Ислом дини суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо ( с) валодат топган куни
Бугун Хотамул-Анбиё ҳазрат Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг мавлуд кунлари билан туғри келади. Бу муносибат билан барча мусалмонларни муборакбод этамиз.
Жоҳилиятнинг совуқ қиш фасли нубувватнинг зулол булоқлари унга янги тароват бахшида этиши учун баҳорнинг яшил фаслини интиқлик билан кутаётган эди. Бу айёмлар етиб келди ва унинг келиши билан ҳаёт бошқача ранг-тус олди ва борлиқ осмони бирданидан нур билан тўлиб кетди. Унинг келиши билан чарчаб қолган ва хаста бўлган жонлар "Ло илоҳа илла-ллоҳ" деган дилрабо товуш, ҳамда тавҳид ва бирлик байроғи остида саодат ва камол чуққиларига йўл олишлари учун мақсад манзилига даъват этилди.
Ҳа, Муҳаммад (с) келди. У қалбларнинг табиби ва мисоли гулдек сўз ва каломининг атри мулк ва малакутни муаттар айлади. Унинг бўйруғи мусулмонларни биродарлик келишуви ва инсониятни тинчликка даъват этади.
Мунажжимлар ўзининг нуроний чиқиши билан дунёни ўзгартириб юборадиган ёруғ бир юлдузни кўрганлари учун қасамёд ичишди. Уша дамларда Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ёруғлик нурида таваллуд топди. Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг таваллуд топгани билан таассуб ва жаҳолат чўл биёбонлари тафаккур ва меҳр-муҳаббат бўстонига айланди ва башариятнинг нотинч ҳаётида тартиб интизом жорий бўлди. Иллоҳий пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам рабиул-аввал ойининг 12 -чи кунида эрталаб тонгда муқаддас Макка шаҳрида ва дин диёнатли мўмин оиласида дунёга келди ва иймон муштоқларига иймоннинг атрини армуғон этдилар ва одамлар орасида маърифатнинг нурини жорий этди. Аллоҳ таоло ўзининг кенг раҳматини ана шундай олам аҳлига ҳадя этди. Бу муборак кун барчангизга яна бир маротаба муборак бўлсин!
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг оналари Омина шундай деб марҳамат этадилар: “Уша кечаси иллоҳий жалолдан ёруғ бир нур менда жилваланган эди. Ёруғ бир нур бошим устидан ўтиб осмонга кўтарилди. Фаришталар атрофимда ёғилишди ва мен эса ўзимда ажойиб бир осойишталикни ҳис этдим. Хонам нур билан тўлиб кетди ва фарзандим Муҳаммад дунёга келди. Чеҳраси отаси Абдуллоҳга ўхшарди. Албатта у чиройлироқ эди. Пешонасида чиройли самовий нур порлаб тўрарди. Бир қулини ерга қуйиб ва бошқа қулини эса осмонга кўтарди ва маҳин товуш билан Худонинг ягоналигига шаҳодат берди. Фаришталар уни ўз бағрларига олиб мени табриклашди. Улардан бири менга деди: “Эй Омина! Фарзандингни яккаю ягона Худога топшир ва “Уни ҳар қандай кина-кудурат ва ёвузликдан паноҳ бериш учун ягона Аллоҳ таолога топшираман”- деб айтгин! ”
Абдуллоҳнинг отаси чексиз қувонган Абдулмуталиб Оминанинг хонасига кириб келди. Нуроний янги туғилган чақалоқни қулига олди ва унинг оиласига ана шундай ўғилни иноят этгани боис Худодан миннатдорчилик билдириш учун уни Масжидул-Ҳаромга олиб борди. Каъбага кирди. Кираётган пайтда бирданидан бола тилга кириб а “Бисмиллоҳ” ва “Биллоҳ” деган сўзларни Каъбанинг фазосида таралди. Шу вақтда нидо келди: “Эй дунё халқлари! Ҳаққ келди ва ботил нобуд бўлди ва ботил ҳама вақт нобуд бўлади!”
Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам 12 ёшга тўлганида амакиси Абу Толиб билан бирга тижорат қилиш учун Шомга сафар қилди. Корвон йўл ўртасида манастирлардан бири ёнида дам олди. Бу манастирда Буҳайро номли иймонли ва доно руҳоний меҳмонларга мизбонлик қиларди. Мусофирлар кириб келганларида улардан сўради: “Сизлардан ҳеч ким қолмадими?” Абу Толиб айтди: “Фақат ёш бир йигит ташқарида тўрибди” Буҳайро у ҳам киришини сўради. Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам кириб келганида, Буҳайро ҳайрон бўлиб айтди: “Бир саволим бор. Мен Лот ва Уззо бутлари билан сени қасам ичираманки, фақат ростини айт.” Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам айтди: “Мен учун энг ёқимсиз нарса ана шу иккисидир” Буҳайро айтди сени буюк парвардигор билан қасам ичираманки фақат ростини айтгин! Муҳаммад салаллоҳу айлайҳи ва олиҳи ва саллам мен ҳамиша ростини айтаман деб айтди. Буҳайро сўради: “Қайси нарсани кўпроқ яхши кўрасан?” Муҳаммад жавоб берди: “Ёлғизликни” Буҳайро деди: “Турли манзаралар ичидан қайси манзарани яхши кўрасан?” Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам осмон ва юлдузларни деб жавоб берди. Буҳайро бир нечита саволларни сўраганидан кейин Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг елкаларини кўришини илтимос қилди. Чунки у Исо алайҳиссалом башорат этган пайғамбарлик нишоналарини Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламда кўрган эди. Кейин ҳаяжонга келиб Абу Толибдан сўради: “Бу кимнинг фарзанди?” Абу Толиб айтди: “Менинг фарзандим” Буҳайро айтди: “Йўқ, бу боланинг отаси тирик бўлмаслиги лозим.” Абу Толиб ҳайрон бўлиб сен буни қаердан биласан деб сўради. Буҳайро Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг меҳрибон ва садоқатли чеҳрасига тикилиб қолиб ором товуш билан айтди: “Бу боланинг келажаги жуда муҳимдир. Агар мен унда кўрган нарсаларимни бошқалар кўрсалар ва эшитсалар уни ўлдиришади. Уни муҳофазат этгин. Чунки у Худонинг охирги пайғамбаридир!”