Тарихий саналар
Бугун сешанба Ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 2-чиси: Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 20-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 23-чи кунидир
Бугун сешанба
Ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 2-чиси:
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 20-чиси:
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 23-чи кунидир.
Бундан 198 йил олдин ҳижрий-қамарий 1239 йил зилқаъда ойнинг 20-чисида:
Эрон ташқи ишлар вазирлиги Абулҳасан Широзий раҳбарлиги билан ўз ишини бошлади. Ундан олдин "хорижий ишлар ташкилоти" унвони билан Эроннинг хорижий алоқаларини ўз зиммасига олган эди. Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг биринчи вазирлик идораси эди ва аста-секинлик билан бошқа вазирликлар ташкил этилди ва бош вазир назорати остига қарор олдилар. Ҳижрий-қамарий 1299 йил ташқи ишлар вазирлиги учун изчил низомнома кодификация (ишлаб чиқариш) ва вазифалари янада яхшироқ аниқланди. Эндиликда ташқи ишлар вазирлиги Эрон Ислом Жумҳуриятида энг муҳим ва самарали вазирликлардан саналиб энг олий идоралар назорати остида хорижий мамлакатлар билан муносибатларни барқарор этишни ўз зиммасига олган. Эрон Ислом Жумҳурияти ҳозирги вақтда кўп мамлакатлар билан дўстона муносабатдадир ва турли мамлакатларда Эроннинг элчихоналари ташқи ишлар вазирлигига ушбу муносибатларни мустаҳкамлаш учун ёрдам беради.
Бундан 150 йил олдин милодий 1866- чи йилнинг 23 август ойида Прага шаҳрида Пруссия ва Австрия ўртасида "Прага" номли тарихий шартнома имзоланди.
19 асрнинг ўртасида бугунги Германия шаҳрининг кўп қисми кичик мамлакатлардан ташкил топган эдиким ҳар бирида бир подшоҳ ёки шаҳзода ҳукмронлик қиларди. Бисмаркнинг қудрат бошига келиши ва Прусия давлатининг бош вазирлигини ўз ихтиёрига олиши билан Германиянинг бирлаштириш ва бир қудратли императорликнинг орзусида бўлган Бисмарк ҳаммадан олдин Пруссия ҳарбий қўшунларини мустаҳкамлашга сайъ-ҳаракат қилди. Ва ўзининг биринчи урушларида шаҳрлардан бирини бирлаштириш учун милодий 1864 йил Пруссия ҳудудида ғалабани қўлга киритди. Пруссия ва Австрия ўртасидаги бу штатни бирлаштириш учун мухолифатлар Прусияни Австрия билан бевосита қарамақаршилигига олиб келди. Бу 7 ҳафталик номи билан машҳур бўлган урушда Прусия армияси Австрия кучларини мағлуб этди ва натижада милодий 1866 йил 23 август ойида имзоланган тинчлик шартномаси Прагада имзоланди. Рейне дарёсининг шимолида жойлашган барча минтақалар Шимолий Германия конфедерацияси номи билан янги иттифоқни ташкил этишди ва Прусияга қўшилди.
Бундан 38 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1357 йил шаҳривар ойининг иккинчисида:
Ҳужжатул Ислом Саййид Али Андарзгу шоҳ режими кучлари томонидан шаҳодатга етказилди. Шаҳид Андарзгу режимга қарши ўз кўрашини 19 ёшидан бошлади ва инқилобий бир гуруҳининг раҳбари шаҳид Навоб Сафавий билан яқиндан танишди. У кейин исломий коалицияси ҳайатига расмий равишда аъзо бўлди нафратланарли копитуляция шартномасининг омили ва уша вақтдаги бош вазир Ҳасан Али Мансурни инқилобий ўлимининг омиллари ва лойиҳачиларидан эди. Шу сабабдан шоҳ режими махфий тарзда шаҳид Андарзгўни ўлим жазосига маҳкум этди. Бу ҳукмнинг содир этилиши пайида шоҳ режими билан Андарзгўнинг қарши махфий кўраш олиб бориши бошланди ва 13 йил давом этди. Охири у шу куни теҳронда шоҳ диктаторлик режими омилари томонидан кашф этилди ва қуролланган бир тўқнашувда шаҳид бўлди.