Эрон матбуотига бир назар
Эрон, Рисолат ва Жавон газеталари
Эрон газетаси Лотин Америкасига Эрон ташқи ишлар вазирининг қилган сафарига ишора этиб шундай ёзади бу сафар шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, Эрон президенти бир неча маротаба ўзаро ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш, ички ишларга дахолат этмаслик ва икки томонлама манфаатларни таъминлаш доирасида халқаро ҳамжамиятлигининг барча аъзолари билан алоқаларни кенгайтиришни таъкидлаган эди. Лотин Америка минтақаси Эрон учун ишончли бир шерик бўлиши мумкин. Бошқа томондан душманлик ва кина-кудурат собиқасининг йўқлиги, Лотин Америка минтақасининг мамлакатлари Эрон Ислом Жумҳурияти ўртасида сиёсий, ижтимоий ва маданий муштарак заминаларнинг борлиги ва ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳавзаларда муштарак кескинликлар билан қарши кўраш олиб бориш халқаро ташкилотларда муштарак позицияларга эга бўлиш сабабига айланган муштарак қарашларга эга бўлиш Лотин Америка минтақасидаги мамлакатлар билан Эроннинг ҳамкорлиги ва алоқасининг бошқа заминаларидан саналади. Лотин Америка минтақасида Эроннинг ҳузур топишига мухолиф бўлган айрим душманлар учун бу сафарнинг иккинчи паёми шундан иборатким, Эрон Лотин Америка минтақасида мамлакатларнинг ички ишларига аралашмасликка асосланган хорижий сиёсатлар усуллари доирасида бутун миллатлар ва давлатлар билан ўз алоқасини кенгайтириш пайидадир ва давлатлар томонидан Эрон Ислом Жумҳуриятини яхши қабул қилишлари ва давлат ҳимоятига эга бўлган халқнинг алоқаларини мустаҳкамлаш Лотин Америка минтақасидаги мамлакатлар билан алоқалани ривожлантириш ва кенгайтириш ҳамда қудрат билан ҳузур топиш учун Эроннинг ҳусни ниятининг намунаси ҳисобланади.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, Туркияда вужудга келган мувафақиятсиз давлат тунтарувининг оқибати ва ушбу давлат тунтарувида Америка Қўшма Штатларининг жосуслик ва хавфсизлик идораларининг рол уйнаши ҳалигача Фатҳуллоҳ Гуленнинг номи Туркиянинг сиёсий фазосида жанжалли ном унвонида кўзга ташланмоқда. Туркияда 15 июльда вужудга келган мувафаққиятсиз ҳарбий давлат тунтаруви жараёнида 260 нафар ҳалок бўлишди. Уша вақтдан бошлаб ҳозирги кунгача Туркиянинг расмийлари 26 минг нафардан ортиқ шахсларни қулга олишди. Туркия давлати бир неча маротаба Америкадан Гулленни қайтаришларини сўради. Шу ҳол билан Америка Қўшма Штатлари ҳозирча Гуленни Туркияга қайтариб беришни хоҳламаяпти. Бошқа томондан ҳаммага маълумким, Вашингтоннинг ўзи Туркиянинг давлат тунтарувида бевосита иштирок этган. Бу масалада Гуллен ва Америка расмийлари ўртасида бирон бир айрилишни ижод этиш мумкин эмас. Ҳар ҳолда Туркия давлати бир неча маротаба Фатҳуллоҳ Гулленни 15 июль ойида вужудга келган давлат тунтарувининг асосий омили деб таништирмоқда ва Америкадан уни қайтариб беришларини сўрамоқда. Гулленни давлатга қарши мухолиф этиб кўрсатиш асосан Американинг махсус ҳимоятлари билан амалга оширилмоқда ва Вашингтон Гелленни асосий чеҳра унвонида қулдан бой беришни истамайди. Туркиянинг хавфсизлик ва жосуслик ташкилотлари ҳам энди бошқа мамлакатлардан Фатҳуллоҳ Геллен ва унга боғлиқ бўлган тармоқлар хусусида манфий сайъ-ҳаракатларни амалга оширишларини сўрамоқда.
*****
Жавон газетаси Яман халқининг қуллаб-қувватлаши билан ушбу мамлакатда сиёсий олий кенгашни ташкил этишига ишора этиб, шундай ёзади, сауъдияликларнинг ўтган 48 соат давомида амалга оширган сайъ-ҳаракатлари давомида ваҳшийликча бомбардимон қилишлари ва химиявий қурол-аслаҳалардан фойдаланишлари билан халқни бевосита нишонга қарор беришди ва БМТ ташкилоти бош котибининг намояндаси Яманнинг қонуний парламенти томонидан қуллаб-қувватлаётган миллий ирода ва халқнинг истак хоҳишини биртомонлама сайъ-ҳаракат деб талқин этди ёки саъудияликлардан бир коалиция унвонида бож олувчи ва қадр-қийматга эга бўлмаган давлатларнинг ҳимоятлари шуни кўрсатадиким, мамлакатлар ҳокимиятига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш учун халқаро қонун ва мантиқ ёки инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш ва халқнинг истак-хоҳишлари ҳоким тажовузкор тармоқлардаги хатти ҳаракатларда мавжуд эмас ва улар Яман халқини янада қатл этиш ва қурқитиш билан ўзларининг ноқонуний истак-хоҳишларини Яман халқига юклатишни мақсад қилишган. Яман халқининг таърихий тажрибалари ва саъудияликлар охирги унйилликлар ва ўтган йилларда мушоҳада этган нарсалари шундан далолат берадиким, яманликлар ҳеч қачон саъудияликлар ва бошқа қудратларнинг ваҳшийликлари ва тажовузкорликларига таслим бўлишмаган ва бундай ваҳшийликларнинг ормонларини осонликча чипакка чиқаришган. Бугунги кунда рўй бераётган ҳодисалар ҳаммадан олдин халқаро қонун қоидаларга қараб амал қилиш ва инсоний виждонга эга бўлишлари учун БМТ ташкилоти ва инсонпарварлик ташкилотлар учун бир синов саналади.