май 05, 2018 14:15 Asia/Tashkent

Кӯплаб одамлар ӯз ҳаётларида жавоб топмаган саволларга дуч келишлари мумкин. Оддий бир кишидан олиб, то олим ва мутафаккиргача ҳаётда шундай ҳолатга учраганки уни ӯша вазият ҳақида чуқур ӯйлашга мажбур бӯлган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши илк сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Кӯплаб одамлар ӯз ҳаётларида жавоб топмаган саволларга дуч келишлари мумкин. Оддий бир кишидан олиб, то олим ва мутафаккиргача ҳаётда шундай ҳолатга учраганки уни ӯша вазият ҳақида чуқур ӯйлашга мажбур бӯлган.

Яратилиш ҳам айнан шу мавзулардан бӯлиб, бу мавзу аввалдан кӯплаб одамлар диққатини ӯзига жалб этиб келмоқда. Яралган мавжудотлардан Яратувчи нишонасини кӯриш самовий динларда ӯз таъбирини топган масалалардан бӯлиб, ислом динида яратилиш, коинот ва унинг сир-синоати ҳақида фикр юритишга буюрилган.

Инсон яратилиш оламининг ҳар бир гӯшасига назар ташласа, Яратувчи илми, ҳикмати ва қудратига гувоҳ бӯлаверади.

Аллоҳ таоло – борлиқдаги турли-туман мавжудотларни бир-биридан афзал қилиб яратган Зот. Ана ўша Зот одам боласини борлиқдаги ҳамма нарсадан азизу мукаррам қилиб яратганининг хабарини бермоқда.

Аввало, одамнинг шакли, барча аъзоларининг тузилиши азизу мукаррамликдан далолат бериб туради. Бошқа махлуқотларда бу шакл, бу мутаносиблик ва бу каби аъзолар йўқ. Сўнгра Аллоҳ таоло одамни Ўз қўли билан яратиб мукаррам қилди. Ўз руҳидан жон пуфлаб улуғлади. Бундай шарафга ҳеч бир махлуқот муяссар бўлган эмас. Шу боисдан ҳам инсон азизу мукаррамдир. Аллоҳ таоло яна одам боласини Ўзи берган ақл билан мукаррам қилиб қўйди. Ақли билан инсон бошқа ҳамма махлуқотлардан устун туради. У Аллоҳ берган ақл ила турли тадбирлар қилади, нарсалар ишлаб чиқаради, бошқа махлуқотларни ўз фойдасига ишлатади. Буларнинг ҳаммаси инсонни Аллоҳ азизу мукаррам қилиб қўйганининг намуналаридир.

Ислом таълимотлари инсоннинг фақат руҳи эмас, жисмига ҳам, фақат маънавий ҳаёти эмас моддий ҳаётига ҳам баробар эътибор беради. Бу таълимотларда инсон ила қўшилиб яратилган барча майл ва истаклар, қизиқишш ва хоҳишлар ҳисобга олингандир.

Албатта бизнинг ҳар биримиз болалигимиздан баъзи бир ҳодисаларни эсда сақлаганмиз. Инсоннинг нарсаларни эсда сақлаши қобилияти, яъни хотираси  ҳақида бирор маротаба ӯйлаганмисиз. Хотиранинг физиологик асослари бош мия ярим шарлари қобигида муваққат нерв боғланишларининг ҳосил бўлиши, мустаҳкамланиши ва кейинчалик активлашуви( жонланиши) дир.

Идрок этиш — бу сезги органларининг рецептор қисмига бевосита таъсир этиш орқали атрофдаги нарсаларни, воқеа-ҳодисаларни онгда акс эттирилиши ва англаб етилишидир. Сезиш жараёни билан биргаликда ҳис қилиш инсоннинг ташқи дунёда бевосигa ҳиссий мўлжалини таъминлайди. Ҳис қилиш билим ва тафаккурнинг мухим босқичидир ва доимо у ёки бу даражада фикрлаш, хотира, диққат билан боғлиқдир. Агар инсон сезги орқали ўзини ўраб турган нарса, воқеа, ходисаларнинг алоҳида белгиларини онгида акс эттирса, идрок этиш орқали уларни бутунлигича, барча хусусиятлари билан биргаликда яхлит қабул қилади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Азал сирлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Тоғлар бағридан оқиб ӯтадиган зилол булоқлар табиат садосини бизнинг қулоғимизга чалишади. Бу мусиқанингн тоғли қушлар садоси билан уйғунлашиб кетиши тасвирга сиғмас бир қувончни вужудга келтириб, инсонларни ҳаётдаги мушкулотга бардош беришлари учун тайёрлайди. Киши бир баланд тоғ чӯққисига чиқиб, бор вужуди қувонч-шодликка лиммо-лим бӯлади. Оқил инсон бу сирли оламни моҳир бир ҳунарманд ӯз синоати билан яратганини англайди. Ул зот чӯбдан тарли хил мевалар чиқариб, тиконндан хушбӯй атиргул яратади.

Тупроқдан бош кӯтарадиган уруғ Яратувчи қудратидан дарак беради. Ӯсимликларнинг ердан ӯсиб чиқишлари шу қадар чиройли ва ҳайратланарлики одамларни Парвардигор тӯғрисида бӯйсунишига водоор этади. Бугунги дастуримизда ӯсимликлар ва дарахтлар уларнинг ҳайратланарли дунёси ҳақида суҳбатлашамиз. Ӯсимликлар ҳақида киши таважжуҳини ӯзига жалб этадиган биринчи нукта шуки мева-сабзавотлар, гуллар ва атроф-муҳитга тароват бағишлайдиган ӯсимликларнинг барчаси қора тупроқ, оёқоости бӯлган тупроқдан бош кӯтаради.

Шундай экан биз бандалар бизни ўраб турган атроф муҳит, наботот, ҳайвонот, коинот ва энг муҳими ўзимизга назар солиб, Аллоҳнинг қудрати чексизлигини тафаккур қилишимиз қалбимизда иймон ва тақвонинг кучайишига сабаб бўлади.

Ҳурматли тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