ноябр 20, 2017 11:16 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 28-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 30-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг 19-чи кунидир.

Бундан 1438 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 1-йил, сафар ойининг 30-куни лайлатул мабит ҳодисаси юз берди ва Аллоҳнинг Расули (с) Макка шаҳридан Мадинага ҳижрат қилдилар.

Қурайш кофирлари  Ақабадаги иккинчи байъатдан хабардор бӯлгач,  Пайғамбарни ӯлдиришга қарор қилишди. Абу Жаҳлнинг таклифи билан Қурайшнинг ҳар бир уруғидан бир нафардан довюрак йигитлар танланди. Улар кечаси Ул ҳазратга бирваракайига ҳужум қилиб, Аллоҳнинг сӯнгги пайғамбарини қатл қилмоқчи эдилар.

Парвардигор ӯз ҳабибини бу фитнадан огоҳлантирди ва уша кеча ҳижрат қилиш буйруғини берди. Расули акрам (с) кофирларни чалғитиш учун ӯз жойларига ҳазрат Али (а)-ни ётқизиб кетдилар. Бу кеча "Лайлатул-мабит" номи билан аталади.

 

Ҳижрий-қамарий 203 йил сафар ойининг охирги куни, яъни бундан 1236 йил илгари ислом пайғамбари (с)-нинг невараларидан бири "Имом Ризо" номи билан машҳур Али бин Мусо (а) шаҳодатга етдилар.

Имом Ризо (а)  ҳижрий-қамарий 148 йили Мадина шаҳрида туғилиб, падари бузрукворлари имом Мусо Козим (а) шаҳодатидан сӯнг мусулмонларни ҳидоят қилиш байроғини қӯлга олиб, имомлик мавқеъига ӯтирдилар. Ҳижрий-қамарий 200 йили Аббосийларнинг халифаси Маъмун Имом ҳазратларини ӯз хилофатининг маркази Марв шаҳрига даъват қилади.  Ташқи кўринишда Маъмун Имом Ризо (а)-ни валиаҳд қилиб тайинласада, унинг асосий мақсади Имом ҳазратларининг обру-эътиборидан фойдаланиб, ӯз ҳукуматининг асосларини мустаҳкамлаш эди.

Кейинчалик Имом ҳазратларининг юксак илмий ва руҳоний савияси, шунингдек эл орасидаги кун сайин ортиб бораётган нуфузи Маъмунни таҳликага солди ва у ӯз гумашталари орқали Имом Ризо (а)-ни заҳарлаб, шаҳодатга етказди.

Азизлар, Имом Ризо (а) шаҳодати куни муносабати билан сизларга чуқур тасаллият изҳор айлаб, Имом ҳазратларининг ҳикматли қуйидаги каломларини эътиборингизга ҳавола этамиз: " Бандаларнинг энг яхшиси яхшилик қилганда хурсанд бӯлиб, хато қилганда кечирим сӯрайдиган, неъмат етганда шукрона қиладиган, қийинчиликларга сабр қилиб, ғазаб пайти кечира оладиган кишилардир".

 

Бундан 166 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1230-чи йил обон ойининг 28-чисида:

Қожор сулоласининг ҳокими Носириддиншоҳнинг бош вазири Амир Кабир ички ва хорижий душманларнинг фитна-найранглари пайида бош вазирлик мансабидан бўшатилди. Муҳаммадшоҳ Қожор ўлимидан кейин Амир Кабир номи билан машҳур бўлган Мирзо Муҳаммад Тақихон Фароҳоний Носириддиншоҳни салтанатга эга бўлиши учун кўп сайъ-ҳаракат қилди. Ва ниҳоят унинг чора-тадбир кўриши билан салтанатда тартиб-интизом жорий этилди. Бундан сўнг ва Носириддиншоҳнинг подшолик даври бошланиши билан ҳамзамон Амир Кабир ҳам бош вазирлик мансабига эга бўлди. Амир Кабир ишнинг кўзини билувчи, огоҳ, доно, ватансевар ва кифоятланадиган шахс эди. У вазирлик қилган даврида  Эрон ва эронликлар учун таҳсинга арзийдиган ва шойиста хидматларни амалга оширди. У халқнинг манфаатини барча нарсадан устун қуярди ва ҳеч қачон бошқаларнинг олдида бошини эгмасди. Амир Кабир амалга оширилган маданий ишлардан бири бу Теҳронда Дорул-Фунунни таъсис этиши эди. Амир Кабирнинг мустақил хорижий ва ички сиёсати, умумий тарзда жамоатчиликка хидмат кўрсатиши ва дунё қарашининг мустақиллиги дарбордаги муҳит, мансабдорлар, шоҳзодалар, уларга боғлиқ бўлган бошқаларга  туғри келмас эди. Амир Кабирнинг сайъ-ҳаракатлари ва фаолиятларилан хафа булган қудратли ва нуфузли ушбу шахслар Амир Кабирни тўхтатиш мақсадида ҳар қандай ишга қул ўришди. Лекин уни мустақил ва туғридан туғри муносибат қилишини билишлари туфайли унга қарши фарзиялар шаклида турли фитна-найрангларни вужудга келтиришди. Кам тажрибали ва ёш шоҳ аввалида ушбу фитналарга аҳамият бермади. Аммо фитна-найрангларнинг кўлами кенгайиб борди ва шоҳни қурқитиш жараёнлари давом этаверди. Аста-секинлик билан ҳали 20 ёшга кирмаган Носириддиншоҳ Амир Кабирга нисбатан муносибати ўзгариб борди. Ва уни милодий 28 обон ойида ва милодий ҳисоб билан 1851 йил 19 ноябрь ойида бош вазирликдан бушатди. Аммо бу ўртада бошқаларнинг фитна-найранглари шу даражагача давом этдиким, ваҳшатга келган шоҳ Амир Кабирни барча мансабларидан бушатиб, уни Кошонга сургўн қилди. Бир неча муддат ўтганидан кейин Амир Кабирни қатл этиш фармони ҳам содир этилди ва охири Амир Кабир ҳижрий-шамсий 1230 йил дей ойининг 20-чисида Кошоннинг фин ҳаммомида қатл этилди.