Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
- Шавкат Мирзиёев Корея Ташқи ишлар вазирини қабул қилди
- Қандим конида газни қайта ишлаш мажмуаси ишга туширилди
- Тошкентда ўтказилган Халқаро тиббиёт кўргазмасида эронлик компаниялар қатнашди.
- Ўзбек-Тожик чегарасини миналардан тозалаш амалиёти бошланмоқда
- Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари бўйича МДҲда етакчи
- Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди
- ДХХданмиз, деб ярим миллион долларни ӯмариб кетишди
Энди энг муҳим мавзуларнингтафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасида стратегик шериклик ва барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш борасидаги келгуси режаларни тасдиқладилар.
Суҳбатда 19 апрел куни ишга туширилган Марказий Осиёдаги йирик объектлардан бири бўлган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси улкан аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Қайд этилишича, Россиянинг "Лукойл" компанияси иштирокида барпо этилган мазкур юқори технологияли корхона Ўзбекистонда нефт-газ соҳасининг самарали ривожланишига хизмат қилади.
Томонлар шунингдек, юқори даражадаги бўлажак мулоқотлар жадвалини муҳокама қилишди.
Ххххххххххххххххххххххх
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва хонимни қабул қилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари мустаҳкамланиб, стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётганини чуқур мамнуният билан таъкидлади.
Суҳбатда 2017 йил ноябрь ойида Жанубий Кореяга олий даражадаги тарихий ташриф ҳамда унинг якунида эришилган муҳим келишувлар Ўзбекистон – Жанубий Корея ўзаро манфаатли ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва аниқ амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилгани алоҳида қайд этилди.
Учрашувда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Корея Республикаси Президенти Мун Жэ Ин томонидан Корея яримороли ва бутун минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлаши таъкидланди.
Меҳмон Жанубий Корея Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция якунларини юксак баҳолашини, ушбу анжуман, шубҳасиз, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга муҳим ҳисса бўлиб қўшилишини таъкидлади.
Вазир Ўзбекистон Президентига Жанубий Корея фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этиш тўғрисида қабул қилинган қарор учун самимий миннатдорлик билдирди, бу сайёҳлар оқимини салмоқли даражада ошириш ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилаётганини қайд этди.
Хххххххххххххххххххххххх
Россиянинг «ЛУКОЙЛ» гуруҳи Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган Қандим конида газни қайта ишлаш мажмуасини ишга туширди.
Бу мажмуа барпо этилиши учун жами 3,4 миллиард доллар сарфланган.
Қандим мажмуаси йилига 8 миллиард кубометр газни қайта ишлайди. Бу ерда таркибида водород сульфиди бўлган газдан тоза табиий газ, газ конденсати ва олтингугурт олинади. Заводда тайёр маҳсулотни магистрал қувурлар орқали экспортга йўллаш ва транспортга юклаш тизимлари мавжуд.
Мажмуага газ хом ашёси Қандим гуруҳининг 6та газ конларидан етказиб берилади: Қандим, Қувачи-Олот, Аккум, Парсанкўл, Ҳожи, Ғарбий Ҳожи. Ушбу конлар Туркманистон билан чегара яқинида жойлашган. У ерда 77та газ қудуқлари ковланган.
Бу ердан газ Хитойга экспорт қилиниши режалаштирилган.
«Бундай кенг кўламли лойиҳанинг амалга оширилиши жаҳон сиёсатидаги турбулентлик шароитларида постсовет ҳудудидаги умидли ҳамкорлар билан алоқаларнинг ривожланаётгани ва мустаҳкамланаётганини намойиш этади», дейилган «Лукойл» хабарида.
Ххххххххххххххххххх
Тошкент шаҳридаги Халқаро кўргазмалар комплексида 23-тиббий техника- тажҳизотлар Халқаро кўргазмаси очилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, тиббиёт тижҳизотлар кўргазмаси Тошкент шаҳрининг " Ўзэкспомарказ" Халқаро кўргазмалар марказида ўтказилди ва унда Эрон ислом жумҳуриятининг " Дорупахш " компанияси ҳам ўз маҳсулотларини намойиш этди.
Мазкур кўргазмада Эрон ва дунёнинг бошқа 17 мамлакатининг 200 дан ортиқ ширкатлари қатнашди.
Эроннинг "Дорупахш" компанияси экпспорт ва бозор топиш масалалари бўйича раисининг муовини Мажид Жазаний ушбу кўргазмада иштирок этишдан мақсад Ўзбекистонда эронлик компаниялар маҳсулоти - дориларни таништириш ва экспорт этишни ошириш эканлигини таъкидлади.
Хххххххххххххх
Жорий йилнинг 16 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев тожикистонлик ҳамкасби билан давлат чегарасини миналардан тозалаш бўйича келишувни имзолаган. Шунингдек, проффесионал ишчи гуруҳ тузилгани ҳам маълум қилинди.
Тожик маҳаллий ОАВ тарқатган хабарга кўра, ишчи гуруҳ май ойидан фаол иш олиб бориши кутилмоқда. Шунга қарамай, ўзбек-тожик чегарасининг қайси ҳудудида ва қанча майдонда миналар жойлаштирилгани ҳақидаги маълумот сир сақланмоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу амалиётни муваффақиятли тугаллаш учун тахминан 600 миллион АҚШ доллари талаб этилади ва чегарани миналардан тозалаш 2019 йил сўнгига қадар давом этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига ташрифи давомида ўзаро чегара ҳудудини миналардан тозалаш бўйича келишувларга эришилганди.
Ххххххххххххххххххх
Ўзларини Давлат Хавфсизлик хизматининг республика идораси ходимлари деб таништирган 3 шахс Бухорода ярим миллион АҚШ долларини олиб Россияга қочиб кетганлар.
Ҳодиса Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида рўй берган.
Когон ёғ-мой заводи собиқ раҳбарининг уйи олдига "Ласетти" машинаси келиб тўхтайди, ундан уч шахс тушадилар.
Улар Тошкентдан келишганини айтишади, ўзларини Давлат Хавфсизлик хизматининг республика идораси ходимлари деб таништиришади, ҳатто хизмат гувоҳномаларини ҳам кўрсатадилар.
Ёғ заводининг собиқ раҳбари устидан Тошкентда жиноят иши қўзғатилгани ва уни пойтахтга олиб кетиш учун келганларини айтадилар.
Қийноққа солмаслик ва ишни "ёпти-ёпти" қилиш учун 1 миллион АҚШ долларини талаб қиладилар.
Нафақахўр собиқ завод раҳбари сохта ДХХчиларни 500 минг долларга кўндирган ва бироз вақтдан кейин уларга шунча пулни берган.
Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатган ва товламачилик жиноятини бири асли когонлик, яна тўрт нафари самарқанд шаҳрилик Ўзбекистон фуқаролари содир этганлари аниқланган.
Икки киши Ўзбекистон ҳудудида, яна 3 гумонланувчи Россиянинг Татаристонида қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги.