Тарихий саналар
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 30- чиси Ҳижрий қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 20-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 30- чиси
Ҳижрий қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 17-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 20-чи кунидир.
Эрон тақвимида мурдод ойнинг 30-чи куни "Биҳор-ул-анвор" номли буюк китобнинг муаллифи ва Эроннинг машҳур донишманди аллома Муҳаммад Боқир Мажлисийнинг улуғлаш куни деб эълон қилинган. Аллома Муҳаммад Боқир Мажлисий отаси Муҳаммад Тақий Мажлисий шайх Баҳоийнинг буюк шогирдларидан эди. Аллома Муҳаммад Боқир Мажлисий дарс бериш ва баҳс мунозара қилишни турт ёшлигида бошлаб ўз отаси олдида тарбия олди. Унинг истеъдод ва маҳорати шу даражада кенг эдики 14 ёшлигида Ислом диннинг буюк донишманди ва файласуфи Мулло Садройи Шерозийдан пайғамбар (с) ва Пок Имомлар алайҳимсаломларнинг ҳадисларини ривоят қилиб беришга ижозат олди. Кўп шогирдлар аллома Муҳаммад Боқир Мажлисий таълим мактабидан фойдаланишди. Аллома Мажлисий аҳли байт алайҳимсаломлар ҳақида тўплаган қийматли ҳадисларни на фақат талабалар, балким аҳли байт алайҳимсалом каломига қизиқадиган шахсларни ҳидоят этиш учун "Биҳорул Анвор " номли китоб қолибида ёзиш фикрига тушди. Шунинг учун ушбу "Дурратул маориф"-ни таълиф этишни бошлади. "Биҳорул Анвор китоби 110 жилддан иборат бўлиб аҳли байт алайҳимсаломнинг ҳадисларини қамраб олган ушбу муҳаддиснинг энг қийматли асари саналади.
Шуниндек "Ҳаққул яқин", "Айнул ҳаёт", "Машкутул Анвор" форс тилида, "Шарҳи арбаин", "Миратул уқул" ва "Рисолатун фил увзон" китоблари ушбу алломанинг асарлари жумласидандир.
Бундан 502 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 893 йил мурдод ойининг ўттизинчисида Эрон шимоли-ғарбидаги Табриз ва Хой ўртаисдаги Чолдурон даштида Эрон ва Усмонийлар империяси ўртасидаги энг қаттиқ жанг, шу дашт номи билан аталган Чолдурон жанги бошланди. Бу жанг Эрон шоҳи Исмоил Сафавий ва Усмонийларнинг султони Салим кучлари ўртасида бўлиб ўтди. Бу жангда Эрон қўшини жасорат кўрсатган бўлсаларда, Усмоний қўшинлар қурол-аслаҳа жиҳатидан бўлган имкониятлари сабабли вақтинчалик ғалабага эришдилар.
Бундан 148 йил олдин шу куни, милодий 1968 йил 20 августда Шўролар Иттифоқининг Қизил армияси бошчилигидаги Варшава ҳарбий аҳдномаси кучлари Чехословакия пойтахти Прагага бостириб кириб, яна бир карра коммунистик диктатурани бу мамлакадга ҳоким қилдилар. Чехословакиялик сиёсатчи Александр Дубчек бу мамлакатда бош вазирлик вазифасини қабул қилганидан сўнг халқнинг коммунистик ҳукуматдан норозилигига дуч келиб, маҳдудиятларни камайтирди ва халққа нисбий озодликларни берди. Унинг амаллари Шўролар Иттифоқининг хавотирланиши ва ғазабланишига сабаб бўлди. Ниҳоят Чехословакияда Варшава аҳдномасига аъзо мамлакатлар кучларининг манёври ўтказилди. Дубчек бу манёврнинг ўтказилишига шиддатли равишда қаршилик қилди. Манёвр ўтказилишидан сўнг Шўролар Иттифоқининг кучлари Чехословакиядан чиқмадилар ва бу мамлакат пойтахти Прагани ишғол этиб, халқ ҳаракатини бостирдилар. Прага ишғол этилишидан сўнг Дубчек ўз вазифасидан четлантирилди ва "Прага баҳори" деб номланган мамлакатнинг озодлик ҳаракати бостирилди. Шўролар Иттифоқининг парчаланишидан сўнг Чехословакия тинч йўл билан икки қисмга, Чехия ва Словакияга бўлинди.