август 21, 2018 16:17 Asia/Tashkent

Қурбон ҳайити муносабати билан барчангизни қизғин  қутлаймиз

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Ислом  дини пайғамбари  ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)нинг  пок  руҳларига салому  салавот йўллаб,  Қурбон ҳайити муносабати билан барчангизни қизғин  қутлаймиз ва “Қурбон ҳайити –бандалик байрами” мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз. Радио  тўлқинларимизда  бизга ҳамроҳлик қилинг.

Ҳаж маносиклари охирга етмоқда. Миллионлаб зиёратчилар қувонч ва хурсандчилик билан қурбонлик қиладиган жойларга келиб қурбонлик дуоларини замзама этишади: «Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, тўғри йўлга мойил бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман. (Бу иқрор Иброҳимнинг (а.с.) мушрик қавмдан ажралиб, ёлғиз Аллоҳ таолога, осмонлару ерни яратган Зотга, мушриклар унга ширк келтираётган бут ва санамлар, ой-у юлдузлар ва қуёшни яратган Зотнинг ўзигагина юзланганини эълон қилишларидир. У кишининг бу юзланишлари,–ушбу йўллари миллатлари ҳанифлик деб номланади. Бу дегани–фақат тўғриликка мойил бўлиш, юзланиш, йўл тутиш деганидир.)» Анъом сураси 79 оят.

Анъом муборак сурасининг 162-163  оятларда келтирилади: «Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир.

Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен энг аввалги мусулмонман. (Бу оят мусулмон одам бутунлай Аллоҳига ажралиб чиқиши лозимлигини кўрсатади. У намозни фақат Аллоҳ учун ўқийди. Бошқа зот учун ёки бадантарбия, ахлоқий машқ, ота-онасини хурсанд қилиш учун эмас. У ибодатларини фақат Аллоҳ учун адо этади. Ҳаж қилса, рўза тутса, закот берса, Аллоҳ учун қилади. Бировнинг гапи, мақтови ёки эҳтироми учун қилмайди.)

Ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом ӯз турмуш ӯртоғи Ҳожар ва фарзанди Исмоилни Маккада қолдириб ҳар қачонки уларнинг дийдорига келганида фарзандлари Исмоилнинг улғайиб чиройли бӯлганини кӯриб қувонардилар.

Бир куни Иброҳим алайҳиссалом туш кўрдилар. Тушларида ўғиллари Исмоилни сўяётган эмишлар. Пайғамбарларнинг тушлари доимо рост бўлади. Иброҳим пайғамбар ҳам бу тушларини Аллоҳнинг буйруғи деб тушундилар. У киши ўғилларини жуда яхши кўрардилар. Лекин шундай бўлса ҳам Аллоҳнинг буйруғини бажаришни хоҳладилар.

Қуръони каримда шундай келтирилади:

 Иброҳим алайҳиссалом Исмоилга дедилар: Ўғлим, мен сени тушимда сўяётган эканман, сен шунга нима дейсан?

Ўғиллари доно ва одобли бола эди. У ҳеч иккиланмасдан дарҳол жавоб қайтарди:

Эй Отажон, сизга нима буюрилган бўлса, ўша ишни қилаверинг. Мен иншоаллоҳ ҳамма нарсага сабр қиламан.

Иброҳим алайҳиссалом ўғгилларининг жавобидан хурсанд бўлдилар. Уни етаклаб бир қўлларида пичоқ билан шаҳардан ташқарига йўл олдилар. Мино деган жойга етиб келиб тўхтадилар. Шу ерда ўғилларини қурбонлик қилмокчи бўлдилар. Исмоил ҳам отанинг ва Аллоҳнинг буйруғига бўйсуниб ерга ётди. Иброҳим алайҳиссалом ўғилларининг томоғига пичоқни тирадилар. Исмоилни сўймоқчи бўлиб роса ҳаракат қилдилар. Бироқ пичоқ Исмоилни ҳечам кесмади... Аллоҳ пичоққа кесмагин деб буйруқ бериб қўйган эди.

Дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳники. Ҳамма нарса Аллоҳга бўйсунади. Пичоқ ҳам олов каби Аллоҳнинг буйруғини бажаради.

