Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 3-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 5-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил январ ойининг 23-чи кунидир.
Бундан 1434 йил олдин ҳижрий-қамарий 5 йил жумодиюл-аввал ойининг бешинчи кунида ҳазрат Али (а) ва завжалари ҳазрат Фотима (с) -нинг қизлари ҳазрат Зайнаб (с) таваллуд топдилар. Бу буюк аёл ўзининг кенг билим ва илмга эга бўлиши туфайли халқ орасида шўҳрат қозондилар. Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо Карбало шаҳрида акалари Имом Ҳусейн (а) муқаддас мақсадлари йўлида ва золим ҳокимлар ва жоҳил инсонлар қаршисида кўрашиш учун ҳамроҳлик қилдилар. Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳони Имом Ҳусейн (а) қузғалонидан сўнг асирлар билан бирга Шом шаҳрига олиб бордилар. Ҳазрат Зайнаб (с) сабр-тоқат қилиш, матонат ва парҳизкорлик фазилатига эга бўлиши сабабли ўз замонининг пешволаридан эдилар. Шуниндек, ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо фасоҳат, балоғат ва каломдан огоҳ эдилар ва Куфа шаҳри ҳокими Ибн Зиёд йиғилишида ва Шом шаҳридаги Язид қасрида Бани Умайянинг пайғамбаримиз (с) хонадонларига ўтказган зулмлари ҳақида айтган сўзлари ҳаммани ҳайрат ва тасир остига қолдирди. Айтиш жойиздирки, Эронда ҳазрат Зайнаб (с) мавлуд кунларида ҳамширалар куни ҳам нишонланади. Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳонинг валодат топган куни билан барча мусулмонларни табриклаймиз.
Бундан 120 йил олдин, яъни милодий 1898 йилнинг 23-январида Россияда етук назариётчи ва кинорежиссёр Сергей Михайлович Эйзенштейн таваллуд топган. У милодий 1924 йилда ўзининг биринчи “Иш ташлаш” номли филмини суратга олди. Унинг “ Разманов Патёмкин” номли иккинчи филми жаҳон киносида ўзгаришларни юзага келтирган эди. Эйзенштаейн биринчи маротаба мантаж қилиш ҳунаридан фойдаланиб филмларнинг алоҳида қисмларидан аниқ бир мафҳумни тамошачига етказишга муяссар бўлди. Эйзенштейн кейинчалик ҳам бир қатор яхши филмларни яратди. “Октябрь”, “Ҳаётнинг охири” ва “Янги ва эски” номли филмлар уларнинг жумласидандир. У 1948 йилда вафот этди.
Бундан 68 йил олдин шу куни, милодий 1950 йил 23 январда Кнессет деб аталмиш сионистик режимнинг парламенти мусулмонларнинг дастлабки қибласи бўлмиш Байтул- Муқаддасни бу режимнинг пойтахти деб эълон қилди. Ишғолий Фаластин сарзаминларида ушбу режимнинг таъсис этилишидан икки йил ўтгач Қудс ишғолгар режими парламенти бундай қарорни қабул қилиши мусалмонлар ва арабларнинг ғазабини келтирди. Бунга қарамай ушбу режимнинг пойтахти унвонида Байтул-Муқаддасни расмий равишда тан олиш учун бошқа мамлакатларнинг ризоятини жалб этиш ва ўз элчихоналарини ушбу шаҳарга кучириш учун амалга оширган сайъ-ҳаракатлари натижа бермади ва ҳалигача ишғолий Фаластиннинг пойтахти Тель-Авив ҳисобланади.