апрел 04, 2018 12:39 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил фарвардин ойининг 2-си,  ҳижрий қамарий 1439  йил ражаб  ойининг 4-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март  ойининг 22- кунидир.

Бундан 137 йил муқаддам,  1881 йилнинг 22 март куни дунё мамлакатлари ӯртасида ӯтказиладиган футбол мусобақаларини назорат қилиш мақсадида Халқаро Футбол Федератсияси таъсис этилди. Бу федератсия ташкил этилишидан олдин футбол мусобақалари ҳар бир мамлакатнинг ичкарисида норасмий тарзда ӯтказиларди.

ФИФА деб аталувчи Халқаро Футбол Федератсияси мамлакатларнинг миллий командалари орасида маълум бир қонун-қоида асосида мусобақа ӯтказиш мақсадида ташкил этилди.

Биринчи халқаро расмий футбол мусобақаси 1901 йили  Англия ва Германия мамлакатларининг миллий жамоалари ӯртасида бӯлиб ӯтди.

Хххххххххххххххххххх

1945 йилнинг 22 март куни, яъни бундан 73 йил бурун Миср подшоси Малик Форуқ ташаббуси билан Сурия, Ироқ, Саудия Арабистони, Миср ва Яман мамлакатлари Қоҳирада имзолаган келишув асосида Араб давлатлари Лигаси барпо қилинди. Бу халқаро ташкилотни таъсис этиш лойиҳаси Мисрнинг Искандария портида ӯтказилган йиғилишда тасдиқланди.

Араб давлатлари лигасини ташкил этишдан мақсад аъзо мамлакатларнинг ҳудудий бирлиги ҳамда мустақиллигини ҳимоялаш,  шунингдек улар ӯртасида яқин сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликларни йӯлга қӯйишдан иборат эди.

1950  йили Араб Давлатлари Лигасининг айрим аъзолари хавфсизлик ҳақидаги шартномани имзолашди. 1962 йили эса ташкилот аъзо давлатлар бошлиқларининг конференсиясида  ягона ҳарбий қӯмондонлик ташкил қилишга келишиб олинди.

Аммо Араб давлатлари Лигасида ҳарбий ҳамкорликлар ривожланмади. Натижада сионистик режим билан урушаётган араб давлатлари ёлғиз қолишди. Шунингдек ташкилотнинг ички зиддият ва ихтилофлари унинг минтақа ва дунёда қудратли бир ташкилотга айланишига тӯсқинлик қилди.

Ххххххххххххххххххххх

Бугун, яъни 22 март куни Халқаро Сув куни ҳисобланади.

Жамиятнинг тез суръатларда ӯсиши натижасида сувдан фойдаланишнинг ортиб бориши,  ӯрмонларни шафқатсизларча кесиб ташлаш ва табиатдаги экотизимнинг ӯзгариши, шаҳар қурилишининг жадал суръатлари, сувни булғатувчи саноат корхоналарининг кӯпайиши, қишлоқ хӯжалигини номутаносиб услубда ривожлантириш,  сув омборлари ва сунъий кӯллар бунёд қилиш каби амаллар дунёда сувнинг мунтазам равишда айланиш табиий тизимини барбод этмоқда. Бу эса инсоният жамияти учун жиддий таҳдид ҳисобланади. Шу сабабли олам аҳлига сувнинг кун сайин ортиб бораётган аҳамиятини тушунтириш, сув манбаларини кӯпайтирувчи бутун жаҳон тизимларини вужудга келтириш мақсадида 1992 йили Рио де-Женейра шаҳрида атроф-муҳитни муҳофаза этиш мавзусида ӯтказилган конференсияда  22 март куни Халқаро Сув Куни дея белгиланди. Бу ҳақдаги қарор БМТнинг умумий Ассамблеяси томонидан қабул қилинди.