Аллоҳ пичоққа кесмагин деб буйруқ берган эди. Пичоқ Аллоҳнинг айтганини қилди. Исмоилнинг бўйнини озгина бўлса ҳам кесмади. Илгари олов ҳам Аллоҳнинг айтганини қилиб, Иброҳимни куйдирмаган эди. Кофирлар Иброҳимни ёшлик пайтида оловга ташлаб ёндирмоқчи бўлганди. Ўшанда ҳам Аллоҳ оловга «Иброҳимни куйдирмагин!» деб буйрук бериб қўйган эди.

Бу гал Аллоҳ Исмоилни сўйишга буюриб, Иброҳимни синаб кўрмоқчи эди, холос. Қани, у Аллоҳни кўпроқ яхши кўрадими ёки ўғлиними? Иброҳим алайхиссалом ҳеч хафа бўлмасдан Аллоҳнинг айтганини қилавердилар. Шунинг учун Аллоҳнинг имтиҳонидан яхши ўтдилар. У киши ҳам, ўғиллари ҳам Аллоҳни ҳаммадан кўра кўпроқ яхши кўришлари исбот бўлди. Исмоилнинг оналари ҳазрати Ҳожар ҳам тақволи ва жуда одобли аёл эдилар. Ўғилларини ҳам мана шундай тарбия қилган эдилар. Бу ҳамма мусулмонларга ибрат бўлиб қолди.

Қуръони каримда Ас-Саффот муборак сурасининг 100 -111 оятгача шундай келтирилади:

“Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди.

Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.

 Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дейсан?» деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, инша Аллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди.

 Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида.

 Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим!

 Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз», деб.

 Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир.

Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик. (Иброҳим қурбонлик учун боласини сўйишга тайёрлигини билдирди. Уни ётқизиб, бўйнига пичоқ тиради. Аммо Аллоҳнинг мақсади Исмоилнинг қонини оқизиш бўлмагани учун пичоқ ўтмади. Шунда Аллоҳ таоло Иброҳимга алайҳиссалом юқоридаги нидони қилди ва Исмоилнинг алайҳиссалом ўрнига сўйиш учун жаннатдан катта бир қўчқорни ато этди. Иброҳим алайҳиссалом ўша қўчқорни қурбонликка сўйди.)

Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.

Иброҳимга салом бўлсин!

 Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз.”

Аллоҳ таъоло ҳар сафар яхши бандасини имтиҳон қилса, шундан кейин унга албатта хурсандлик ҳам беради. Аллоҳ таъоло Иброҳим алайҳиссалом ва ўғилларини имтиҳон қилиб бўлгач, улардан рози бўлди. Шундан кейин одамлар Исмоилни Забийҳуллоҳ деб мақтайдиган бўлдилар. Забийҳуллоҳ дегани Аллоҳнинг қурбони, дегани. Аллоҳ ҳаммани ҳам Ўзига қурбон қилишга лойиқ кўравермайди. Фақат Ўзи яхши кўрадиган одамни шундай қилиб ҳурматлайди.

Диний кӯрсатмалар ва таълимотларда фарзандга нисбатан меҳр-муҳаббатга эга бӯлмоқ табиий бир фазилат деб кӯрсатилган. Аммо агар бу меҳр-муҳаббат бандаликнинг зайифланиши сабабига айланса, ундан наҳий этилган. Инсоннинг фарзандга нисбатан меҳр-муҳаббатга эга бӯлиши табиий ва бир ҳолатдирким ундан кунгил қӯйиш ва меҳр-муҳаббат зоҳир этиш унвонида эслатилади. Ҳазрат Иброҳим алайҳисаломнинг мисолида бандалик вазифасини бажо келтириш сабабли оталик меҳр-муҳаббатидан ӯтиб ӯзининг бандалик ва кароматини яққол мушоҳада этиш мумкин. Табиийки инсон бандалик қилиш йӯлида ҳаракат қилиш учун турли кескинликлар билан юзмаюз бӯлади. У бир неча маротабалар икки йӯлнинг ораси, яъни вазифа ва оталик инстинкти ӯртасида қолади. Ана шу хатарли икки йӯлда ҳар қачонки вазифасини танласа, пок инсонлар ва фаришталарнинг қаторида жой олиб ана шу кун у учун байрамдир. Қачонки ӯзининг бошқа мойилликлари пайига тушиб қолса, даркларнинг аксариятидан ӯзоқлашишиб гуноҳ ва табоҳлик йӯлида қарор олади. Шунинг учун қурбонлик қилиш ва ҳаж маносикини бажо келтириш ҳожийлар учун хурсандчилик келтиради. Улар бу маносикдан кейин қурбон байрамининг намозини бажо келтириб худонинг ҳамдига тасбиҳ айтишади. Хайрли ва чиройли ва шукуҳли ушбу кунда эзгӯлик ва хайрли ишларни бажаришни сурашади.

