август 28, 2016 05:07 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 7- чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 28-чи кунидир.

Бугун якшанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 7- чиси

Ҳижрий-қамарий 1437  йил зилқаъда ойининг 25-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 28-чи кунидир.

 

Бундан 1427 йил илгари  ҳижрий-қамарий 10- чи йил зилқаъда ойининг 25-чисида:

Ислом динининг улуғ  пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) 100 минг кишидан ортиқ мусулмонлар ва ёронлари билан Каъбатуллоҳ зиёрати мақсадида Мадина шаҳридан Макка шаҳри томон йӯл олдилар. Ҳазрат Муҳаммад (с) Мадина шаҳрига ҳижрат қилганларидан сӯнг учинчи маротаба Каъбатуллоҳни  зиёрат қилиш мақсади билан Макка томон йӯналдилар. Лекин фақат икки маротаба Ҳаж маносикларини адо этишга  мушарраф бӯлдилар. Ул ҳазрат ӯзларининг охирги ҳаж сафарларида ушбу илоҳий фаризани адо этиш чоғи, қай тарзда Ҳаж қилмоқ лозимлигини мусулмонларга ӯргатдилар.

Ҳазрат Расули акрам (с) шу пайтда Ғадири Хум- Макка яқинида жойлашган жойда ҳожилар тарқалишларидан олдин Парвардигори карим томонидан ҳазрат Али (а)-ни ӯз ӯринбосари сифатида одамларга танитдилар, сӯнгра Мадина томон жӯнаб кетдилар. Пайғамбар (с)-нинг бу охирги Ҳаж сафарлари кейинроқ “ҳажжатулвидоъ” номи билан шӯҳрат топган. Улуғ пайғамбаримиз бу баракотли сафардан бир неча ой ӯтгач,  Ҳақ Таоло дийдорига шошилдилар.

 

Бундан 59 йил муқаддам милодий 1957-чи йил август ойнинг 28-чисида:

Қитъалараро учадиган биринчи ракета Совет Иттифоқи донишмандлари   томонидан синовдан ўтказилди.  40 кундан сўнг 4-чи  октябр 1957 йили Совет Иттифоқнинг донишмандлари қитъалараро учадиган ракета  билан "Спутник -1" номли жаҳоннинг биринчи космик кемасини ер орбитасига чиқардилар ва бу воқеа дунё  аҳлининг ҳайратланишига сабаб бўлди. Донишмандлар 3 йил ичида  инсонни ер орбитасига  ва 5 йил ичида ой орбитасига бир кемани қарор беришини эълон қилиб, берилган ҳар иккала ваъдаларини амалга оширдилар. Газеталарнинг айрим шарҳловчилари уша кунда шундай ёзган эдилар: Совет Иттифоқи атом  ва водород бомбасига эга бўлиши билан, агар Сталин тирик бўлганида Англия ва Американи бомбардимон қилиши муқаррар эди. Сталин бу синовларни ўтказишдан тўрт йил олдин вафот этди.

 

Бундан 26 йил олдин ҳижрий-шамсий 1369 йил шаҳривар ойининг 7 -чисида:

Буюк диний пешво Олятуллоҳил-Узмо Саййид Шаҳобуддин Маръаший Нажафий 96 ёшида оламдан ўтди ва ўзининг Қум шаҳридаги катта кутубхонасида дафн этилди. Бу раббоний олим фиқҳ, фиқҳ усули, ҳадис, тафсир, калом ва ахлоқ асосларини Ироқдаги Козимайн ва Нажаф шаҳарларининг илмий ҳавзаларида ўрганди ва ижтиҳод даражасини касб этишидан сўнг Оятуллоҳ Ҳоирий Яздий таклифи билан Қум илмий ҳавзасида дарс бериш ва тадқиқот олиб бориш билан шуғулланди. Олятуллоҳ Маръаший Нажафий Қум шаҳрида ҳам илм ўрганишни тўхтатмади ва ўзининг ирфон, ақлоний илмлар, риёзиёт, химия, адабиёт ва айниқса рижол илмидаги билимларини мустаҳкамлади. У олим ва руҳонийларнинг шоҳ режимига қарши курашида Исломий Инқилоб асосчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг доимий ёр ва ҳамроҳи эди. Оятуллоҳ Маръаший Нажафийдан фиқҳ, фиқҳ усули, ҳадис, рижол ва ирфон заминасида кўплаб асарлар боқий қолган. Олятуллоҳ Маръаший Нажафийнинг энг муҳим ютуғи бу Қум шаҳрида камназир умумий кутубхонани ташкил этиши эди. Бу кутубхонада 300 миндан ортиқ китоб сақланади.