декабр 20, 2017 15:42 Asia/Tashkent

Имом Ризо(а) ҳарамлари мажмуасидаги айвонлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Имом Ризо (а) ҳарамлари мажмуасида гўзал равоқ, яъни айвонлар ҳам мавжуд бўлиб, кўрувчининг диққатини ўзига тортади.

Мутаҳҳар (пок) ҳарамнинг усти ёпилган ибодат  фазоларини равоқ, яъни айвон дейишади. Имом Ризо(а) ҳарамларидаги айвонлар  қўйдагилардан иборат:  Ҳотамхоний гунбазининг муборака  айвони. Ушбу айвоннинг  масоҳати 154 кв. метрни ташкил этади ва ҳарамнинг шарқий қисмида жойлашган. Ушбу айвон  ҳижрий қамарий 1010 йили Сафавийлар замонида Хонумбек Урдубодий томонидан қурилган ва ҳижрий-қамарий 1296 йили таъмирланган.

Доруссаодатнинг муборака айвони. Ушбу айвоннинг масоҳати  158 кв.метр бўлиб, ҳарамнинг шимолий қисмида жойлашган.

Доруззиёфа муборака айвони. Ушбу муборак айвони  Мирзо Шофеъ Қазвиний ҳижрий-қамарий 1301 йили  бир қазвинлик савдогарнинг маблағи билан қурган. Айвоннинг масоҳати 164 квадрат метрни ташкил этади.

Оллоҳбердихон муборака айвони. Ушбу равоқнинг масоҳати  173 кв. метр  бўлиб, ҳарамнинг шимоли-шарқида ва Тавҳидхона айвонининг шарқий қисмида жойлашган.

5) Тавҳидхона муборака равоқи.

Ушбу айвоннинг масоҳати 106 квадрат метрни ташкил этиб, Исломий инқилоб майдонининг шимоли қисмида ҳамда Дорулфайз ва Дорулшукр айвонларининг шарқий қисмида жойлашган ва йўллак орқали Аллоҳберди айвонига ҳамда ғарб томонидан Исломий инқилоб майдонидаги Олтин айвонга уланган.

Дорулфайз муборака айвони. Ушбу айвоннинг масоҳати эса 112 квадрат метрни ташкил қилади ва Муборак бошнинг орқасида жойлашган ҳамда равзаи мунаввара билан уланган.

Дорушшукр айвони. Ушбу айвоннинг масоҳати 73 квадрат метрни ташкил қилиб, унинг бинолари равзаи мунаввара билан боғланган. Дорушшукр айвони ҳарамнинг шимоли-ғарбида ва Болосар масжидининг шимолида жойлашган ва кичик йўлак орқали Дорулфайз айвонига уланган.

8) Дор-ул-ихлос муборак айвони.

Бу муборак равоқ 123 метр квадрат масоҳатида Равзаи Мунавваранинг  ғарбий томонида ва Имом Ризо (а) мақбарасининг бош қисмида жойлашган  уч айвон Дор-ус-сиёда, Дор-уш-шарқ ва Дор-ул-вилоя ўртасида жойлашган. Имом Ризо(а) мақбарасининг бош томонида жойлашган масжиднинг кенгайтирилгандан сўнг ҳозирги пайтда бу масжиднинг бир қисми ҳисобланади.

Дор-уш-шараф муборак айвони. Мазкур муборак айвон 131 метр квадрат масоҳатга эга бўлиб, Равзаи Мунавваранинг шимоли-ғарбида жойлашиб, Остони Қудси Разавийнинг қадимий жойларидан бири ҳисобланади. Бу бино Дор-ул-вилоянинг шимолида жойлашган ва ўтмишда айвон шаклида бўлмаган, аммо бу маҳаллада ўзгаришлар юзага келиши натижасида ҳижрий шамсий 1343 йили мустақил айвон сифатида ишга топширилиб, Дор-уш-шифо деб аталди.

Дор-ус-сиёда муборак айвони. Мазкур айвон 311 метр квадрат масоҳати билан Равзаи Мунавваранинг энг қадимги равоқларидан бири ҳисобланади. Бу айвон Равзаи Мунавваранинг жануби-ғарбида, шимолдан жанубга қараб чўзилган. Бу равоқни Дор-ус-сиёда деб аталиши сабаби ўтган замонларда бу маҳал Ҳазрати Али (а)хонадони ва содотларнинг йиғилиш макони бўлган ва бу жойда у оила аъзолари ишларига тегишли масалаларни маслаҳат қилиш учун жам бўлишган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Дор-ул-Ҳифоз муборак айвони. Бу муборак айвон Равзаи Мунаввара ва Гавҳаршод масжиди ўртасида ва жанубий самтида жойлашган. Бу бино Гавҳаршодбону буйруғи асосида тўққизинчи асрнинг бошларида, ҳижрий қамарий 841 йилда Гавҳаршод масжиди билан бир вақтда қурилган.  Бу муборак айвон 183 квадрат  метр масоҳатга эга бўлиб, ўтмишда қорийлар йиғиладиган макон бўлган.

Дор-ус-салом муборак айвони. Дор-ус-саломнинг ҳашаматли айвони  Равзаи Мунавваранинг жануби- шарқий томонида жойлашган ва Дор-ул-Ҳифоз айвони  шарқида Темурийлар даврига мансуб икки бино ўрнига қурилган. Бу бинонинг пойдевори Гавҳаршод Хотун ва унинг дастури асосида қурилган. Бу айвоннинг масоҳати 202 метр квадратни ташкил этади.

Дор-ул-Изза муборак айвони. Бу мунаввара равоқ Равзаи Мунавваранинг жануби- шарқида Дор-ус-салом ва Дор-уз-зикр айвонлари  ўртасида жойлашган. Бу айвон  95 сантиметр Дор-ус-салом айвонидан  баландроқ жойлашган ва шимол томонидан Дор-ус-сурурга, жанубдан Гавҳаршод масжиди айвони , машриқдан Дор-уз-зикр ва ғарб томонидан Дор-ус-салом айвонига  яқиндир. Мазкур мунаввара айвон 72 квадрат метр масоҳатга эгадир.

  Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