Ранг-тасвир наққошлик кўргазмасида Эрон боғларининг тасвирлари
Эроннинг боғлари Эрон халқи маданияти ва тарихининг энг муҳим мувафаққиятларидан деб ҳисоблаш мумкинким, йиллар давомида Эрон халқининг ўз атрофида мавжуд бўлган оламга нисбатан қарашининг маҳсули сифатида унинг антологиясининг бир қисмини шакллантирган.
Эроннинг боғлари Эрон халқи маданияти ва тарихининг энг муҳим мувафаққиятларидан деб ҳисоблаш мумкинким, йиллар давомида Эрон халқининг ўз атрофида мавжуд бўлган оламга нисбатан қарашининг маҳсули сифатида унинг антологиясининг бир қисмини шакллантирган. Эрон боғлари табиат ҳақида Эрон халқи идроки ва зеҳнининг ҳақиқий муносибат қилиш самарасидир.
Ранг-тасвир наққошликнинг тарихи ва собиқаси жуда қадимийдир ва ранг-тасвир наққошликнинг биринчи намуналаридан “Пила Литик” ғорининг ичидаги расмлар ва мисрликларнинг ёзган ёзувларига ишора этиш мумкин. Ранг-тасвир наққошликнинг ўз авжига чиққан замони европаликларнинг Ренесанс замонига бориб тарқалади ва ҳозиргача давом этиб келмоқда. Ёвойи ҳайвонлар, ўсимликлар ва табиат манзараларини чиройли чизган Албрехт Дюрер бу ҳунарни ривожлантирган биринчи рассомлар унвонида тан олинган. Ҳатто Германияда ранг-тасвир усулида чизиладиган наққошлик мактаби қадимий Ренесанс санъат ва ҳунарининг бир қисми унвонида Ганс Бол томонидан раҳбарлик қилинарди. Ўсимликларни чизиш доим ранг-тасвир рассомларининг диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келган ва бугуни ранг-тасвир наққошлиги эса аниқ ва идеал рангларни намойиш этишда ўзининг мислсиз қобилиятга эга бўлиши нуқтаи назаридан илмий тасвирлаш ва музейларда ишга солинади. Ранг-тасвир наққошликнинг муҳим хусусиятларидан бири ушбу техникани ижро этиш тезлиги саналади. Ҳунарманд техникаси билан сув ва турли рангларнинг уйғунлаши натижасида инсон зеҳнини ҳайратга қолдирадиган асар вужудга келади ва айтиш мумкинки, уларнинг ҳар бири наққошлик қолибида чиройли табиат ўртасидан ҳунарманд ўтишининг гўзал жилвалари ҳисобланади.
Эрон ранг-тасвир наққошлик ҳунармандлари ва устодларининг асарларидан танлаб олинган “Ранг-тасвир наққошлик ҳунармандлари нуқтаи назаридан Эрон боғлари” кўргазмаси дей ойининг саккизинчи кунидан бошлаб Теҳронда ўз ишини бошлади. Мусобақа қисмида 45-та ранг-тасвир бўйича асар, Сабо мусассасининг бадеий галереяси қисмида Эрон ранг-тасвир наққошлик буюк устодларининг 30 -та асарлари намойишга қуйилди. Шунингдек Эрон ранг-тасвир наққошлик ҳунармандларининг танланган асарларини ўзига қамраб олган “Эрон боғлари” китобининг тақдимоти ўтган ҳафта давомида ўтказилди. “Эрон боғи” китоби Эрон боғлари манзараларидан илҳомланиб ижод этилган Эрон ранг-тасвир наққошлик асарларининг мажмўасидир.
Шамсий 1395 йилда шарқ ранг-тасвир рассомлари ҳар икки йилда ҳунар ва санъат асарларини намойишга қуйиш фестевалларини ўтказиш қарорига келишди ва бу қарорнинг биринчи самараси “Эрон боғлари” мавзўси билан ўтказилди. Аҳмад Муқаддасий бошчилигида Эрон ранг-тасвир наққошликнинг иккинчи даврининг ҳакамлар ҳайати асарлар орасидан 5-та асарни Эрон боғларини энг чиройли тарзда тасвир этган асар унвонида танлаб олишди. Ҳамид Ризо Саодатий, Осия Содот Қурайший, Наргис Саъдвандий, Маҳшид Араб, Малико Содот Ҳусейний бу фестевалда ғалаба қозонган рассомлар эдилар.
Сўҳбатимиз давомида Эрон боғларининг тарихи ва собиқасига бир назар ташласак яхши бўларди. Маданиятдан тасирланиб Эрон бозорлари ва унинг атрофидаги минтақаларда уни ташкил этувчи унсурлар, жумладан геометрик тузилиш, сув, дарахтлар ва меъморчилик пойдеворлари билан ривож-равнақ топган боғларга Эрон боғи деб аташади. Эрон боғлари учта ўзига хос лойиҳа ва тузилишдан иборат. Боғнинг ўтиш йўлакчаларида ариқ бор, боғ баланд диворлар билан қуршаб олинган ва боғнинг ичкарисида эса ёз фаслига мулжалланган бинолар ва сув ҳовзи қарор олади. Эрон боғи сув каналлари пайдо бўлиши тарихи билан чамбарчасб боғлиқдир ва Эроннинг биринчи боғлари каналларнинг чиқиш йўлида шакл олган эди. Бундай боғларнинг намуналарини Табас, Язд, Гунообод ва Биржанд ҳамда қуриқ минтақаларнинг аксариятида мушоҳада этиш мумкин. Эрон боғини тасвирлаган дастлабки қадимий тасвир Сосонийлар сулоласининг даврига бориб етади. Бостон тоғ олд томонида чизилган расмда Хусрав Парвизнинг ов қилиш саҳнаси, боғнинг лойиҳаси эса унинг овланишини намойиш этади. Бу наққошлик қандайдир боғнинг тузилишини ошкор этади. Бу боғлар табиат ва маданият ўртасида чамбарчасб алоқа борлигининг нишонасидир.
Эрон боғининг шакли сув, ўсимлик, кўкатзор ва меъморчиликни тартибга солишдан иборатдир. Бу муназзамликни Эрон гиламларида ҳам мушоҳада этиш мумкин. Ва бу муназзамликнинг унсурлари сув, ўсимлик ва меъморчилик эроннинг наққошлик санъатида мавжуддир ва Эрон боғини идеал равишда тасвирлашга имкон яратиб беради.
Эронда тўққизта Эрон боғи, Ҳиндустонда иккита боғ ва Покистонда бир боғ милодий 2011 йилда Юнеско ташкилотининг маданий меросига киритлди. Бу боғлар Посаргот боғи, Шерознинг Боғи Ирам боғи, Исфаҳондаги Чиҳилсутун боғи, Кошоннинг Фие боғи, Буҳеҳрнинг Аббособод боғи, Моҳондаги Шозода боғи, Язддаги Давлатобод боғи, Маҳриздаги Паҳлавонпур боғи, Биржанддаги Боғи Акбария боғидан иборат. Деҳли шаҳрида Оромгоҳи Ҳумоюн боғи ва Лоҳурдаги Шолимор боғи ҳам халқаро маданий мерос рўйхатига киритлган боғлар жумласидандир.