ноябр 29, 2017 17:12 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба            Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 8-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи  йил рабиул-аввал ойининг 10-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг 29-чи кунидир.

                      

Бундан 1484 йил муқаддам ҳижратдан олдинги 45-чи йил рабиул-аввал ойининг 10-чисида:

Ислом динининг суюкли пайғамбари саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг бузургвор боболари Ҳазрат Абдулмуталиб Макка шаҳрида вафот этди. Ул ҳазрат ислом зуҳур топишидан олдинги даврларда Қурайш қабиласининг пешво ва бузургворларидан эди. Қурайш қабиласининг ўртасида ўзининг билими, баён этишининг шиваси ва фасоҳати билан шўҳрат топган эди. Ҳазрат Абумуталиб Каъбани ободончилигининг масъулияти, Худо уйини зиёрат қилиш учун келган зиёратчиларнинг озиқ-овқат ва сув билан таминлаш унинг заммасида эди. Ва ушбу мақаддас вазифа ўз отасидан ул ҳазратга мерос қолган эди. Ҳазрат Абумуталиб ўз ваъдасига  қараб амал қилишни муҳтарам иш деб биларди Шу сабабдан уша замоннинг халқи ўртасида ўзига хос нуфуз ва эҳтиромга эга бўлган эди. Абумуталибнинг фарзандларидан Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг оталари Абдуллоҳ ва ҳазрат Али алайҳиссаломнинг отаси Абу Толибни тилга олиш мумкин.

Бундан 1467 ( бир минг турюз олтмиш олти) йил муқаддам ҳижрат қилишдан олдинги 28 -чи йил рабиул-аввал ойининг 10-чисида:

Ислом дини Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо билан турмуш қурдилар. Хувайлиднинг қизи Хадижа саломуллоҳи алайҳо иймонли ва шарофатли аёл эди. Жоҳилият асрида ул ҳазратга Тоҳира, яъни покиза деб ном қуйишган эди. Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан  турмуш қурганларидан кейин ўз ҳаётларининг барча босқичларида ул ҳазратга кўмак бериб, ҳамроҳлик қилдилар. Бу буюк аёл, биринчилардан бўлиб, Пайғамбари Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг рисолатларига иймон келтирдилар. Ва ўзларида бўлган бор кучлари билан Худо динига кўмак беришга кирдилар. Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо ўз замонидаги аёлларнинг шарофатли ва пешволаридан эдилар. Бунга қўшимча ўзларининг бор мол-мулки ва бойликларини ислом динини ёритиш учун Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ихтиёрига қарор бердилар. Ул ҳазрат ҳамда Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ягона худога даъват этишларида руҳий нуқтаи назаридан қуллаб қувватладилар. Ҳазрат Хадижа саломуллоҳи алайҳо Ҳазрат Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан турмуш қурган пайтларида 40 ёшга тўлган эдилар ва ул ҳазрат билан 25 йил ҳаёт кечирдилар. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг Иброҳимдан бошқа фарзандлари ушбу бузургвор аёлдан дунёга келган эдилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам доим ушбу фидокор аёлни яхшилик билан тилга олардилар.

Бундан 23 йил олдин ҳижрий шамсий 1373 йил озар ойининг 8-чисида:

 Мусулмонларнинг улуғ пешволарининг издоши  Ҳазрат Оятуллоҳил-Узмо Ҳож Шайх Муҳаммад Али Арокий 103 ёшлигида вафот этди. У Эроннинг марказий шаҳарларидан бири Арок шаҳрида таваллуд топди. У 11 ёшлигидан бошлаб ўз замонининг буюк устодлари Оятуллоҳил-Узмо Ҳоирий ва Оятуллоҳ Ҳож Сайид Муҳаммад Тақий Хонсорий олдида исломий илмларни шавқ ва жиддийлик билан ўрганди. У кўп йиллар давомида Қум илмия ҳавзасида дарс бериб, кўп шогирдларни тарбиялади. У энг мураккаб илмий баҳсларни содда ва равон тарзда баён этиб, тушунтириб берарди. Оятуллоҳ Арокий шунингдек, Исломий Инқилобнинг турли марҳаларида ундан муҳофазат қиларди. Ва Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларига махсус эътибор қаратарди. Бу фиқҳшунос олимдан кўп асарлар мерос қолгандир. Уларнинг жумласидан "Рисолатун фил-Ижтиҳод ват-Тақлид" (Тақлид ва ижтиҳод ҳақидаги рисола)" Ҳошия бар Урватул-Вусқа " (Урватул-Вусқага ҳошиялар) асарларига ишора этиш мумкин.