август 17, 2016 14:45 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Мардум Солори ва Рисолат газеталари

Жумҳурии Исломии газетаси шундай ёзади, Сурия, Ироқ ва Ливияда ИШИД террористик гуруҳининг узоқ муддат давомида уруш олиб бориши ва қочиши билан ҳамзамон коалицияга аъзо бўлган бир нечита мамлакатларнинг махсус кучлари ИШИД террорчи гуруҳига қарши ҳарбий амалиётларни амалга оширишда бошқа ният ва ушбу учта мамлакатда иддао қилаётган мақсадларига зидд бўлган мақсадларга эришиш учун рол уйнашмоқда.  Бу учта мамлакатлардан етиб келган маълумотлар ва хабарлар шуни исботлайдиким, маҳаллий кучлар наздида ҳассосият ва кескинликларни ижод этишдан парҳиз қилиш учун Франция, Англия ва Америка махсус кучларининг аксарияти атайлаб уша кучларнинг кийимларини кийиб махсус амалиётларни бажаришда тайинланган маъмуриятларни ижро этиш билан шуғулланишмоқда ва ИШИД террористик гуруҳини ғолиб каби ўз ихтиёрларига олиб ва бу гуруҳ билан уйнашмоқда ва ҳеч қачон уни комилан йўқ қилиб ташлашни исташмайди. Муҳим мавзў шундан иборатким, бир томондан ушбу учта мамлакатда коалиция ҳарбийларининг ҳузур топишлари ҳеч қачон марказий давлатларнинг ҳамжиҳатлиги ва маълумотлари билан амалга оширилмайди ва албатта бундай ҳаракат ушбу учта мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш ва ҳарбий тажовуз деб талқин этилади. Коалиция ошкор бир позиция олиши билан эълон қилдиким, Сурияда ҳарбий ҳузур топиш учун Сурия билан ҳеч қандай маълумот бериш ва келишувга келишишни амалга оширмайди. Америка ва европалик кучларнинг  асосий мақсадлари бу Осиёнинг ғарбида жойлашган минтақалар ва Ливиядаги нефт манбаларига ҳукмронлик қилишдир ва улар яхши билишадиким, тақсимлаш лойиҳаси ҳеч қачон амалда татбиқ этилмайди. Аммо бу масалани ўртага қуйиш ушбу мамлакатларнинг нефтини ғорат қилиш жиҳатида муносиб фурсатни ижод этиш учун замина яратиши мумкин      

                                   *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади Саъудия режими сионистик режим билан ўз муносибатларини барқарор этиш ва ўз алоқаларини нармаллаштириш муқаддималарини амалга оширмоқда. Саъудия режими бир неча муддатдан бери ўзининг консерватив сиёсатини бир томонга қуйиб бевосита ИШИД ва такфирий террористик гуруҳларга кўмак бермоқда. Аммо Арабистоннинг янги фаолиятлари ушбу мамлакатга муносиб натижаларни келтиргани йўқ. Риёз тақсимлаш мақсадида Араб мамлакатларининг энг қашшоқ мамлакатига ҳужум қилишди. Аммо 18 ойдан кейин ўзининг ҳеч қайси мақсадларига эришолмади.  Бир томондан саъудиялик режимнинг ҳимоятида бўлган террористик гуруҳлар Сурия ва Ироқ фронтларида фаровон мағлубиятга юзмаюз бўлишди. Ва бошқа томондан эса Арабистон ядровий фаолиятлар дастури бўйича Эрон билан Америка давлатининг музокара олиб боришидан кейин минтақада ўзини ҳомийсиз қолган деб билмоқда. Шунинг учун Арабистон кетма кет мағлубиятга юзмаюз бўлган зарарларини қоплаш ва минтақада бир ҳомийни топиш учун Тель-Авивга юз қаратмоқда.  Теҳроннинг минтақада ривожланаётганидан Ол-Саъуднинг боладек рафтор қилиши уларнинг сионистлар қулида уйинчоқ бўлишларининг сабабига айланмоқда. Исроил ҳам яширин равишда ислом дунёсини бошқа бир низоъ ва тортишувларга гирифтор этиш ва Эронга қарши бўлган айрим мамлакатларнинг ўртасида ўз мавқеини мустаҳкамлашни хоҳлайди.      

                                   *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Америка Қўшма Штатларининг президенти Барак Абаманинг Гуантанама қамоқхонасини таътил этиш хусусидаги берган ваъдаси ҳалигача амалда татбиқ этилгани йўқ. Бошқа таъбир билан айтганда, Абама томонидан мазкур масаласа бўйича берган ваъдасидан саккиз йил ўтмоқда ва бу ваъда амалда татбиқ этилгани йўқ. Бунга қўшимча бир неча ойдан сўнг унинг Оқ Уйда ҳузур топиш муддати ҳам охирга етади. Гуантанама қамоқхонаси Америка Қўшма Штатларининг ваҳшийлиги ва раҳмсизлигининг рамзи саналади. Бу масала бўйича демократлар ва жумҳурийчилар партияси ҳамда Буш ва Абаманинг давлатлари ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Бу қамоқхонани таътил этиш Абаманинг сайловолди шиорларидан эдиким, жумҳурийчилар партиясининг бўзғинчилик қилишлари сабабли ҳалигача амалда татбиқ этилгани йўқ. Шу ҳол билан Америка фуқароларининг аксариятлари шундай эътиқодга эгаларким, ушбу масала бўйича жумҳурийчиларнинг бўзғинчиликларига тегишли Абаманинг баҳонаси қабул қилиб бўлмайдиган баҳонадир. Чунки у Американинг президенти унвонида Гунтанама қамоқхонасини таътил этиш учун ўзининг махсус ваколатларидан фойдаланиши мумкин эди. Ҳар ҳолда Гуантанама қамоқхонаси Абама ва Бушнинг фаолиятида бир исноддек боқий қолади. Шунингдек Америка Қўшма Штатларининг ҳозирги ва келаси президентларининг фаолиятларида ҳам бу иснод боқий қолади.