Тарихий саналар
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар ойининг 5-чиси Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил зилқаъда ойининг 23-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 26-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар ойининг 5-чиси
Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил зилқаъда ойининг 23-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 26-чи кунидир.
Бундан 670 йил олдин милодий 1346 йил 26 августда тарихда илк маротаба жангда артиллерия қуроллари ишлатилди. Англия армияси кучлари артиллерия тўпларини Франсияга қарши урушда ишлатдилар. Бу жангда Англия армияси томонидан мазкур оғир аслаҳадан ишлатилганлиги сабабли душманини мағлуб этиши арафасида бўлган Франсия қироли Филипп VI кучларининг инглизларга кўра сон жиҳатидан ортиқлигига қарамасдан қаттиқ шикастга учради.
Бундан 227 йил олдин милодий 1789 йил 26 августда Франсия инқилоби ғалаба қозонганидан сўнг бу мамлакат парламенти инсон ҳуқуқлари декларатсиясини қабул қилди. Жан Жак Руссо каби Ренесанс даври мутафаккирлари ақидаларидан таъсирланган ҳолда битилган мазкур деклратсияда инсон озодлиги ҳуқуқи таъкидланган. Албатта, бу декларатсиянинг таркиби ва ақидалари муддатлар давомида Франсия ва Европанинг бошқа мамлакатларида поймол этилди. Ғарб давлатлари бошқа тузумлардан кўра кўпроқ ривожланаётган халқларнинг ҳуқуқларини поймол қилганларига қарамасдан ўзларини инсон ҳуқуқлари ҳимоячисидек кўрсатишга уринадилар ва инсон ҳуқуқларидан ўзларига мухолиф бўлган ўлкаларга қарши чиқиш учун восита сифатида фойдаланадилар.
Бундан 120 йил олдин милодий 1896 йил 26 августда Усмонийлар империяси кучлари томонидан арманлар қирғини бошланди. Усмоний турклар арманларнинг усмонийларга қарши қўзғолонда юнонларга ёрдам беришини бу қирғинни амалга ошириш учун баҳона қилагн эди. Арманлар қирғинининг беш куни давомида бу миллатга мансуб юз минглаб аёл, ёш бола ва қари эркак ўлдирилди.
Эрон йилномасида шаҳривар ойининг 5-чиси ислом дунёсининг машҳур олими ва донишманди Муҳаммад Бин Закариёи Розий вафот этган куни дея номланган.
Муҳаммад Бин Закариёи Рози ҳижрий-қамарий 251 йилда Рай шаҳрида таваллуд топди. Ёшлик даврида химия илмларини ўрганди ва заргарликдан келиб чиқадиган буғ ва тутун таъсирида кўзлари ишиб кетди ва табобат қилиш учун табибнинг олдига борди. Бу табиб муолажа қилиш учун ундан 500 ашрафий олтин олди. Табиб Розийга қараб "Сени амалиётинг эмас, балки химия шундай нарсадир",-деб айтди. Бундан кейин Муҳаммад Бин Закариё химия илмини ўрганишни ташлаб, 40 ёшлигида тиббиётни ўрганиш билан шуғулланди. Ва натижада ўз замонида барча табибларининг пешвосига айланди.
У халқ ўртасида шундай шон-шўҳратга эга бўлдики, араблар уни табибул-муслимин ва унинг китоблари араб тилида ёзилгани сабабли Жолинусул-Араб деб аташди.
Розий кейинчалик Бағдод ва Рай касалхоналари каби ўз асрининг машҳур касалхоналарини бошқаришни ўз зиммасига олди. Шунингдек, спиртни кашф этиш ҳам ушбу олимнинг кашфиётлари жумласидандир. Муҳаммад Бин Закариёга тиббиёт илмида 56 китоб, табиий илмларда эса 33 китоб, фалсафада 17 китоб, иллоҳиётда 14 китоб, химия фаннида 22 китоб ва бошқа турли илмларда унлаб китоблар тегишлидир деб зикр этиладиким, 184 китобни ташкил этади.