Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Беларус президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тошкентга келди
- Тошкентдан Самарқандгача янги магистраль йӯл қурилади
- Самарқанд – Панжакент халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди
- Ислом академиясида ҳижобини ечмаган 4 қиз ўқишдан ҳайдалди
- Эроннинг мусиқа ансамбли Халқаро мақом санъати анжуманида учинчи ўринни эгаллади
- Тошкент—Жидда—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи авиақатновлар амалга оширилади
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ӯтган ҳафтанинг муҳим сиёсий воқеаси Беларус президенти Александр Лукашенконинг расмий ташриф билан Тошкентга келиши бӯлди.
Ташриф доирасида шерикликнинг устувор йўналишлари бўйича 19 ҳужжат имзоланди. 2019-2023 йилларда социал-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро шартнома ва уни амалга ошириш дастури улар орасида алоҳида аҳамиятга эгадир.
Бундан ташқари, ўтказилган бизнес-форумда умумий қиймати 230 миллион доллардан ортиқ бўлган шартнома ва битимлар имзолангани таъкидланди.
Беларусь ва Ўзбекистон биргаликда Афғонистон бозорига кириши мумкин. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар якунида маълум қилди.
Лукашенко Афғонистон бозорида суперкомбайнлар ёки охирги русумдаги тракторларга зарурат йўқлиги, уларга оддий техникалар кераклигини қайд этиб ўтган.
«Биз бугун Ўзбекистонда шундай техникаларни йиғишимиз, кейинроқ бу амалиётни Тожикистон ва Афғонистонда ҳам жорий этишга тайёрмиз», дея қўшимча қилган у.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда давлат раҳбарлари музокаралар очиқ ва ишонч руҳида ўтгани, натижалар шунга яраша мустаҳкам ва кенг кўламли бўлишини қайд этди.
Хххххххххххххххххх
Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида Тошкентдан Самарқандгача янги пулли юқори тезликдаги автомобиль трассасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Лойиҳа Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофани 2 соатда босиб ўтиш имконини беради. Пулли магистрални қуриш 2019—2020 йилларга белгиланган.
Бу лойиҳани Ӯзбекистон давлати ва турк компаниялари консорциуми билан биргаликда амалга ошириш кӯзда тутилган.
Хххххххххххх
Тожикистоннинг Панжакент шаҳридан Самарқандга биринчи халқаро автобус етиб келди, деб хабар берди Ӯзбекистон Давлат Божхона қўмитасининг матбуот хизмати.
Ушбу йилнинг 8 сентябрь куни “Самарқанд – Панжакент – Самарқанд” йўналишида биринчи халқаро автобуслар қатнови амалга оширилди. Биринчи автобусда 37 нафар делегация аъзолари чегарани кесиб ўтишд.
Жартепа” чегара-назорат пунктида яратилган қулай шароитлар йўловчиларни қувонтирди. Самарқанд ва Панжакент шаҳарлари орасида масофа 70 километр. Ушбу йўлни босиб ўтиш ҳамда икки чегара назорат пунктларидан ўтиш учун йўловчилар жами 1 соату 30 дақиқа сарфлашди.
ххххххххххххххххххххххххх
Тошкентдаги Халқаро Ислом академиясида ҳижобини ечмаган 4 талаба ўқишдан ҳайдалди. Дарсга киритилмаётган яна 60 талаба ўқишдан ҳайдалиш ёки ҳижобни ечиш танлови қаршисида қолган.
124 ҳижобли талабадан 60 таси академия маъмуриятининг босимлари остида парик ва дўппи кийиб кела бошлаган. Уларга ҳатто бўйнига шарф ўрашга ҳам рухсат берилмаган.
Ректор Шуҳрат Ёвқочев ҳаттоки ходимлардан ҳам ҳижобни ечишни талаб қилган. Ўқитувчиларга академия биноси ичида намоз ўқиш тақиқланган.
Шу йилнинг 28 август куни Ислом академиясига ректор этиб тайинланган Шуҳрат Ёвқочев ишни ҳижоб ва намозхонларга қарши курашишдан бошлагани айтилмоқда.
Ислом академияси 2018 йилнинг апрел ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан ташкил қилинган.
Мирзиёев Ислом динини ўрганишда Ўзбекистон орқада қолганини айтганди.
Ххххххххххххххххх
Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири - Шаҳрисабзда ўтказилган Халқаро мақом санъати анжуманининг Гран-при соврини Тожикистон мақом академиясига насиб этди. Унвон ва дипломлардан ташқари, хонандалар $15 минг миқдорида пул мукофотини қўлга киритдилар, деб хабар беради News.tj.
Фарғона.ру сайтининг хабар қилишича, Озарбайжоннинг “Ҳайрати” жамоаси солисти Нигор Шабанова ва Ўзбекистоннинг “Сақил” ансамбли биринчи ўринга сазовор бўлди.
Тунис, Япония жамоалари ва Туркманистон вакили Сухонберди Оразбердиев учинчи ўринга лойиқ, деб топилди. Эроннинг “Настар” ансамбли ва ҳиндистонлик Устад Иқбол Аҳмат Хон иккинчи ўринга муносиб кўрилди.
Ғолиб ва совриндорларга пул мукофотлари, шунингдек, анжуманнинг махсус дипломи ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Бундан ташқари, анжуманда иштирок этган барча хорижий меҳмонларга сувенир ва махсус сертификатлар топширилди.
Шаҳрисабздаги нуфузли анжуманда жами 73 давлатдан 300 га яқин яккахон ижрочи ва мусиқий жамоалар, унинг доирасида ўтган халқаро илмий-амалий конференцияда 19 давлатдан 30 нафар мусиқашунос олим иштирок этди. Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Форумнинг охирги кунида ўзига хос рекорд ўрнатилди – шаҳарнинг марказий майдонига 250 минг томошабин йиғилди. Ташкилотчилар халқаро фурумни ҳар икки йилда ўтказишни режалаштирмоқдалар.
Ххххххххххххххххххххх
Ўзбекистон ҳаво йўллари» жорий йилнинг 28 октябридан бошлаб Тошкент—Жидда—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширади.
Дарё.уз сайтига кўра, Тошкентдан Жиддага ва қайтиш қатновлари ҳафтасига икки марта, сешанба ва якшанба кунлари замонавий Boeing-757 ҳаво кемасида бажарилади
Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Жидда қатновлари фақат «Ҳаж» дастури доирасида бажарилган.