Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ямандаги ўзгаришлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидаб ўтганимиздек, Яманда ёшлар ўртасида ишсизлик мезонининг ошиши, халқ эътирозларининг кўпайиши ва ички вазиятнинг ёмонлашиши ҳамда ҳукуматнинг ушбу муаммоларни ҳал этишда ожиз қолиши аста-секин мазкур мамлакатда нотинчликларнинг чуқурлашиб кетишига замина яратади.
Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак ўзининг ўғли Жамолни ўз ўрнига қўйишга интилгани каби Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳам унга эргашиб, ўғли Аҳмад Али Солиҳни ўз ўрнида қўйиш учун ҳаракат қилади. У ушбу мақсадини амалга ошириш учун ўнлаб қариндошларини армия, хавфсизлик кучлари ва бошқа муҳим бўлган лавозимларда масъул қилиб тайинлайди. Бу каби салбий ёндашишлар ҳам эътирозларнинг ошишига сабаб бўлади.
Яманда оммавий эътирозлар кучайганидан кейин мамлакат диктатори Али Абдуллоҳ Солиҳ 32 икки йиллик президенлик даврини бир умрга чўзиш ва уни мерос қолдириш бобидаги ҳаракатларидан чекинади ҳамда халққа кўпроқ эркинлик бериш, ҳусийларга яхши муносабат кўрсатиш ва иқтисодий шароитни яхшилашга доир сўзлар айтади. Бироқ унинг ишончли бўлмаган лойиҳалари мамлакатда муҳим ва таъсирга эга бўлган партиялар ва уларнинг “Муштарак дийдор” коалицияси томонидан муаммолар билан юзмаюз этилади. Солиҳ ҳукумати эътирозчиларга қарши зўравонлик ва босқинчилик сиёсатларини амалга оширади. Натижада унинг ҳукуматининг инқирози ушбу нотўғри сиёсатлар сабабли янада тезлашади. Ямандаги оммавий эътирозларга қарши давлат ва хавфсизлик кучлари раҳмсизларча муносабатда бўлишади. Бироқ ”Муштарак дийдор” коалицияси ва халқнинг Солиҳ ҳукуматини ағдариш учун ҳаракатлари янада фаоллашади.
18 мартда давлат кучлари орқали халқнинг қирғин қилингани ва кўплаб масъулларнинг истеъфога чиқишлари Яман вазиятини янада оғирлаштиради ва ушбу вазиятлар халқаро кўламга эга бўлади.
Али Абдуллоҳ Солиҳ қароргоҳи яқинида жойлашган масжидда жума намози вақтида портлаш юзага келганидан кейин ярадор бўлади ва даволаниш учун Саудия Арабистонига боради. Саудийлар бошқа араб мамлакатларида бошланган халқ қўзғолонларидан хавотир олган эдилар ва ушбу ҳаракатлар таъсири Арабистонга ўтмаслиги учун Форс кўрфази кенгаши номланган лойиҳани ўртага ташлашади ва Али Абдуллоҳ Солиҳни ушбу лойиҳани қабул қилишга кўндиришади. Форс кўрфази кенгаши ва Америка лойиҳаси асосида Али Абдуллоҳ Солиҳнинг муовини Мансур Ҳодий кўринишда сайловга ўхшаган ва бир номзодга эга бўлган сайловлар орқали Яман президенти этиб сайланади.
Ушбу йўл билан улар Яманда юзага келган инқилобни олдини олиш ва халқнинг талабларига жавоб беришни исташарди. Аммо Мансур Ҳодийнинг ҳукумати даврида унинг ҳукуматига бўлган халқнинг ишончсизлиги боис мазкур юртда турли сиёсий гуруҳлар ҳамда ички ва ташқи сиёсий ўйинчилар ўртасида кескин рақобатлар бошланади.
Оммавий эътирозларнинг янада ошгани ва миллий бирлик ҳукуматининг ташкил қилиш шиорларига нисбатан умидсизлик фазоси юзага келганидан кеийн Ансоруллоҳ гуруҳининг раҳбари Абдулмолик Ҳусий, ҳатто зайдий ва ҳусий бўлмаган кўплаб кишиларни ўзига эргаштириб, осонлик билан Санъо шаҳрига кириб боради. У қўлга қурол олишдан олдин Яман пойтахтидаги марказий майдонларда эътирозли йиғилишлар ўтказади.
Аммо давлат масъуллари Ансоруллоҳ ва унинг тарафдорларининг талабларига эътибор қаратишмайди. Кўплаб таҳлилчиларнинг ақидаларига кўра, агар Ансоруллоҳ ва унинг раҳбарини зайдий ва ҳусий бўлмаган кўплаб қишилар ҳам тарафдорлик қилмаганида, Яман ҳукумати, эътирозчиларга кўрсатадиган олдинги аксиламаларидек, ушбу гуруҳнинг Саъдада жойлашган қароргоҳига тўғридан- тўғри ҳужум қилиши мумкин эди.
Азизлар, олдин ҳам эълон қилинганидек, Эрон Ислом Жумҳуриятида “Ваҳдат ҳафталиги” кунлари кенг нишонланмоқда. Ҳозир эса ушбу мавзуга доир таҳлилчи Акбарали Маҳкамовнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Акбарали Маҳкамовнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Яманлик кўплаб фуқаролар Ансоруллоҳни ҳимоя этишлари боис Ҳодий Мансур ҳукумати унга қарши ҳужум қилолмасди. Мамлакатдаги инқилобий ҳаракатларда Ансоруллоҳнинг таъсири катта бўлганидан сўнг ушбу ўзгаришлардан Арабистоннинг хавотирлари ошади ва Риёз ҳукумати Яман президенти, бош вазири ва Санъо ҳукуматини биргаликда истеъфо беришга тарғиб этади. Ушбу йўл билан муаммолар яратилиб, Ансоруллоҳга зарба беришлар бошланади. Аммо Ансоруллоҳ раҳбарлигидаги инқилобий қўмиталар муваққат бўлган асосий қонун лойиҳаси ҳамда хавфсизлик ва президентлик шўроларини ташкил этиб, Яманни идора қилиш салоҳиятларини кўрсатишади. Уларнинг ушбу ютуқлари ҳаммани ҳайратга солган эди. Ямандаги ушбу ўзгаришлар жаҳон аҳли диққатининг марказига айланган эди. Зеро мамлакатдаги инқилобий ҳаракатларнинг раҳбарлиги беш йил олдин четга суриб қўйилган ва шиа мазҳабининг бир бўлаги бўлган зайдия фирқасига мансуб гуруҳ қўлига ўтган эди. Яман инқилобчиларининг мамлакат бошқарувида ақл билан амалга оширган фаолиятлари ва вазият назоратини қўлга олишгани жудо этишлар ва қудрат бўшлигини яратиш ва Ансоруллоҳни заиф қилиб кўрсатиш учун қилинган фитналар самарасиз бўлади.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.