Ислом ва иқтисодий тараққиёт
Ислом ва иқтисодий тараққиёт
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Ислом ва иқтисодий тараққиёт" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Агар эсингизда бўлса, ўтган дастурларимиз давомида исломнинг иқтисодий тизимида мавжуд бўлган айрим хусусиятларга ишора этиб ўтган эдик. Бу мавзўни таҳлил этишда, шуни баён этиб ўтган эдикким, ислом динида иқтисодий мақсадлар ва дастурлар жамият муҳитида ахлоқий қадриятлар ва инсоннинг кароматлари муҳофазат этилади. Ислом динида тараққиёт кенг ва умумий мафҳумга эгадир ва ҳамда моддий, маънавий ва ахлоқий жанбаларни ўзига қамраб олади. Ислом дини нуқтаи назаридан тараққиёт моддий бир мафҳум эмас ва ушбу масала ислом динидаги ривожланиш хусусиятларининг энг муҳим хусусиятларидан саналадиким, уни ғарб ривожланишидан ажралиб туради. Сармоядорлик жамиятида фақат интилишни ижод этадиган моддий истак-хоҳишлар ва манфаатлар ташкил этади. Ҳолбуки, исломда иқтисодий ривожланиш ишлаб чиқариш фаолиятлар қаторида инсоний усулларни муҳофазат этишга боғлиқдир. Адолат тамоюлининг асли исломнинг иқтисодий тизимида ривожланишнинг бошқа хусусиятларидан саналади. Албатта ислом динида ижтимоий ва иқтисодий адолат ушбу диннинг охирги ормонлари йўлида, яъни инсоннинг турли арсаларда устунликка эга бўлишидир. Иқтисод ҳам олий ушбу мақсадларга эришиш учун бир восита саналади. Парвардигор Қуръони каримнинг кўп оятларида адолат ва адолатга риоят этишга буйруқ беради ва анбиёларнинг расул этиб тайинлашни адолатни ижро этиш деб билади. Ислом нуқтаи назаридан адолат инсоният усулининг эҳтиёжларидан биридир ва адолатсизлик ижтимоий меъёрлар ва мувозанатни барҳам беради.
Ислом мувозанат ва мўътадилликка эришишни адолатни ижро этиш орқали амалга оширилади деб билади. Фақат адолатни кенгайтириш ва жорий этиш билан талаб даражасидаги ривожланиш мизонига етиш мумкин. Талаб даражасидаги тараққиёт инсон камолотини ҳаётнинг барча арсаларида, яъни моддий, маънавий, ижтимоий ва сиёсий арсаларда имкон яратади.
Исломнинг иқтисодий тизимида адолат махсус мафҳумни эгаллайди ва таварларни ишлаб чиқариш учун биринчи имкониятларни яратиш, хизмат кўрсатиш ва шунингдек бойликларни адолат юзасидан тақсимлашда адолатни риоят этишни ўзига қамраб олади. Табиийким, иқтисодий тизимнинг соғломлиги табиий манбалар ва дастлабки бойликларни адолат юзасидан тақсимлашнинг гаровидир. Агар ушбу манбалар бирон бир шахс ёки махсус гуруҳларнинг қулида қарор олса, синфий ихтилофлар вужудга келади. Ислом дини иқтисодий адолатни икки унсурга тегишли деб билади, биринчиси бу белгиланган бойлик ва иккинчиси эса умумий фаровонликдир. Исломий жамиятда иқтисодий адолат жамиятнинг барча аъзолари, ҳатто мусулмон бўлмаган шахсларга тегишлидир. Ислом шундай эътиқодга эгадирким, маиший вазъият шундай бўлиши лозимким, жамиятнинг барча аъзолари соғлиқни сақлаш,даволаш,озуқаланиш,таълим ва тарбия , яшаш жойи каби барча заминаларда ҳаётнинг имкониятларидан фойдаланиши лозим. Умумий фаровонлик мафҳумидан мақсад бу жамиятда қашшоқликни баратараф этишдан иборатдир. Қашшоқлик инсон жамиятида вужудга келадиган кўп бадбахтликларнинг омили саналади. Ҳамда жиноят содир этишнинг асосий илдизини қашшоқликдан қидириш лозим. Ислом вожиб ва мустаҳаб бўлган тадбирларни умумий фаровонликка етишнинг йўли деб билади. Парвардигор кўпгина оятларда инсонларни эҳтиёж сезадиганлар ва мўҳтожларнинг ҳаққини ажратишга чақиради. Мисол учун Қуръони каримнинг Зориёт муборак сурасининг 19 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: "Уларнинг мол-мулкларида сўрагувчи ва (мол-давлатдан) маҳрум-мўҳтож кишилар учун (ажратилган ) ҳақ-улуш бўлар эди."
Исломий ривоятларда Пайғамбар (с) сиратлари, ул ҳазратнинг аҳли байти ва имомлар алайҳимсаломларнинг халқ билан муносабатда бўлишлари ҳақида кўп нукталарни мушоҳада этиш мумкинки иқтисодий адолатни таъминлашнинг умумий зарурутини кўрсатади. Имом Содиқ алайҳиссалом қийматли бир ҳадисда шундай келтиради: "Бечора-бенаво ва қашшоқ кишиларга шу даражада ёрдам бериш лозимки у ейиш, кийиш, турмуш қуриш ва ҳаттоки садақа бериш ва ҳажга бориш имконига эга бўлиши лозим."
Тенг равишда бойликни тақсимлаш исломий тараққиётнинг энг муҳим бошқа услулларидан биридир. Исломий жамиятда моддий нуқтаи назаридан одамлар ўртасида катта фарқ бўлмаслиги лозим. Бошқа томондан, мол-мулкни қулга киритган ва имкониятларга эга бўлган халқ ўртасида мавжуд бўлган фарқларни инкор этиб бўлмайди. Чунки шахслар жисмоний ва руҳий истеъдодлар ёки ишлаш учун унда бўлган имтиёзлар билан бир-бирларидан фарқ қилишади. Ислом дини бу фарқларни эътиборга олган ҳолда шундай эътиқодга эгаким жамиятдаги одамлар ўртасида моддий жиҳатдан кўп фарқ ва фосила бўлмаслиги лозим. Шу сабабдан ислом динида жамият орасида мувозанат ва тенгликни ижод этиш учун бойликни тенг равишда тақсимлаш кўп таъкидланади. Чунки бир гуруҳ одамларнинг қўлида мол-мулк ва бойликнинг йиғилиб қолиши уларнинг исьён қилишлари ва бош тортишлари сабабига айланади.