробарида қарор беради. Дунё аҳли бу азим ҳодиса, унинг инсоний жиҳатлари ва маънавий чиройли жилваларини кўриб, Карбало қиёми ҳақиқати билан таниниш учун иштиёқ зоҳир этишади. Бу мавзў эса дунё бўйлаб ислом ҳақиқатининг ошкор бўлиши учун муносиб бир имконият яратади ва такфирий жараёнлар каби америкалик исломнинг нусхаларини бартараф этади.
Арбаин маросимида пиёда юриш шахснинг диний эътиқодлари ва ишончини мустаҳкамлайди. Ўз оила аъзолари, турмуш уртоғи ва фарзандлари билан бирга бу шукўҳли ва азим намойишларда қатнашиш учун одамлар ҳаракат қилишларининг асосий сабабларидан бири бу уларнинг фарзандлари, турмуш уртоғи ва ўзларида диний эътиқоднинг мавжудлигидир. Қадриятсиз ўзлик пайида бўлган айрим ёшлар ва ўспиринлар учун Арбаин маросимида пиёда юриш диний ўзлик бағишлайди ва бу эса катта муваффақият ҳисобланади.
Ҳужжатулислом Паноҳиён шундай фикр билдиради: Сиз Арбаин маросимида зўравон қудратларни мағлуб этиш, шиа мусалмонларининг ўзлик ва ҳурмат-эҳтиромини ҳисс этишда ижтимоий буюк сармояни кўрасиз, Арбаин диний ўзликни дарк этишнинг бир қисмидир. Ҳеч қаерда Арбаин зиёратидек шиа бўлиш ва диндор бўлиш ўзлигини инсонга бермайди. Чунончи агар сиз Ҳажж сафарига бормасангиз ўзингизнинг мусалмонлик ўзлигингизни сезмайсиз. Бу буюк ибодатгоҳда халқ азодорлик қилиш учун келишади. Аммо уларнинг чеҳраларида ёлғизлик ва ғам-кулфатдан асар йўқ, улар қаердан келмаган бўлсалар ҳам уларнинг бор вужудларида бу ер ўзликларининг марказидир деган бир ҳисс-туйғу тўлқинланади.
Шахсий жиҳатда ҳам Арабаин маросимидаги пиёда юриш руҳни тозалаш ва поклаш учун бир фурсат ва имкониятни яратади деб айтиш мумкин. Дунё ташвишларидан узоқликда ва Имом Ҳусейн алайҳиссаломниннг нуроний зиёрати билан ушбу буюк маросимда иштирок этган шахс ўзидан ўзи бир енгилликни ҳисс этади ва бу эса қалб саҳифаларидан гуноҳлар покланишининг намуналаридан биридир. Бу жараённинг натижасида шахс ахлоқ ва хатти-ҳаракатлар нуқтаи назаридан юксалгани ва бошқалар билан муносибат қилишда унинг муомаласи яхшилангани кўп мушоҳада этилган. Ҳақиқатан ҳам у ерда юзага келадиган ҳодисалар ҳайратга келтирадиган бир сайри сулукдир. Шахс бир умр давомида истаган ўз нарсаларини уч кунда қулга киритиши мумкин.
Арбаин сафарининг тарбиявий жиҳатларидан бири бу шундан иборатким, Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг зиёратчилари бу айёмда мислсиз янги ҳаётий усул ва йўлни тажриба этишади. Бу айёмда ҳар бир нарса ва муносибат Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг ибрат-намунаси асосида шаклланади. Зиёратчилар ўз имомларини кўзлаб фидокорлик, меҳр-муҳаббат, меҳрубонлик, бирбирларига нисбатан кечиримли бўлиш мақомига эришадилар. Ҳаётнинг бундай яшаш тарзи дунёнинг ҳеч қайси бир бурчагида такрорланмайди. Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг зиёратчилари бошқа зиёратчилар билан бирга маросимда пиёда юрганларида, улар билан бирга бир дастурхоннинг атрофида ўтирганларида, бир чодирнинг ичида улар билан бирга ўтирганларида Қуръони каримда марҳамат этилган “мўминлар бир бирлари билан биродардир” деган оятнинг ҳақиқий маъносини тушуниб англаб етишади. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам замонида ул ҳазратнинг саҳобалари биродарлик шартномасини тузганларида шу даражада бир бирлари билан биродар бўлишган эдиларким, ейиш учун бирон бир нарсалари бўлмаганида, бошқа биродари ейиши учун битта хурмони ейишдан ўзларини тийишарди. Арбаин маросимларининг пиёда юришларида Имом Ҳусейн алайҳиссаломга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этадиган бошқа шахслар қаторида тўриш ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ўзаро бирбирини ҳурмат-эҳтиром қилиш руҳиясини инсонда уйғотади.