Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд ойининг 10-си, ҳижрий қамарий 1439 йил жумодиус сони ойининг 12-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 1- кунидир.
Бундан 796 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 643 йил жумодиус соний ойининг 12-куни ӯз асрининг улуғ фақиҳ, луғатшунос ва Қуръон муфассири бӯлган Абулҳасан Али Бин Абдулсамад Ҳамадоний оламдан ӯтди. У Мисрнинг Сахо минтақасида таваллуд топгани учун Саховий тахаллуси билан ном таратди.
Олим билим доирасини янада кенгайтириш учун Шом мамлакатига сафар қилиб, Димишқ шаҳрида яшаб қолди.
Саховий ӯзидан жуда кӯп маънавий мерос қолдирди. “Жавоҳир” ва “Сафарул саодат” китоблари шулар жумласидандир.
Хххххххххххххххх
Бундан 147 йил олдин милодий 1871-чи йил март ойининг биринчи куни Франциянинг Германия томонидан оғир мағлубиятга юзма-юз бўлиши оқибатида Франциянинг миллий парламенти ушбу мамлакатнинг подшоси бўлган Напалеон учинчини салтанатни бошқаришдан четлаштирди ва подшоҳлик тизимини бекор қилди. Германия билан тинчлик шарт-шароитларини текшириб чиқиш учун ташкил этилган ушбу парламент бундай қарорга келиши билан ушбу мамлакатнинг инқилоб қилишидан 82 йил ўтгач, амалан Франциядаги салтанат тизимига хотима берди. Милодий 1789-чи йилда бўлиб ўтган Франциянинг инқилобидан кейин Напалеон Банопарт биринчи маротаба ўзини император деб эълон қилди ва Напалеондан кейин ҳам бир неча нафар шахслар ушбу мансабга мушарраф бўлишди.
Милодий 1871 йили Францияда салатанат тизими инқирозга учраганидан сўнг учинчи республика ўз ишини бошлади.
ххххххххххххххххх
Бундан 36 йил муқаддам ҳижри-шамсий 1357 йил исфанд ойининг 10 чисида:
Эрон Исломий Инқилобнинг раҳбари Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабий Қум шаҳрига қайтиб келди. Ул ҳазрат ҳижрий-шамсий 1342 йил хурдод ойининг қонли 15 -кунида ва ундан кейинги ҳодисалардан сўнг ҳижрий-шамсий 1343 йилда шоҳ режими томонидан Эрондан сургун қилинган эди. ва ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 12 чисида Эронга қайтиб келди.
Исломий Инқилоб ғалаба қозонганидан сўнг, ушбу кунда ул ҳазрат раҳбарлигида Эрон мусулмон халқининг курашлари натижасида шоҳ режими ағдарилганидан сўнг Қум шаҳрига кириб келди ва оддий яшаш жойни танлади. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ бир неча ойдан сўнг Инқилобга раҳбарлик қилиш зарурлиги ва ул ҳазратнинг пойтахтда бўлишлари лозимлиги туфайли Теҳронга келди.
ХХХХХХХХХХХ
Ҳижрий-шамсий 1366 йил исфанд ойининг ӯнинчи куни, яъни бундан 30 йил бурун кетма-кет мағлубиятлардан жазавага тушган Саддом режими Теҳрон шаҳрининг аҳоли яшайдиган маҳаллаларига ракета ҳужумлари уюштирди.Бир ярим ой давом этган бу ҳужум натижасида юзлаб нафар ноҳарбий кишилар шаҳид ва мажруҳ бӯлишди.
Қайд қилиш жоизким, Ироқнинг ӯша пайтдаги босқинчи кучлари Эрон тупроғига ҳужумининг илк кунларидан бошлаб аҳоли яшайдиган минтақаларга ракета ва ҳаво ҳужумларини бошлаган эди. Теҳрон шаҳрига ракета ҳужумлари уюштириш бу режимнинг айни шу услубдаги тӯртинчи жинояти эди.