Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил озар ойининг 11-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил рабиъул-аввал ойининг 13-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 2-декабрь
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил озар ойининг 11-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил рабиъул-аввал ойининг 13-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 2-декабрь.
Бундан 96 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1300 йилнинг 11-озар ойида эронлик курашувчи руҳоний ва эркпарвар Мирзо Кучакхон Жангалий Эрон диктатори шоҳ Ризохон кучлари томонидан Шўролар иттифоқи ва инглислар билан ҳамкорликда шаҳодатга етказилган.У ўсмирлик чоғидан бошлаб диний фанлар дарс берувчи мактабларда таҳсил олади ва ушбу заминада илмий даражаларга эга бўлади. Кейинчалик у эркпарварлик ҳаракатларига қўшилади ва ушбу курашларни давом эттириш учун Теҳронга боради. Биринчи Жаҳон уруши даврида Кучакхон Эроннинг оғир вазиятини ва бегоналар ишғолида эканлигини кўриб, исломий иттифоқ фикрида бўлади ва бир ҳарбий иттифоқ тузиб, мамлакатни истибдод ва мустамлакачиликдан озод этиш пайидан бўлади. Милодий 1919 йилда Эрон ва Англия ўртасида бир шартнома имзоланади ва ушбу келишув ижро этилса, Англиянинг Эрондаги нуфузи янада ошарди. Мазкур шартнома бегоналар дахолатларига қарши ҳаракатлар, хусусан, ўрмон ҳаракатларининг бошланишига сабаб бўлади. Ушбу ҳаракатларнинг аввалида Мирзо Кўчакхон катта маваффақиятларга эга бўлади. Бироқ давлат кучлари билан бўлган кўплаб тўқнашувлар ҳамда Советлар ва инглислар финталари ва ўрмон ҳаракатлари аъзолари ўртасида юзага келган низолар натижасида Мирзо Кучакхоннинг кўплаб тарафдорлари қўлга олиниб, шаҳодатга етказилади. Унинг ўзи ҳам янги кучлар йиғиш учун туғилган жойини тарк этиб, қор ва совуқ таъсиридан ҳолдан кетади. Шоҳ гумошталари уни ўрмонда топиб, бошини танасидан жудо қилишади.
Бундан 46 йил олдин, милодий 1941 йилнинг 2-декабрида Бирлашган Араб Амирликлари Англия ҳукмронлиги остидан мустақилликка эришади ва ушбу сана миллий, яъни истиқлол куни эълон қилинади.Айтиш лозимки, Форс кўрфази жанубида яшовчи шайхлар 1920 йилдан бошлаб Англия ҳукмронлиги остида эдилар ва мазкур минтақалардаги ҳар бир шайх Англия ҳукумати вакилларининг назорати остида ўз ҳудудини бошқарарди. Англия ҳукумати ушбу минтақаларда кўплаб ҳарбий базалар ташкил қилган эди. Аммо Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Англия заифланиб, Форс кўрфазидан чиқиш пайидан бўлади. Минтақадан чиқишдан олдин 1969 йилда Англия 9та шайхлар бошқарадиган минтақаларда Бирлашган Араблар Амирликларининг Олий кенгашини ташкил этади. Ишнинг аввалида Қатар ва Баҳрайн шайхлари музокараларда иштирок этишади.Бироқ, кейинчалик ушбу федерацияга аъзо бўлиш учун бўйин товлашади. Эндиликда Бирлашган Араб Амирликлари етти амирликдан иборат: Абу-Даби, Ажман, Дубай, Рас-ал-Хайма, Умм-ал-Кайвайн ва Фужейра.
Осиё жануби-ғарбида жойлашган БАА 83600 квадрат километр масоҳатга эга бўлиб, Арабистон, Уммон ва Қатар билан қўшнидир.
Иккинчи декабр халқаро қулчиликни бекор қилинган кун эълон қилинган. Ҳар йили ушбу кунда қулчилик тузумининг бекор қилингани жаҳон миқёсида кенг тарзда нишонланади. Ушбу эски тузумга барҳам берилган бўлсада, аммо ҳозирги кунда мустамлакачиликнинг янги шакллари юзага келган. Янги асрдаги ишчи ва иш буюрувчи ўртасидаги муносабат, бир неча қавмлардан иборат ширкатлар, Шимол ва Жануб ўлкаларининг мавжудлиги ва Шимол юртлари учун жануб мамлакатларининг бозор эканлиги ва бошқалар бунга мисол бўла олади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.