Январ 13, 2018 13:19 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 22-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-соний ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 12-чи кунидир.

 Бундан 1051 йил муқаддам таърихий ривоятларга кўра ҳижрий-қамарий 388-чи йил рабиус-сони ойида:

Мусулмон халқининг олими, ёзувчиси ва луғатшуноси Бағдодий ёки Ҳотамий номи билан танилган Абу Али Муҳаммад Бин Музаффар вафот этди. У адабий илмлар ва луғатшуносликни уша замоннинг машҳур олимлари олдида ўрганди ва адабиёт заминасида кўп билим олганидан кейин Бағдод шаҳрида адабиётдан таълим беришни бошлади. Ҳотамий таълим берадиган дарсларнинг кўлами шу даражада кенг эдиким, қозий Танухий ва уша замонда машҳур бўлган бошқа буюк  олимлар ҳам унинг дарсларига қатнашардилар. Ҳотамий ёзган асарлардан ўз замонида яшаб ижод этган шоирларнинг шеър ва тароналарининг камчиликлари ва айбларини кўрсатиш учун ёзилган "Ҳотамия" китобига ишора этиш мумкин.              

  

Бундан 353 йил олдин милодий 1665 йил 12-чи январ ойида франсуз математики адад ва эҳтимолият назариясининг асосчиси Пиер де Фермат оламдан ўтди. У милодий 1601 йили дунёга келди. Ёшлигидан математика илмини ўрганишга иштиёқи юқори эди. Декартнинг асарлари билан таниш эди. У шунингдек диференциал анализ ҳисобининиг асосчиси эди. У математикага доир кўп китоблар ёзди. У ёзган машҳур асрлардан “Текис жойлар ва ҳажм”, “Максимал ва минималлар ҳақида” китобларига ишора этиш мумкин. Шунингдек унинг муҳим асарларининг мажмўаси "Риёзиётнинг турли амаллари" унвони остида милодий 1679 йил чоп этилди.

 Бундан 142  йил олдин  милодий 1876-чи йил  январ ойнинг 12-чисида:

Америкалик ёзувчи Джек Лондон таваллуд топди. У ўз умрининг кўп қисмини шимолий қутб ва жанубдаги нотинч денгизларида ўтказиб турли миллат ва эллатлар билан ошно бўлди.  Джек Лондон ўз китобларида тасвир этган воқеа-ҳодисаларни ўзи бошидан ўтказган эди ва ўз асарларининг қаҳрамонлари билан ошно бўлган  эди. Джек Лондон  40 йиллик ўз умридан 18 йилини ёзувчиликка бағишлаб  51-та қийматли  повесть ва 125 қисқа достонларни ёзди. Бу ёзувчининг машҳур асарларидан "Ёвойиликнинг садоси" ва " Оқ сойлоқтиш" асарларига ишора этиш мумкун. Джек Лондон 1916-чи йилда вафот этди.   

             

Бундан 8 йил олдин ҳижрий-шамсий 1388-чи йил дей ойнинг 22-чисида:

Теҳрон университетининг физика фаннининг устоди ва Эроннинг ядровий илмлар бўйича донишманди доктор Масъуд Али Муҳаммадий террор қилинди.

Масъуд Али Муҳаммадий ҳижрий-шамсий 1388-чи йил дей ойнинг 22-чисида 50 ёшлигида, ўз манзилидан чиқиш вақтида ўзоқдан бошқарадиган бомбанинг портлаб кетиши натижасида террор қилинди. У муттахасислик бўйича ўз дипломини Шероз университетидан ва етакчи даражали муттахасислик  унвони ва физика соҳасининг элементар  зарралар йўналишида докторлик унвонини ҳижрий-шамсий 1371-чи йилда Саноат  университетидан касб этди. У Эроннинг физика соҳасида докторлик  даврини ўтказган биринчи талабалардан эди. У ISI (ай си ай)бўйича  унлаб мақолаларни чоп этди.

Али Муҳаммадий 1386-чи йилда ўтказилган Хоразмий халқаро конфренциясининг совриндорларидан бири эди ва фундаментал тадқиқотларда иккинчи ўринни касб этди. Эроннинг тинчлик йўлида олиб бораётган ядровий дастурларининг мухолифлари сиёсий сайъ-ҳаракатлар  ва иқтисодий санкцияларни жорий этиш орқали Эроннинг ядровий дастурини тўхтатишда мағлубиятга юзмаюз бўлишларидан сўнг ушбу мамлакатнинг ядровий донишмандларини террор қилишни  мақсад қилишди. Эроннинг ядровий донишмандларини террор қилишда қули бор шахслар қўлга олинганларидан кейин сионистик режимга қарам ва боғлиқ бўлганларини тан олишди.