Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил обон ойининг 18-си, ҳижрий қамарий 1439 йил сафар ойининг 20-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябр ойининг 9- кунидир.
Бундан 1378 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 61-йил сафар ойининг 20-куни Расули акрам (с) нинг пок невараси имом Ҳусейн алайҳиссалом ва ёронлари шаҳодатининг қирқинчи куни нишонланди.
Ҳижрий-қамарий 61-йил муҳаррам ойининг 10-куни ҳазрат имом Ҳусейн алайҳиссалом 72 нафар иймонли ёронлари билан Язиднинг сон-саноқсиз лашкарига юзланган чоғи мазлумларча шаҳид этилиб, пок хонадони аҳли асирга олинди.
Инсоният тарихидаги бу мудҳиш воқеанинг қирқинчи куни ҳар йили имом Ҳусейн ҳақталошлик кураши эсга олиниб, дин учун шаҳодат ва фидокорлик каби олий фазилатларни улуғловчи арбаин (арабча қирқинчи деган маънода) маросими ӯтказилади. Шунингдек машҳур ривоятга кӯра ошуро қиёмида асирга олинган Имом Ҳусейн (а) аҳли байтларининг карвони Язид ҳаракатларининг исломга қарши моҳияти ҳамда имом Ҳусейн ҳазратлари қиёмининг ҳаққонийлигини фош этгач, шу куни Карбало даштига етиб келади.
Ушбу ривоятга кӯра имом Ҳусейн (а)нинг аҳли байтлари Карбалода имом Ҳусейн (а)нинг муборак марқадларини зиёрат қилиш учун келган Расули акрам (с)нинг улуғ саҳобаларидан бири Жобир ибни Абдуллоҳ Ансорий ва имом Али (а) ёронларидан бир гуруҳини учратишади.
хххххххххххххххххххххх
Бундан 199 йил олдин милодий 1818 йил 9 ноябр куни Россиялик машҳур ёзувчи Иван Тургенев таваллуд топди. У ўзининг тилшунослик соҳасидаги ўқиши билан бирга адабий фаолиятга ҳам киришади ва биринчи асарини "Қадимий арча" номи билан нашр этди. Тургеневнинг кўп асарларида озодлик тарафдорлиги ва деҳқонлар ҳуқуқларини тиклаш ҳаракатлари кўзга ташланар эди. Шунинг учун Тургенев Россия подшоларининг тазйиқига учрайди ва Францияга қочишга мажбур бўлади.
"Овчининг саргушатлари" ва "Арафа" каби асарлар машҳур ёзувчининг қаламига мансуб. У милодий 1883 йилда вафот этди.
ххххххххххххххххххх
1877 йилнинг 9 ноябр куни, яъни бундан 140 йил бурун буюк мутафаккир, форс адабиётининг йирик намояндаларидан бири машҳур шоир Муҳаммад Иқбол Лоҳурий Покистонда туғилди. У ӯз ватанида бошланғич ва олий таълимни эгаллагач, замонавий фалсафа илмини ӯрганиш учун 4 йил Англия ва Германияда яшади.
Шоир ватанига қайтгач, мусулмонларни бирлаштириш ҳақида ва элни Англия босқинчиларига қарши озодлик курашига чорлаб шеърлар ёза бошлади.
У минтақадаги буюк ислоҳотчилардан бирига айланди.
Муҳаммад Иқбол ӯзидан форс ва урду тилидаги жуда улкан маънавий мерос қолдирди. "Асрори худи",(Ӯзликни англаш сири), "Рамзи бехуди" (Ӯзлигини англамаслик рамзи), "Армуғони Ҳижоз"(Ҳижоз совғаси) ва "Забури Ажам"(Ажам Забури) китоблари шулар жумласидандир.
Ххххххххххххххххххххххххх
Бундан 35 йил илгари, яъни 1981 йилнинг 9 ноябр куни Америкалик машҳур ёзувчи ва файласуф Вил Дюрант 96 ёшида вафот этди.
Вил Дюрант фалсафа фанлари доктори унвонига мушарраф бӯлгач, шогирдларнинг таълим-тарбияси билан шуғуллана бошлади. У 1926 йили ӯзининг "Фалсафа тарихи" китобини нашр қилди. Китоб муаллифга чексиз шуҳрат келтирди. Шундан сӯнг Вил Дюрант дунё маданияти тарихини ёзишга шайланиб, уч маротаба ер юзини айланиб чиқди. Унинг дунё маданияти тарихи ҳақидаги 10 жилддан иборат китоби тез орада сотилиб, серхаридор тансиқ китобга айланиб, дунёнинг 12 тилига таржима қилинди. Унинг фикрича, башарият тарихи икки соҳилдан иборат дарёдир. Тарихчилар эса соҳилларга эътибор қаратмай, фақат дарёнинг ӯзи ҳақида тортишишади, ундан ӯғирлашади, натижада уни қонга тӯлдиришди. Шу сабабли у ӯзининг "Маданият тарихи" китобида ана шу дарёнинг икки соҳилида руй берган ҳодисаларни ёзишга ҳаракат қилди.