ноябр 28, 2017 12:21 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил озар ойининг 7-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 2-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил ноябрь ойининг 28-чи кунидир.

Бундан 1179  йил олдин ҳижрий-қамарий 260 йили рабеъул-аввал ойининг тўққизинчисида Имом Ҳасан Аскарий (а)-нинг шаҳодатга етказилганидан сўнг Ҳазрат Имом Маҳдий ажжалаллоҳу фаражаҳу шарифнинг имомати бошланди. Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг шаҳид бўлганлиги туфайли ҳазрат Маҳдий ажжаллаллоҳу фаражаҳу шариф имоматининг биринчи куни бошланди. Ул ҳазрат ислом динининг суюкли пайғамбари салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам навераларидан бири ва Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг фарзанди эди. Ҳазрат Маҳдий ажжаллаллоҳу фаражаҳу шариф Аллоҳ таолонинг буйруғи билан халқ ва жамоатчиликнинг кўзидан яширинди ва ҳижрий-қамарий 328 йилгача махсус   ўринбосарлари орқали халқ билан алоқада эди ва ушбу даврни "ғайбати суғро" деб аташади. Аммо ушбу даврдан кейин "ғайбати кубро" даври бошланди ва ушбу даврда Имоми замон ажжаллаллоҳу фаражаҳу шариф ўзлари учун бирон бир ўринбосар тайинлаганлари йўқ. Ва ул ҳазратнинг тавсияларига кўра, исломшунос, тақволи ва замондан огоҳ бўлган фақеҳлар Имоми замон ажжаллоҳу фаражаҳу шарифнинг  ўринбосарлари ҳисобланишади. Ишончли кўп ҳадисларга кўра, ул ҳазрат махсус ёронларининг кўмаклари билан зулм ва адолатсизлик ўта юқори даражада қарор олган замонда дунё буйлаб ислом ҳукуматини барқарор этиш учун қиём қилиб, адолатни ер куррасида барқарор этадилар.

 

Бундан 598 йил олдин ҳижрий- қамарий 841 йил рабиул-аввал ойнинг 9-чисида:

Гавҳаршод Хотун буйруқи  билан “Гавҳаршод” масжидининг қурилиш ишлари бошланди. Гавҳаршод масжиди Имом Ризо (а) мутаҳар ҳарамининг  жанубий қисмида жойлашган. Шоҳрухмирзо  турмуш уртоқи ва Амир Темур Курагонийнинг ўринбосари бўлмиш Гавҳаршод бегим  ушбу бинонинг қурилишини ўз зиммасига олган эди. Бу масжид аввалида тўртта эшик ва бир нечита айвондан ташкил топган эди. Жумладан Мақсура айвони 50 метр баландлик билан олий бир гумбаз ва 27 метр баландлик билан кошинкорлик қилинган минорага эгадир. Шунингдек Дорус-Саода айвони муттаҳар ҳарам томонида жойлашган бўлиб, ғарбий айвон эса Гавҳаршод масжиди иморатларининг бир қисми саналади.     

 

Бундан 25 йил илгари ҳижрий-шамсий 1371 йил озар ойининг 7-чисида:

Туркманистон, Қирғизистон, Қазоқистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Озарбойжон республикасининг Эко иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига қўшилиши билан бу ташкилотга аъзо мамлакатларнинг сони 10-тага етди ва бу кун “Эко куни” деб аталди. Эко ташкилоти ҳижрий-шамсий 1363 йилда учта мамлакат, жумладан Эрон, Туркия ва Покистон мамлакатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш учун таъсис этилди. Ҳижрий-шамсий 1343 йилда ташкил этилган (R.C. D) минтақавий фаровонлик ҳамкорлиги ташкилотининг фаолиятлари инқирозга юзмаюз бўлганлиги сабабли бу ташкилот вужудга келди. Эко ташкилоти Осиёнинг ғарбидаги 10-та мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш учун сайъ-ҳаракат қилади. Бу ташкилот шунингдек халқаро айрим ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш келишувларини ҳам имзолаган. Эко ташкилоти дунёда минтақавий энг буюк ташкилотлардан бири саналади ва 350 миллион нафар жамиятни ўзига қамраб олади.