Ғадири Хум байрамига бағишланган махсус эшиттириш
Ғадир байрами мусулмонларнинг хурсандчилик ва қувонч кунидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар! Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, “Ғадири Хум байрамига бағишланган махсус эшиттиришни сизларнинг манзурингизга тақдим этамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Ғадир ҳазрат Али алайҳиссаломнинг камолоти, имтиёзи ва фазилатларининг натижаси эди. Амирал-Мўмин алайҳиссалом тақводорлик ва тоат ибодатнинг тимсоли, бутун вужуди билан ҳақ динининг ихлосмади, илм, ақл ва тадбир ҳамда азм- иродага эга бўлган эди. Ғадир байрами мусулмонларнинг хурсандчилик ва қувонч кунидир. Бу муносибат билан барчангизни муборакбод этамиз.
Ғадир байрами кунида Аллоҳ таоло дастури билан исломий таълимотларнинг қийматли мероси Али алайҳиссалом номли фазилатли буюк шахсга топширилди ва Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Али алайҳиссаломни ўз ўринбосари этиб таништирдилар. Қадриятлар ва фазилатлар камайгани ва ҳақиқат сокит бўлган бир пайтда Расули Акрам саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам фасодлик, зулм, жоҳиллик ва ширк билан қарши кўраш олиб боришда инсонпарварлик, меҳр-муҳаббатдан тўла руҳия билан исломни кенгайтирган эдилар ва иллоҳий илдизга эга бўлган қийматли таълимотларни ўз издошларига таълим бергандилар. Ул ҳазрат инсонларни саодат ва камолот сари даъват этардилар ва биродарлик, тенглик, парҳизкорлик ва худопарастликни қалбларда жорий этган эдилар. Пайғамбар саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам қора жоҳилиятни бартараф этдилар ва юракларда инсоният ва маънавият нурини чироғон айладилар. Нажот бағишловчи қонунлар ва юксалтирадиган анъаналарни таълим бердилар ва Қуръони мажидни инсоният ҳаётининг сарлавҳаси этиб тайинладилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бу азим меросни инсонлар маънавий ва моддий саодатларининг кафолати деб таништирдилар ва ислом дини маносикларини бажо келтиришни дунё ва охиратнинг нажот бергувчиси деб билдилар. Аммо ул ҳазратдан кейин ким бу оғир йўлни давом этирарди ва ҳидоят машъали кимнинг қўлига тегиши мумкин эди? Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўз умрларининг охирги кунларини бошдан ўтказардилар. Ва ҳамиша энг яхши ва муносиб ўринбосарни тьанлаш фикрида эдиларким, Худо ул ҳазратга йўл очиб берди. Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан бирга бўлган 100 мингдан ортиқ мусулмонлар охирги ҳаж сафарида Аллоҳ таоло ул ҳазратга Моида сурасининг 67 ояти каримасида шундай деб буюрди:” Эй Пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлайдир. Албатта, Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас.”
Ҳажил-Видоъдан қайтиш йўлида Макка ва мадина ўртасида жойлашган маконда ва Ғадири Хум номли бир ҳовуз ёнида Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам дам олиш дастурини бердилар. Саҳобалар Худо Расули салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг нуроний, фазилатли чеҳраларига назар ташлаб бирон бир муҳим ҳодиса юз берадиганини тушуниб етдилар. Ҳижознинг қуёши жизғанак қилиб куйдурувчи даражада қайноқ эди. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам олдинга бораётган одамлар қайтишларига фармон бердилар ва бошқалар ҳам бу маконга етиб келгунларича сабр қилдилар. Пешин намози ўқилди ва Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам саҳобалар туяларнинг жиҳозларидан ясаган минбарга чиқиб, хутба ўқиганларидан кейин Али алайҳиссаломнинг қўлини баланд кутариб шундай буюрдилар: “Ҳар ким учун мен мавло бўлсам, Али алайҳиссалом ҳам унинг мавлосидир.” Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳама эшитишлари учун бу паём ва сўзни бир неча маротаба такрор этдилар. Ундан кейин бошларини осмонга кутариб дуо қилдилар: “Эй Худойим, Алининг дўсти ва ёрини яхши кургин, кимки Алига душманлик қилса, душманлик қил, унга кўмак берадиганга кўмак бергин, унга ёрдамларини аяганларни маҳрум этгин ва ҳақни у билан уни ҳақ билан уйғун айлагин. ”
Дастуримиз давом этади. Ислом динининг Расули салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Имом Али алайҳиссалом ва ул ҳазратнинг пок фарзандлари ҳақида ҳаммага марҳамат этдилар: “Эй халқ, у Худо динининг ёрдамчиси ва пайғамбарнинг муҳофазатчисидир. У покиза тақводорлиги билан ҳидоят этганларнинг ҳидоятчисидир. Сизнинг пайғамбарингиз энг яхши пайғамбар, васийингиз энг яхши васий, унинг фарзандлари энг яхши ўринбосардирлар. Эй халқ, у ҳақда шуни биланглар ва эшитингларки, Худо уни сиз учун имом этиб тайинлади ва унга итоат қилишни вожиб этди. Унга пайравлик қилишни муҳожирлар, ансорлар, унга яхши итоат қиладиганлар, чўл биёбон ва шаҳарда яшайдиганлар, ажам ва араб, озод ва қул, кичик ва катта, оқ ва қора ҳамда ҳар бир яктопарастга лозим деб ҳисоблайди. Кимки унга мухолифат қилса Худонинг лаънатига гирифтор бўлади. Кимки унга тоат-ибодат қилса ва уни тасдитқласа иллоҳий раҳматга учрайди. Худо уни ва унинг сўзларини эшитган ва унга итоат қилганларни кечиради.”