Биз ҳар йили Қурбон ҳайити келганда бу кунни байрам қиламиз. Дунёдаги барча мусулмонлар бу кунни энг катта байрам деб биладилар. Бу байрам яқинлашганда миллионлаб мусулмонлар Макка шаҳрига бориб ҳаж қиладилар. Иброҳим ва Исмоил алайҳимассаломлар яшаган жойларни кўрадилар. Улар юрган йўллардан юрадилар. Аллоҳнинг уйи – Каъбатуллоҳда ибодат қиладилар.

Бу байрам бизга Иброҳим ва Исмоил боболаримизнинг қилган ишларини эсимизга солиб туради. Биз уларнинг Аллоҳ йўлида қилган меҳнатлари ва жиҳодларидан ўрнак оламиз. Биз ҳам улар каби Аллоҳнинг динига даъват қилишни хоҳлаймиз. Улардек чин иймонли мусулмон бўлишга интиламиз. Ислом динига ва мусулмонларга хизмат қилиш – энг олий хизмат.

Қурбон ҳайити куни Иброҳим ва Исмоил алайҳимассаломлар Аллоҳнинг имтиҳонидан ўтган кунлари. Аллоҳ ҳамма мусулмонларни бир-бир имтиҳон қилиб кўради. Биз ҳам Аллоҳнинг имтиҳонларидан яхши ўтишга ҳаракат қиламиз.

Қуръони Каримнинг  Ҳаж сураси 37 оятида буюрилган:

 "Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас, лекин У Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У Зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: "Қурбонлик қонининг биринчи томчиси ерга тушиши билан қурбонлик қилувчининг ўтган гуноҳлари кечирилади", деб башорат берганлар. Зеро, қурбонлик қилиш Аллоҳ таолони улуғлаш, берган неъматларининг шукронасини адо қилиш ва нафсоний иллатлардан покланишдир.

 Агар Аллоҳ йўлида мустаҳкам турсак, синовлардан яхши ўтсак, Иброҳим ва Исмоил пайғамбарларга ўхшаб Аллоҳнинг мукофотларига эришамиз, иншоаллоҳ.

Албатта, шунга эътибор қаратиш лозимки инсон қанчаки Худога яқинлашса, унинг бошқаларга нисбатан меҳр-муҳаббати ошади. Бандалик қилиш ӯзидан меҳр-муҳаббат ва севимли бӯлишни армуғон келтиради. Бандалик сояси остида пок ҳаёт вужудга келади ва бундай оилаларнинг аъзолари ҳурмат-эҳтиром қилиш ҳад-ҳудудларини яхши билишади ва яхши бажаришади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда Худога нисбатан меҳр-муҳаббат ва алоқага эга бӯлмоқ биринчи ӯринда турса, бошқалар билан улфат қилиш ҳам ӯз авжига чиқади. Ҳамда Ҳазрати дӯст билан алоқаси оз бӯлишини сезган шахс бошқаларга нисбатан меҳр-муҳаббатни кӯрсатишни ҳам қӯлдан бой беради. Чунки бошқалар билан хурсандчилик қилишда маънавий шодобликни ӯзида ҳис этмайди. Шунинг учун Қурбон байрами ва қурбонлик қилиш қувонч ва хурсандчиликни ийжод этади. Инсон ана шу бандалик жараёнида куч-қудрат олади , покланади, ривож-равнақ топади, покиза ва риёсиз бӯлади.

 Қадрли тингловчилар, Муборак  Қурбон ҳайтига  бағишланган махсус эшиттириш  шу ерда ўз ниҳоясига етди.    Яна бир карра бу улуғ  ҳайит,  бу  чексиз маънавий   завқ-сурур  барчамизга   муборак  бўлсин деймиз!Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Қурбон ҳайити яна бир бор  барчамизга муборак бўлсин.

 

Ёрлиқ