апрел 25, 2018 14:34 Asia/Tashkent

Фаррухийнинг девони

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, олдинги суҳбатимизда таъкидлаб ўтганимиздек,

Фаррухий номи билан машҳур бўлган Абулҳасан Али бин Жулуғ  Сиистоний  қамарий IV асрнинг охири ва Vасрнинг авваларида яшаб ижод қилган. У ўзининг даврида танилган  етук  шоир бўлган ва кейинги даврларда ҳам унинг шуҳрати  форс  адабиётида кам бўлмаган. Фаррухийнинг болалик ва ўсмирлик ҳаёти борасида бизгача бирон маълумот етиб келмаган. Ҳатто  катта ном ва эътиборга эга бўлган ушбу шоирнинг туғилган тарихи ҳам маълум эмас.

Шоир Фаррухийнинг девонида шоҳ Масъудга бағишланган фақат 11та қасида мавжуд ва бу нарса эса унинг султон Масъуддан олдин вафот этганини кўрсатади. Фаррухийнинг отаси Саффорийларнинг  Сиистондаги охирги амири Халафбону бин Аҳмаднинг қулларидан бири  бўлган.  Шоир Фаррухий ёшлигидан бошлаб турли илмларни ўрганган ва мусиқа асбобларини чалишда ҳам катта  маҳоратга  эга бўлган.
Фаррухий шоирлик фаолиятини бошлаш вақтида оғир иқтисодий аҳволда бўлган ва шу  сабабдан у Сиистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Ўша вақтда Сомонийлар томонидан Чағонийлар ҳукумати учун амир тайинланган  ҳукмдор  шоир ва ёзувчиларни ўз дарборига йиғарди ва уларга катта ғамхорлик қиларди.

Фаррухий ҳам Чағонийлар амирининг ушбу меҳрибонлигини эшитган эди ва унинг дарборига боради ва  унинг дарборида икки йил давомида бўлган вақтида  ушбу амирни  мадҳ этиб, қатор шеърлар ёзади. Кейин Фаррухий шоҳ Маҳмуд дарборига боради ва унинг мадҳида шеърлар ёзади ва дарборнинг хос шоирлари қаторида  ҳам  жой олади.

Фаррухий шоирлик маҳорати ва гўзал шеърлари баракати ҳамда  мусиқа асбобларини чалишда ҳам моҳир бўлгани боис Маҳмуд дарборида катта обрў-эътибор  ва бойликка эга бўлади.

Фаррухий  султонга шунчалик яқинлашган эдики, султон  уни ўзи билан сафарларга ҳам олиб борарди. Фаррухий шоирлик билан бирга ширин овоз ва соз чалиш маҳоратига ҳам эга эди. Унинг шеърлари ва турли мусиқа асбобларини чалиб қўшиқ айтишлари унинг атрофида бўлганларга катта ижобий таъсир етказган эди.
Фаррухийнинг шеърлари хос оҳангга эга эди. Унинг ушбу ҳунари  Фаррухийнинг афсонавий ҳаётга етиши учун етарли бўлган. Унинг хушмуомалалиги ва бошқаларни маҳорат билан  мадҳ эта олиши ҳам  Фаррухийнинг хос хусусиятларидан   ҳисобланарди. Ушбу феъл-атворлари билан у қудрат марказига эътибор қаратган эди. Унинг назарида султондан бошқа унинг атрофидаги бошқа кишилар камроқ шукуҳга эга эдилар. Аммо вазирлардан бошлаб султоннинг укаси Амирюсуф  ва бошқа мансабдорларни  ҳам  мадҳ этарди ва улардан ҳам инъомлар оларди.

У ўша асрнинг амирлари, вазирлари ва  буюкларидан бўлган 25 кишини шеърларида мадҳ этган. Унинг девонида мавжуд 45та қасидаси  Ғазнавийлар даврида яшаган мансабдор ва  обрўли  кишиларга  бахш этилган.

Фаррухий Эроннинг буюк шоирлари  Фирдавсий, Саъдий, Мавлавий, Саноий, Аттор ва бошқаларга хилоф равишда  ҳаётда ўзи учун хос ижтимоий мақсад пайидан  эмас эди ва халқнинг ўша вақтдаги аҳволига эътибор қаратмасди.

