апрел 11, 2018 10:56 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1397  йил фарвардин ойининг  23-си,  Ҳижрий қамарий 1439 йил ражаб ойининг 25-чиси ва милодий ҳисоб билан 2018  йил апрел  ойининг  12- кунидир.

Бундан 1256 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 183-йил ражаб ойининг 25-куни Расули акрам (с)нинг пок невараларидан бири Имом Мусо Козим алайҳиссалом  шаҳодатга етказилди.

Имом Мусо Козим алайҳиссалом ҳижрий-қамарий 128-йил Макка ва Мадина шаҳарлари орасидаги Абвоъ минтақасида дунёга келдилар. 20 ёшларигача падари бузрукворлари Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом наздида таълим-тарбия олдилар. Оталари вафотидан сӯнг 35 йил давомида мусулмонларга имомлик ва пешволик масъулиятини зиммага олдилар.

Имом Мусо Козим алайҳиссалом исломий билим ва маърифатни тарқатиш билан биргаликда жабр-зулм воситаси бӯлган аббосийлар ҳукуматига қарши курашдилар.  Охир-оқибат салтанатининг инқирозидан хавотирланган Ҳорун ар Рашид Имом Мусо алайҳиссаломни зиндонга ташлади. Ул ҳазрат зиндондалик чоғларида ҳам мусулмонларнинг пешвоси сифатида даъват ишларини давом эттирдилар. Ва ниҳоят Ҳорун ар Рашид  фитнаси билан заҳарланиб, шаҳодатга етдилар.

Имом Мусо Козим алайҳиссаломнинг шаҳодат кунлари муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор қилиб, ҳикматга йӯғрилган табаррук насиҳатларидан бирини эътиборингизга  ҳавола этамиз: Аллоҳга яқинлашишнинг энг яхши воситаси унга иймон келтиришдан кейин намоз, ота-онага яхшилик қилиш, ҳасад, манманлик ва кибр-ғурурдан воз кечишдир".

ххххххххххххххххххххххх

1820 йилнинг 12 апрел куни, яъни бундан 198 йил бурун "Хин-хун" деб аталувчи дарахт пӯстлоғидан маляриянинг дориси кашф этилди. Жанубий африка иқлимига хос бӯлган бу дарахт бугунги кунда дунёнинг бошқа минтақаларида ҳам парвариш қилинади.

Бу дарахт пӯстлоғидан тайёрланган аччиқ дори биринчи маротаба 1820 йилнинг 12 апрел куни Пиер  Пелетте  ва Жозеф  Кавант   томонидан Франсия лабораториясида тажрибадан ӯтказилиб, хинин дориси оммавий равишда ишлаб чиқариши йӯлга қӯйилди.

Ххххххххххххххх

188 йил олдин шу куни, милодий 1823 йил 12 апрелда рус драматурги Петербург фанлар академиясининг аъзоси, "Қорқиз", "Ўрмон", "Тўфон" ва "Сўнгги қурбон" каби асарлар муаллифи Александр Островский дунёга келди.

Александр Островский жуда сермаҳсул ижодкор бӯлиб, деярли ҳар йили энг камида битта тарихий ёхуд комедия жанридаги саҳна асари яратиб, уларда замонанинг иллатларини танқид остига оларди. Рус театри ривожланишига катта ҳисса қӯшган иқтидорли ёзувчи  реализм даврининг энг йирик драматургларидан бири  ҳисобланади.

хххххххххххххххххххх

Бундан 57 йил олдин, яъни 1961 йил апрел ойининг 12 куни одамизод фарзанди илк маротаба фазога йӯл очиб, ернинг атрофидан айланиб чиқди.

27 ёшли рус космонавти Юрий Гагарин "Восток" космик кемасида 89 дақиқада ер шари атрофини айланиб чиқиб, фазогирлик илмида улкан инқилоб ясади.

Юрий Гагарин 1968 йили шуҳратининг авжга чиққан палласи  ҳарбий учоқда тажрибавий парвоз чоғи юз берган фалокат натижасида ҳалок бӯлди.

Инсоннинг фазога илк парвози аҳамиятини таъкидлаш ва Юрий Гагарин хизматларининг эҳтироми учун 12 апрел куни "Халқаро космонавтика куни" деб юритилади.