март 17, 2018 14:09 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд ойининг 26-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиус соний ойининг 28-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 17-март.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил исфанд    ойининг 26-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиус соний    ойининг 28-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  17-март.

Бугунги кундан 137 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 1302 йилнинг 28 –жамодуссоний ойида эронлик етук  олим ва адиб Мирзо Муҳаммад бин Сулаймон Тунекобуний  оламдан ўтган.  У ўзининг замонида  фиқҳ –исломий ҳуқуқшуносликни  яхши билиши билан биргаликда  билимдон  адиб ва етук шоир эди. Мирзо Муҳаммад бин Сулаймон Тунекобуний  кўплаб асарлар ёзган.  “Қассас ул-уламо” китоби унинг муҳим асарларидан ҳисобланади. У ўзининг ушбу китобида олдин ўтган уламо ва  машҳур шахсиятларнинг ҳаёти ҳақида маълумот берган.  “Алқавоид фи усулиддин”  асари эса  Мирзо Муҳаммад бин Сулаймон Тунекобунийнинг бошқа аҳамиятли  асарларидан  ҳисобланади.

Бундан 70 йил олдин, яъни милодий 1948 йилнинг  17- март куни Англия, Франция, Голландия  ва Люксембург  мамлакатларининг  вакиллари Белгия пойтахти Брюссел шаҳрида ўзаро ёрдам беришга оид шартномани имзо этишади.  “Брюссел  шартномаси” номи билан танилган ушбу келишувга асосан бу мамлакатлар қўшма мудофаа системасини яратиш, иқтисодий  ва маданий ҳамкорликларни  кенгайтиришни мақсад қилишади. “Брюссел шартномаси”  НАТО    ҳарбий блокини ташкил этиш  заминасини яратган эди. Мазкур шартномадан бир  неча ой ўтгач, Вашингтон шаҳрида  Америка, Канада ва “Брюссел шартномаси” га аъзо давлатлар раҳбарларининг музокаралари бошланади. Мазкур музокаралар натижаси ўлароқ  ушбу мамлакатлар ва яна Европанинг  айрим   бошқа мамлакатлари ўртасида  1949 йилнинг апрел ойида  Шимолий Атлантика Шартномаси ёхуд НАТОни ташкил этиш келишуви  имзоланади.

Бундан 21 йил олдин, ҳижрий-қамарий 1375 йилнинг 26-исфанд ойида  Қум илмий ҳавзасининг етук мударриси  Оятуллоҳ Аҳмад Поёний Ардабилий оламдан ўтган. У шамсий 1306 йилда  Ардабилда таваллуд  топган. Ўрта маълумотни Ардабилда олганидан кейин у 20 ёшида  Қумга боради ва диний илмларни ўрганишни бошлайди. Оятуллоҳ Поёний таҳсил олиш билан бирга  дарс бериш билан ҳам шуғулланади. Унинг иқтисодий  аҳволи оғир бўлса ҳам таҳсил олиш ва дарс бериш ишларидан қўл тортмайди.

Оятуллоҳ Поёний 50 йиллик мударрислиги давомида кўплаб шогирдларни тарбиялайди. У кейинчалик Имом Хумайний (р) раҳбарлигида бошланган  шоҳ режимига қарши курашларга қўшилади. Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин Оятуллоҳ Поёний Инқилоб қадриятларини ҳимоя этувчи кишилардан бири эди. Оятуллоҳ Поёний шамсий 1375 йилнинг 25 исфанд ойида 69 ёшида вафот этади.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

Ёрлиқ