Ғазнавийлар тарихида мавжуд материалларга мурожаат қилсак, маълум бўладики, Фаррухий яшаган ўша даврда оддий халқ, хусусан, деҳқонлар ва ҳунармандлар мустабид ҳукмдорлар  томонидан  солинадиган оғир солиқлардан ранж чекишарди. Султон Маҳмуд ушбу солиқлардан тушган даромадларни  унга қўшни бўлган бошқа мамлакатларни ишғол этишга харж қиларди. Фаррухий ушбу зулм ва азобларни ўз кўзи билан кўрсада, ўзининг шеърларида халқнинг оғир ҳаёти ва  ижтимоий муаммоларига  ҳеж вақт ишора қилмаган.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Айтиш лозимки, Ғазнавий асрида  шеър ва шоирликнинг бозори Ғазнавийларнинг дарборларида қизғин эди ва дарбордаги шоирлар  ҳукмдорларга тобе бўлиб қолишган эдилар. Шу сабабдан кўплаб шоирлар фақат ҳукмдорлар ва уларга яқин бўлган кишиларни шеърларида  мадҳ қилишарди. Кўплаб муҳаққиқ ва тадқиқотчилар Ғазнавийлар дарборидаги аҳвол ва шароитлар билан танишиш учун уларнингдарборларида бўлган шоирларнинг девонларидан фойдаланишган. Фаррухийнинг девони ҳам ушбу заминада  манба сифатида фойдаланилган. Зеро у  бир неча султонлар билан бирга  умрини ўтказган  ва унинг девонидаги 10 минг байт ўша султонларнинг васфи ва таърифига бағишланган.

Фаррухийнинг дарбор шоири  сифатида танқид қилишларига қарамай,  уни Эроннинг энг яхши  қасидасаро шоирлардан бири эканлигини тан олишади.  Ўн мингга яқин  байтлардан иборат унинг девони қасидалар, бир неча  таркиббанд, ғазал, қитъа ва рубоийдан иборатдир. Фаррухий ўзининг кўплаб қасидаларини Ғазнавийлар дарборида  ёзган. Таъкидлаб ўтилганидек, мазкур қасидалар  мавзуси султонлар, вазирлар, қўшин бошлиқлари ва бошқа обрўли кишиларнинг таъриф ва тавсифларидан иборат, холос.

Қасида ёзган шоирлар орасида Фаррухийнинг шеърлари соддалик, равонлик, матонат ва пойдорлик жиҳатидан бошқаларнинг қасидаларидан фарқ этади. У ушбу қасидаларни ёзишда оддий фикр ва ҳислардан фойдаланиб, уларни баён этишда осон ва равон тилдан фойдалаган.

Айрим тадқиқотчиларга кўра,  Фаррухийнинг содда тилда баён этиш маҳорати ва ёзган шеърлари  баъзи ҳолларда ҳижрий еттинчи  асрда яшаган буюк шоир Саъдий  шеърларининг даражасига етган.

Ҳозирги замон етук  тадқиқотчиларидан бири Абдулҳусейн Зарринкўб  Фаррухийнинг ижодиётига доир қилган илмий  изланишларида шундай ёзган эди:”  Классик шеъриятни ёқтирувчи кишилар Фаррухийнинг шеърларида содда  ҳамда  саҳлу мумтанеъ бўлган  баёнларни маъқул кўришган. Унинг шеърларидаги хушоҳанг бўлган латиф мусиқийлик, сўзларнинг соддалиги, маъноларнинг гўзаллиги унинг каломини мумтоз қилган. Унинг шеърларининг ёрқин дилнавозилиги ва латофати ҳарир ва юмшоқ мато бўлагидек  ёқимлидир.

Шоир Фаррухий Сиистонийнинг  ғазаллари ҳам хос латофатга эгадир. Унинг барча ғазалларида шод, ёш ва комрон бўлган руҳиятни сезиш мумкинки, латиф ва кўнгил ёқар тарзда куйланган. Мазкур ғазалларда, жумладан, ўша даврнинг, ранги,  муҳити ва ҳукмрон бўлган шароити ҳам назарга ташланади. Бу ҳолатларнинг барчасини  у равон, гўзал ва турли нақш ва нигорга эга тасвирлар билан баён қилган. Фаррухийнинг шеърларида мадҳ этишлар ва хоҳламаган ҳолда бўктириб  айтилган  сўзлар  кўп бўлсада, аммо баён қилишнинг қудрати ва маҳорат билан  яратилган шеърдаги тасвирлар хонандани беихтиёр ўзига ром этади. У томонидан ёзилган ушбу ғазалларнинг айримлари, адабиётшуносларнинг фикрича, Фаррухийнинг  ҳақиқий ҳаётини ифода этган.
  Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.