август 16, 2016 14:34 Asia/Tashkent

Эътимод, Хуросон ва Рисолат газеталари

Эътимод газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади минтақа масалаларини ҳал этиш учун Туркия, Сурия ва Эроннинг учлиги шаклланадими ёки йўқми? Туркияда вужудга келган давлат тунтаруви замонидан бошлаб Эрдуғон ва ушбу мамлакатдаги бошқа расмийларининг Европа ва Американи  жиддий танқид қилишлари, Эрдуғоннинг Россияга қилган сафари ва Муҳаммад Жавод Зарифнинг Туркияга қилган сафаридан сўнг бундай коалицияни ташкил этиш эҳтимоли ҳақидаги фикрлар вужудга келди.

Ансорий ушбу саволнинг жавобида шундай фикр баён этади: "Биз уйлаймизким, учлик ёки бир нечалик ёпиқ қолибларни шакллантириш фикрида бўлиш ўрнига бошқа уйинчиларнинг сизувчанлигини ижод этиши мумкин бўлган мавзўни ушбу бўҳронларни ҳал этишда таъсир етказадиган мамлакатларнинг фикрида мавжуд бўлган муштарак усуллар асосида консесусга келиш ва назарларни бирлаштиришга сайъ-ҳаракат қилишимиз лозим. Агар ушбу умумий ўзаро консесус усули ҳосил бўлса, ушбу бўҳронни ҳал этиш муқаддимаси ҳам ҳал бўлади. Бинобарин биз ёпиқ қолиблар ва коалицияларни шакллантириш пайида эмасмиз, балки шундай эътиқодга эгамизки ушбу бўҳронда таъсирчан рол уйнайдиган уйинчиларнинг аксариятлари ўртасида муштарак усул доирасида бир алоқа ижод этилиши лозим. Чунки агар бундай консенсус ҳосил бўлса ушбу бўҳрондан чиқиш заминаси ҳам ҳосил бўлади. Бу доирада Эрон, Туркия ва Россия шунингдек минтақанинг бошқа мамлакатлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказиш таъсирчан бўлиши ва иш жараёнини тезлаштириши ҳам мумкин"

                                   *****

Хуросон газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади Туркиянинг уч 3 босқичдан иборат лойиҳаси пардасининг орқа томонида нима яширилган?

Туркиянинг бош вазири Элдирем Суриянинг сиёсий бўҳронидан чиқиш учун ушбу мамлакатнинг уч босқичли лойиҳаси ҳақида хабар берди. Бу лойиҳанинг мазмун-мундарижасидан ташқари хулоса қилиб айтиш мумкинким, Суриянинг бўҳрони баробарида Туркиянинг стратегияси пўст ташлаш, яъни ўзини оқлаш ҳолатида қарор олган. Туркия бугунги кунларда саъудиялик коалиция миҳварига таяниш ўрнига  ўзининг минтақадаги мустақил сиёсатларидан муҳофазат этишни афзал кўради.  Америкадан Гулленни қайтариш ва ушбу заминада Анкара билан Вашингтоннинг ҳамкорлик қилмаслик масаласи Америка Қўшма Штатларига нисбатан Эрдуғоннинг ҳусни ниятига ҳам салбий таъсир етказишига сабаб бўлмоқда.

 Бундай фактлар турк дипломатиясининг ўзгариши учун мустаҳкам далиллар ҳисобланади. Умуман Туркия бўҳроннинг эрозияси ҳақида фикрлаш ўрнига ундан чиқиш йўлини топиш ҳақида уйлайди. Сурия масаласи баробарида ушбу мамлакат позициясининг мулойим бўлишини кўрсатадиган Туркиянинг уч босқичдан иборат бўлган охирги лойиҳаси ҳам Россия билан Туркия алоқаларини яхшилашнинг дастлабки самарасидир.

Албатта шунга эътибор қаратиш лозиким, Сурия шимолида курдларнинг қудрат олишиларига тўсиқлик яратиш каби Сурия бўҳронидаги Туркиянинг асосий мақсадлари эътибордан четга қолмайди. Аммо ушбу мамлакат келаси ойлар давомида хорижий босимлар ва урушлар ўрнига ижтимоий сўров ва умумий сиёсий ҳузур топишдан муҳофазат этади.

                                   *****

Рисолат газетаси чоп этган таҳлилий мақоласида шундай келтиради Россия президенти Владимир Путин милодий сентябрь ойининг бошларида Япония бош вазири Шинзу Обани кўтиб олиш учун тайёргарлик кўрияптиким, ҳолбуки уларнинг ҳозирги дийдорларидан олдин  Ғарбнинг русларга қарши жорий этган санкцияларини Токио томонидан қуллаб-қувватлаши ва Жанубий Курил оролларининг моликияти юзасидан икки томоннинг ихтилофларга эга бўлиши сабабли совуқлашиб қолганлиги турли таҳлилларнинг вужудга келиши сабабига айланган. Бу таҳлилнинг давомида шундай келтирилади тинчлик шартномасини имзолаш миҳварияти ва ниҳоятда Токио давлатига жанубий Курил ороллари масаласи буйича муноқашаларига қарор олган тўртта оролдан камида иккитасининг моликиятини қайтариш бўйича Путин ва Оба дийдорининг можароси бир йилдан бери гоҳ-гоҳида сиёсий доираларнинг диққат-эътиборига қарор олган. Ҳолбуки ўтган бир ой давомида Хитой республикасининг президенти Ши Жин Пинг сўҳбатига эътибор қаратсак, шунга тунуниб етамизким,  Масква ва Пекиннинг узоқ муддатли алоқаларини давом этиш бўйича унинг ишончи Масква ва Токио ўртасидаги мустаҳкам                    алоқаларни ижод этишга бўлган Шинзу Обанинг ҳусни нияти андозасидан ҳам кучлироқдир. Ҳолбуки Оба ва Жин Пинг зоҳиран мухолиф икки жабҳа, бири Вашигтонга қарши ва иккинчиси эса унга тарафдор бўлган жабҳада қарор олишган.