феврал 18, 2018 13:30 Asia/Tashkent

 Ҳижоб баҳс -мунозараларга қарор олган мавзӯлар жумласидандир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум қадрли тингловчилар.

  “Ҳижоб ва эркинлик» мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

    

 Ҳижоб баҳс -мунозараларга қарор олган мавзӯлар жумласидандир. Айниқса исломий ҳижоб ӯзининг жозибаликлари қаторида турли жамиятларида турли қарашлар билан юзмаюз бӯлган. Эрон жамиятида аёлларнинг тарихига бир назар ташлаш шуни кӯрсатадики Эрон халқи тарих давомида ҳамиша устувор ва бой маданиятга эга эди. Шунингдек, ӯз маданияти билан мутаносиб либослар ва ташқи кийинишга риоят этишга махсус аҳамият қаратишарди. Чунончи чиройли ва муносиб кийимни танлаш уларнинг маданий мувозанати ва ижтимоий обру эътиборини намоён этиб келган. Аёллар учун муносиб кийимни танлаш ва бу кийинишни сақлаш ва унга риоят этиш маданий кӯрсатгичлар жумласидандирким ҳар бир халқ ва миллат уни муҳофазат этишда сайъ -ҳаракат қилишлари ва уша жамиятдаги маданий ва ижтимоий қадриятларини кӯрсатишлари  лозим. Эрон аёллари саодат бағишловчи дин унвонида ислом динини қабул қилишларидан сӯнг ҳижоб ва исломий кийинишни қабул қилишди ва доим Эроннинг ҳозирги замон тарихида ҳижобни ташлаш каби фитна -найранглар баробарида ҳижобни сақлаш учун ӯз жонларини фидо қилиш ҳаддигача кураш олиб боришди. Чунки уларнинг эътиқодларига кӯра ҳижоб мусулмон аёлнинг шахсияти ва иффатини ҳимоя этади. Аёллар учун ҳижобнинг вожиб бӯлиши ислом динининг заруратларидан ҳисобланади. Қуръон, Пайғамбар (с)  ва имомлар алайҳимсаломлар сӯзлари нуқтаи назаридан ҳам ҳижоб ва исломий кийинишга эга бӯлмоқ ислом уламолари ва фақеҳларининг умумий райълари ва   ақл ҳукмига  кӯра устувор бир амр саналади.

Қуръони каримда бир нечта оятлар ҳижобнинг вожиб эканлигини таъкидлайди, аёлни ҳурмат эҳтиром қилиш ва унинг иффатини сақлаш ҳақида Қуръони каримнинг ундан ортиқ оятларида таъкидланади.

Аҳзоб сурасиринг 59 ояти каримасида шундай марҳамат этади: "Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир."

Бугунги кунда маълум бӯлганким айримларнинг фикрига кӯра аёлларнинг ривож -равнақ топишлари баробарида туғон  бӯладиган кийинишнинг қандайлиги фитрий  мавзўдир ва инсоннинг руҳий саломатлиги билан чамбарчасб боғлиқдир. Аёлнинг ҳижоби фитрат қонунидир ва фитрий қонундан бош тортиш аёлни ӯз ӯзлигидан узоқлаштиради.

Жамиятшуносларнинг айримлари аёлнинг кийиниши ва ҳижобини башарият жамиятининг табиий тақозоси деб тарифлайди.

Франциялик файласуф Мунтеско шундай ёзади: "Табиат қонуни шуни тақозо этадиким аёл ӯзини купроқ тийиши лозим. " Чунки эркак пок яратилган бӯлиб аёл эса ӯзини купроқ тийиш қобилиятига эгадир. Бинобарин уларнинг ӯртасидаги қарама -қаршиликларини ҳижоб билан бартараф этиш мумкин ва шунга асосан дунёнинг барча миллат -эллатлари фикрига кӯра аёлар ҳаё  ва ҳижобга эга бӯлишлари лозим.

Психологик тадқиқотларнинг натижаларига кӯра аёлларнинг ҳижобли бӯлишлари руҳий илдизга асосланади ва уларнинг  психологик камолот ва ривож -равнақ топишлари учун зарурийдир. Аёллар ва эркакларнинг кийинишидаги фарқни афзалликнинг нишонаси, эркак ва аёл ӯртасидаги ҳуқуқ тенгсизлигининг далили ва аёллар асоратининг нишонаси деб биладиган шахслар бу ҳақиқатдан ғофил қолишадиким аёллар ва эркакларнинг руҳий камолотга етишларининг заруратлари бир босқичга келиб бир -биридан ажралади ва ёлғон таблиғотларга хилоф тарзда аёлларнинг муносиб кийинишлари  уларнинг руҳий ривожланиш босқичининг фарқ қилишига тегишли бӯлиб инсон фитратидан илдиз олади.

Эҳтимол шу сабабдан бӯлса керакки ӯз ӯзига ишонмасликка дуч келган инсонлар ифротий ӯзини ҳаддан ташқари  безаш ва чирой беришга юз қаратишади ва ӯзининг ботиний гӯзаллигини етарли деб билишмайди. Бунга қарши  юксак дарк этиш ва  керакли ижтимоий обру эътиборга эга бӯлган  эркак ва аёллар иффатли ва оддий ташқи куринишга эга бӯлишади.

Эътибор қаратиши лозим бӯлган нуқта шундан иборатким ислом динида аёл оилада ӯз турмуш ӯртоқи эътиборига  қарор олиши, эр ва хотин ҳаётида керак бӯладиган ӯзларининг  жозибаликларини ӯз турмуш ӯртоғи учун сарфланиши таъкидланади.

Аҳзоб муборак сурасининг 55 ояти каримасида шундай келтирилади: "Уларга ўз оталари, ўғиллари, ака-укалари, ака-укаларининг ўғиллари, опа-сингилларнинг ўғиллари, ўз аёллари ва қўллари остида мулк бўлган (қул)лари ҳақида гуноҳ йўқдир. (Эй Набийнинг аёллари,) Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳид зотдир. (Ушбу ояти каримада зикр қилинган шахслар оналаримиз билан парда-ҳижобсиз муомала қилаверишлари мумкин.)"